Заеда (ангуляр стоматит) кейинчалик намланиб бошланувчи оғиз бурчаклари соҳасида лаб шиллиқ қаватларининг оқариши билан намоён бўлади. Эпителий мацерируется и слущивается, бир неча кундан сўнг сарғиш енгил кўчувчи пўслоқ билан қопланадиган ёриқлар ҳосил бўлади. Ҳалок бўлган пўстлоқлар ўрнида турли яралар ҳосил бўлади. Ёриқлар тузалгандан сўнг унчалик катта бўлмаган, оқиш рангдаги юза чандиқлар қолади. Заеда рибофлавин ва пиридоксин етишмовчилигида кузатилади.
Цилиар (перикорнеал) инъекция организмда рибофлавин етишмовчилигида кузатилади. Шох парданинг кўзнинг оқ пардасига (склера) ўтиш жойида чегара томирлар бирикмаси кўпайиши кузатилади. Инъецирование сосудов конъюнктивы. Шох парда атрофида бинафшаранг гардиш бўлиши мумкин.
Тил сўрғичлари гипертрофияси – бошида тил охири замбуруғсимон сўрғичларида, сўнг ипсимон ва тарновсимон шаклдаги ён ва орқа тил сўрғичларидаги қоннинг тўхтаб қолиши ва томирлар кенгайиши оқибатидир. Гипертрофияга учраган сўрғичлар эпителийси слущиванияси айнан шу тартибда содир бўлади. Бунинг натижасида аввало тил учи қизаради, ёрқинроқ ифодаланган холларда эса тўқ қизил рангга кириш ҳолати кузатилади (оч қизил, фукцин тусли оч-қизил ранг). Келажакда тил ҳажм жиҳатдан катталашади, касалманд бўлиб қолади. Унинг ён юзаларида тиш излари қолиши мумкин. Чуқурлашган ҳолатларда дескваматитли глоссит ривожланади (географик тил). Катталашган тил ҳажмида бўйлама ва кўндаланг ёриқлар кўзга ташланади. Бу ҳолда афтоз стоматит келиб чиқиши нисбатан кўпроқ кузатилади. Беморлар тил куйишиши ва сўлак ажралиши ортишидан шикоят қиладилар. Юқорида таърифланган белгилар В гуруҳ витаминлари етишмовчилигида кузатилади. Овқатланиш статусини баҳолаш маълумотлари жамловчи жадвалга киритилади.
Олинган маълумотларни баҳолаш ва таҳлили
Организмнинг овқатга индивидуал физиологик эҳтиёжи энергетик қиймат ва нутриент таркибига мувофиқлик нуқтаи назаридан олиб борилади. Агар овқат рациони таркибида оқсил миқдор бирликларда (тавсия этилган қўлланмаларда оқсил, ёғ углеводлар нисбати 1:1,2:4,6) қабул қилинган бўлса, оқсил, ёғ, ва углеводлар орасидаги ўзаро нисбатга, кунлик рацион қувватмандлигидаги оқсил, ёғ, углеводларнинг ҳисобидаги улуши фоизларда ифоланади (меҳнатга лаёқатли катта ёшли одамнинг кунлик овқат орқали қабул қилинадиган қувватмандлиги 11-13 %и оқсиллар, 33 %и ёғлар, 54-56 %и эса углеводлар ҳисобига тўлдирилиши лозим), кальций миқдор бирликларда (катталар учун кальций ва фосфор 1:1,5; кальций ва магний 1:0,5-0,6 нисбатда) қабул қилинган бўлса, кальций ва фосфор, кальций ва магний нисбатларига баҳо берилади.
Асосий витаминлар бўйича кундалик рационнинг нисбатлашганлиги витамин энергетик коэффициентлари бўйича изоҳланади. (нормада 1000 ккал, ёки 4184 кДж га 25мг аскорбин кислота, 0,6 мг тиамин, 0,7 мг дан рибофлавин ва пиридоксин, 6,6 мг никотин кислота) тўғри келади.
Овқатланиш режимининг рационаллигини баҳолашда овқат қабулининг турфалиги (катта ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли учун 3 ёки 4 хил режимдаги овқат тавсия этилади) ва кунлик рационнинг қиймати алоҳида овқат қабули бўйича тақсимланиши (4 марталик овқатланишда кунлик рационнинг нонуштага 25%, тушликка 35%, иккинчи тушликка 15% ва кечки овқатга 25%; 3 марталик овқатланишда нонуштага 30%, тушликка 40-45% ва кечки овқатга 25-30
Овқатланиш ҳақидаги олинган маълумотлар овқатланувчилар саломатлик ҳолати кўрсаткичлари билан солиштирилади (парҳез овқатга эҳтиёж, энергетик вавитамин статуси ва ҳ.)
Рационнинг барча озиқ моддалари билан балансланиш режасини тузишда овқатланишни яхшилаш бўйича тавсияларни тузишда ва овқатланиш структурасининг оптимизациясида маҳсулотларнинг тўплами таҳлил қилинади
Ўртача кундалик набор маҳсулотларнинг барча олти (6) гуруҳини қамраб олиши керак: биринчи – сут ва сут маҳсулотлари; иккинчи – гўшт, товуқ, балиқ, тухум; учинчи – нон ва нон маҳсулотлари, ёрмалар, макарон ва кондитер маҳсулотлари; тўртинчи – ёғлар; бешинчи – картошка ва сабзавотлар, шунингдек кўкатлар, олтинчи – мевалар ва резаворларОрганизмнинг 3000 калория (12 552 кДж) чегарасида энергетик сарфида у 200-250 г гўшт ва балиқ маҳсулотлари, 0,5 л сут ва қатиқ маҳсулотлари, 400-450 г нон ва нон маҳсулотлари, 50-80 г қанд ва кондитер маҳсулотлари, 300 г картошка, 250-300 г сабзавотлардан, 200 г мева, 40 г ёрма ва макарон маҳсулотлари, 25-30 г қаймоқ ёғлари, 20-25 г ўсимлик ёғлари, 30 г творог, 15 г сметана, 15-20 г пишлоқ, 1 дона тухум (2 кунда).
Do'stlaringiz bilan baham: |