Аҳолини тери-ёғ қаватини баҳолаш хақида (мм)
Ёш
(йил)
|
Меъёр
(х±sх)
|
Рухсат этилган оғиш
(±)
|
Белгиларни ривожланиш даражаси
|
паст
|
ўртачадан паст
|
ўрта
|
ўртачадан
юқори
|
юқори
|
Эркаклар
|
20-24
|
8,5±0,13
|
2,14
|
<4
|
4-5
|
6-11
|
12-13
|
>13
|
25-29
|
12,0±0,33
|
5,33
|
<2
|
2-6
|
7-17
|
18-22
|
>22
|
30-34
|
13,0±0,31
|
5,81
|
<2
|
2-6
|
7-19
|
20-25
|
>25
|
35-39
|
13,5±0,28
|
5,42
|
<3
|
3-7
|
8-19
|
20-24
|
>24
|
40-44
|
13,3±0,28
|
4,86
|
<3
|
3-7
|
8-18
|
19-33
|
>23
|
45 ва юқори
|
13,1±0,28
|
4,86
|
<3
|
3-7
|
8-18
|
19-23
|
>23
|
Аёллар
|
20-24
|
18;9±0,34
|
5,41
|
<8
|
8-13
|
14-24
|
25-30
|
>30
|
25-29
|
19,1±0,54
|
6,86
|
<5
|
5-11
|
12-26
|
27-33
|
>33
|
30-34
|
21,9±0,66
|
6,62
|
<9
|
9-14
|
15-29
|
30-35
|
>35
|
35-39
|
24,5±0,74
|
7,47
|
<10
|
10-16
|
17-32
|
33-39
|
>39
|
40-44
|
27,4±0,72
|
7,03
|
<13
|
13-19
|
20-34
|
35-42
|
>42
|
45 ва юқори
|
26,5±0,79
|
7,90
|
<11
|
11-18
|
19-34
|
35-42
|
>42
|
I гуруҳ: меъёрий (ўртача) тўлалик, тери-ёғ қатлами ўртача кўрсаткичдан четга чиқмаган ±.
II гуруҳ: ортиқча (ўртачадан юқори) тўлалик, ўртача кўрсаткичдан 1 дан 2 гача ошган.
III гуруҳ: юқори (семириш аломатлари) тўлалик, ўртача кўрсаткичдан 2 дан кўп ошган.
IV гуруҳ: паст (ўтрачадан паст) тўлалик, ўртача кўрсаткичдан 1 дан 2 гача пасайган.
V гуруҳ: паст (озғинлик аломатлари) тўлалик, ўртача кўрсаткичдан 2 дан кўп камайган.
Энг оддий усули тери-ёғ қатламини елканинг учбошли мускули соҳасини ўлчаш ҳисобланади. Ўлчаш жойи елканинг орқа юзасида курак суягининг қовурға томони латерал қисми (акромион) оралиғи ўртаси ва тирсак суягининг тирсак ўсимтаси соҳаси қисмида жойлашган. Қўл тана бўйлаб эркин ҳолда осилиб туриши лозим.
Калипер пичоқчаси ўрнатилган жойдан 1 см баландликда бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқлар ёрдамида тери-ёғ қатламини бўйламасига ўлчанади. Қўл тана бўйлаб эркин осилиб турмоғи шарт. Меъёриё семизликда тери-ёғ қатламининг қалинлиги эркакларда 15 мм дан, аёлларда эса 25 мм дан ошмайди.
Тери капиллярларининг резистентлигини аниқлаш. Капиллярларнинг резистентлиги аниқлаш орқали тўлиқ овқатланиш, аскорбин кислота ва биофлавоноид (Р витамини) етишмовчилиги ҳақида тафавсил маълумот олиш мумкин. Ушбу тест бир қатор касалликларда ташхис мақсадида ҳам фойдаланилади.
Капиллярлар резистентлигига синов ҳаво сўрувчи наконечник ва воронкадан иборат симобли манометрдан ташкил топган ангиорезистометр асбоби ёрдамида салбий босимга олиб келинади
Сўрувчи асбоб сифатида насос фойдаланилади (симобли, ёғли, сув пурковчи). Бунзен типидаги вакуум колбаларининг тизимига қўшиш бажариш техникасини сезиларли даражада соддалаштиради, чунки тадқиқотчи сўрувчи асбобдан доимий равишда фойдаланишдан озод бўлади.
Ангиорезистометрнинг йўқлигида капиллярларнинг резистентлиги салбий босимига симобли сфигмоманометрнинг ёрдами билан аниқланиши мумкин Бунинг учун металл винт тармоқли, уяни юқоридан ёпувчи шиша трубка пластмасса колпачёкни алмаштириш керак.
У резина най ёрдамида манометрни асбобнинг қолган тизимлари билан бирлаштиради.
Ускунани кўчириш вақтида ёки олдиндан манометр шкаласи билан созланган босимнинг тасодифан кўтарилиш ёки пасайиш вақтида тизимга симоб тушишининг олдини олиш учун пластмасса қалпоқчадан қилинган замш тиқин олинади ва қилинган отвод тубига ўрнатилади.
Бу вақтда сфигмоманометр дастлабки аҳамиятини йўқотмайди.
Синама қўйиш тартиби қуйидагича: воронканинг ички диаметри 15,8 мм, манфий босим 240 мм сим. уст. (3,2-104 Па), билак олд соҳаси тери участкаси экспозицияси 3 минут, (тирсак бўғимидан 1,5-2 см га чекинади). Бу текширувлар натижасининг баҳоланиши петехиялар сони билан мувофиқ равишда 2.2.3-жадвал бўйича ишлаб чиқилади.
2.2.3-жадвал
Тери капиллярлари резистентлигини баҳолаш
Кўрсаткич
|
Капиллярлар мустаҳкамлик даражаси
|
Организм ҳолати
|
15 та майда қонталашлар
|
I
|
Меъёрий
|
15 дан 30 гача майда ва ўртача қонталашлар
|
II
|
Гиповитаминоз олди
|
30 ва ундан кўп майда, ўртача ва йирик қонталашлар
|
III
|
Гипо- ва авитаминоз
|
Аскорбин кислотасининг сийдик билан ажралишини Железняков усули билан аниқлаш. Организмнинг оскорбин кислотаси билан таъминланганлигини аниқлашда биокимёвий усуллардан энг оддий ва қулайи бу, наҳорга оч қоринга сийдик таҳлили олишдир ( Железняков бўйича).
Наҳорга оч қоринга олинган сийдикдаги аскорбин кислотаси таркиби тўғридан-тўғри қондаги плазма таркибига боғлиқ бўлади.
Эрталаб, уйғонгандан сўнг биринчи сийдик ажралиши қайд қилинади. Сўнг, овқат қабулигача бўлган 1 соатда сийдик олинади
Олинган сийдик миқдори белгиланади
Колбачага пипетка ёрдамида 0,4 мл музлатилган сирка кислотаси, 4 мл текширилувчи сийдик, 10.6 мл дистилланган сув солинади ва 0,001 н. Тильманс реактиви билан кучсиз бинафша рангга киргунча 30 соат давомида сақланадиган ҳолатгача титрланади
Назорат титрлаш ўтказилади (0,4 мл музли сирка кислота ва 14,6 дистилланган сув)
Ҳисоблаш формула бўйича амалга оширилади:
(а-б) – К – 0,088 – в
р – с
Бу ерда Х – бир соат давомида сийдик билан ажралган аскорбин кислота миқдори, мг; а – сийдикни титрлашга сарфланган Тильманс реактиви миқдори, мл; б – назорат синовига сарфланган Тильманс реактиви миқдори, мл; К-Тилманс реактиви титрига тўлдириш коэффициенти; в-йиғилган сийдик миқдори, мл; р – титрлаш учун олинган сийдик ҳажми, мл; с – иккала сийдик ажралиши орасидаги вақт, соатларда; 0,088 – 1мл 0,001 н. Тильманс реактиви эритмасига мувофиқ келувчи аскорбин кислота миқдори (мг).
Витамин етишмовчилигининг клиник белгилари. Овқатнинг бир хиллигини баҳолашда қисман витамин етишмаслигининг бошланғич белгиларини аниқлаш йўли билан маълумотларни олиш мумкин.
Милкларнинг шишганлиги, юмшаб қолиши, қонаб туриши – биофлавоноидлар (витамин Р) ва аскорбин кислота етишмовчилигининг илк белгиларидан биридир. Милкларнинг туташган жойларида қизғиш оролчалар пайдо бўлади, сўнг эса бошида ёрқин қизил рангда бўлувчи, кейинчалик кўкимтир бўлувчи жияклар юзага келади. Милклар шишади, тишлар орасидаги сўрғичлар шишади, барча шиллиқ каватлар кўкимтир-қизғиш рангга киради. Милкларни босганда қонаб кетиш кузатилади.
Фолликуляр гиперкератоз – аскорбин кислотаси етишмовчилигида тери ўзгаришлари қуйидагилар билан тавсифланади: думба, болдир, сон ва қўлнинг букилувчи юзаларида, соч фолликулалари воронкаларида кучайган эпителий дағаллашши юз беради ва тери юзасида кўтарилиб кўринувчи тугунчалар ҳосил бўлади. Тери дағал – “ғоз териси” бўлиб қолади. Аскорбин кислотаси етишмовчилигидаги фолликуляр гиперкератозни овқатда ретинол етишмаслигидаги фолликуляр гиперкератоздан фарқлай билиш лозим. Ретинол билан боғлиқ фолликуляр гиперкератозда одатда тери қуруқлиги кузатилади (ёғ ва тер безлари фаолияти кучсизланиши оқибатида). Фолликуляр гиперкератоз соч фолликулалари капиллярларининг ўтказувчанлиги ва алоҳида ҳолларда тугунчаларга кўк-қизғиш ранг берувчи кўп бўлмаган нуқтали қон қуйилишлари кузатилиши мумкин бўлган жараёнлар натижаси ҳисобланади. Бунда соч фолликулари атрофидаги дағаллашган эпителийлар енгилгина қириб ташланади ва унинг остида қизил рангдаги катта бўлмаган боғламлар кўзга ташланади.
Гиперкератоз ва тери қуруқланиши ретинол етишмовчилигида кузатилади. Тери оқарган, қуруқ, баъзан сарғиш ёки кулранг тусга киради. Эгилувчи юзаларда, асосан тирсак ва тизза бўғимлари соҳасида папуллёз тошмалар ва майда пўст ташлаш кузатилади. Папуллёз тошмалар тошиши ва тўкилиши шунингдек соннинг олд соҳасида ва қўлларнинг букилувчи соҳаларида пайдо бўлиши мумкин. Тери “Ғоз териси” тусини олиши, йирингли яллиғланишли жараёнлар бўлиши мумкин. Тирсак бўғими букилувчи юзалари қуруқ пўст ташлашини кўздан кечиришда унчалик чуқур бўлмаган ёриқларнинг зич тўрланганлигини, соч фолликулалари соҳасида эса тери юзаси устида кўтарилиб турувчи, тангачалар билан қопланган, мумсимон рангдаги тугунчаларни кўриш мумкин.
Ёғли себорея, оранизмда рибофлавин ва пиридоксин танқислигида пайдо бўлади ҳамда тери пўст ташлаши ва сарғиш-оқ рангли пўст кўчиши бурун чеккаларида, бурун-лаб бурмаларида, пешона соҳасида ва қулоқ супраси (чаноғи)да себорея жилдлари пайдо бўлиши билан тавсифланади. Терининг ўзи ёғли, ялтироқ кўринишга киради. Себорея тангачалари енгиллик билан кўчади, ялтироқ ва гиперемирланган юза ҳосил бўлади (себореяли дерматит). Себореяли дерматит ёғ безларининг функцияси бузилиши билан кузатилади: бошида оғиз атрофи ёғ безларининг кенгайиши ва гипертрофияси, кейин эса ушбу безлар атрофияси.
Хейлоз бу организмда рибофлавин етишмовчилигида ривожланади. Бошида лабларнинг оқариши билан намоён бўлади. Сўнгра эпителий мацерацияси оқибатида лабларнинг бирлашув жойида намоён бўлади ва шиллиқ қават ялтироқ, қизил рангга киради. Рибофлавиннинг аниқроқ ифодаланган етишмовчилигида эпителий слушиваниеси бутунлай лаблар шиллиқ қавати юзаси бўйлаб юз беради. Лаблар шишади ва ёрқин қизил рангга киради. Ушбу юзада қизғиш-жигарранг тусдаги пўстлоқ билан қопланганякка-якка ёки кўпчилик вертикал жойлашган ёриқлар намоён бўлади. Юқорида тасвирланган ўзгаришлар пиридоксин ва никотин кислота етишмовчилигида ҳам кузатилиши мумкин.
11>13>10>9>5>8>3>3>3>2>2>4>
Do'stlaringiz bilan baham: |