2.3. НЕОЛИТ ДАВРИ ЁДГОРЛИКЛАРИ
Неолит узок, давом этган тош асрининг сўнгги ва якунловчи босқичи қисобланади. Палеолит, мезолит сингари неолих сузи ҳам неос — яиги ва лихое — тош деган қадимги грек сузларидан таркиб топган бўлиб, янги хош даври, деган тушунчани билди-ради. Археология фанига неолит тушунчасини инглиз археологи Леббок олиб кирган.
Неолит даврида иқлим ҳозиргига анча яқин бўлган, у давр кишилари ер юзи бўйлаб анча кенг тарқала бошлаганлар. Улар турли табиий шароитга мослаша бошлаганлар ва алоҳида маданият яратганлар. Турли географик муҳит ва шарт-шароитдан келиб чиқиб, уларнинг меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, турар жойлари ва хўжаликлари ҳам ҳар хил шаклга эга бўлган. Бу эса хўжаликнинг нотекис ривожланишига сабаб бўлган. Жанубий ўлкаларнинг серҳосил жойларида яшаган кишилар хўжаликнинг деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик шаклларини ривожлантириб юборганлар. Шимолроқ ўлкалар эса табиий шароитнинг ноқулайлиги туфайли узоқ вақт орқада қолиб келган.
Неолит даври қабилалари аксарият ҳолларда дарё соҳиллари ва ирмоқлари ёқасида, кўл буйларида яшаб, табиий имкониятдан келиб чиққан ҳолда балиқчилик ва овчилик ёки деҳқончилик ва чорвачилик, айни вақтда қисман ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. Неолит даври кишилари қаерда, қайси шароитда яшамасинлар, уларнинг меҳнат қуроллари мезолит давридагига нисбатан такомиллаша борган.
Неолит даврига келиб, мезолитнинг сўнгги босқичида кашф этилган тош болталар анча кенг тарқалган, парракчалар, қадамалар, найза ва камон ўқларининг учлари, пичоқ, тешгич, парма, кирғич, ёрма тошлар, ўроқ-ранда ва бошқа қуроллар такомиллашган.
Неолит даври кишиларининг энг катта ютуқларидан яна бири кулолчилик бўлиб, улар лойдан ҳар хил идишлар ясашни ва уларни оловда пиширишни ҳргангандирларки, бу уша замон учун жуда катта кашфиёт эди. Неолит даврида одамлар рангли ва оддий металлар билан танишганлар.
Тўқимачиликнинг кашф этилиши ҳам, дастлабки сувда сузиш, кайиқсозлик ҳам жамиятга неолит даврининг тортиғи бўлган. Неолит даврида ўзаро буюм алмашинуви ривожланди.
Ўрта Осиёнинг жанубий ерларида, хусусан, Копетдоғ этакларида суғорма деҳқончилик ва илк чорвачилик қарор топиб, даштларда, катта-кичик дарё ва кўлларнинг соҳилида овчилик ва балиқчилик ривож топа бошлайди. Ўрта Осиёнинг баланд торлик районларида эса бошқача неолит маданияти шаклла-нади.
Ўрта Осиёда яшаган неолит қабилалари хўжалик шаклларига кўра Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятига бўлинадики, улар санасинннг юқори чегарасн милоддан аввалги VI мингйиллик, қуйи чегараси эса IV—III мингйилликлар билан белгиланади.
Совет археологлари олиб борган кидирув ва тадқиқот иш-лари натижасида Ўрта Осиёнинг турли жойларидан Жойтун,., Калтаминор ва Хқисор маданиятига мансуб юзлаб жой-макон ва.. масканлар топиб ҳрганилган. Булар орасида Амударё этакла-ридан топилган Ёнбошқалъа неолит даври жой-макони диқкат-га сазовордир.
Амударё этаклари ва Хоразм территориясидан ҳам неолит даври маконлари кўплаб топилган. Булар орасида Калтами-.".' нордаги Ёнбошқалъа деган жойдан топилган макон диқкатга сазовордир.
Ёнбошқалъани қазиб очиш вақтида 290 кв. м хажмли (24 м х 17 м катталикдаги) турар жойнинг колдири топилган. , ••'
С. П. Толстовнинг фикрича, бу чайла шаклидаги макон бўлиб, ёғоч устун, синчлар бнлан кутарилган. Унинг томига кун-., даланг баразлар ташланиб, усти ҳамиш билан беркитилгап. Чайла сатх_ининг кўп жойларидан катта-кичик чукурчалар топилди. Бу устун ва синчлар ўрнатилган чукурчалардир. Чайла ўртасидан катта марказий ўчоқ қолдири, унинг атрофларидан эса майда учоклар колдири, чайла атрофидан эса кул, куйган камиш ва . ёроч колди.клари топилди.
Ёнбошқалъа маконидан неолит даври учун хос нуклеуслар, найза пойкоклари, киррич, пластинка, камалак ўқларининг учлари ва бошқа тош қуроллар топилган.
Маконнннг маданий қатламларидан балиқ, ёввойи чучқа, . қиоровул, сув қушларининг суяклари, урдак ва роз тухумлари-н>и,т пўчоқлари, жинда данаклари ҳам топилган.
70
Ёнбошқалъа макоиидан сопол идишларнинг парчалари х,ам топилган бўлиб, уларнинг орзи ялок, ост томони дунгроқ, сир-тига тўлқинсимон нақшлар берилган идишлар эди. Ёнбошқалъа атрофларидан ва бутун Хоразм, К,орақалпористон, Устюрт маконидан топилган тош қуроллар сингари буюмлар топилиб, уларни ҳрганиш асосида бу ерда бундан V—VI мингйил илгари неолит даври кишилари яшаб, асосан балиқчилик, овчилик ва термачилик билан шуғулланганликлари аниқланади.
Бундай маконлар мажмуаси Калтаминор маданияти деб ата-лади. Бу маданиятга мансуб маконлар қадимги Моқонкул, Катта, Кичик Тузкон, Қоронги Шер, Дарёсой каби кул ва дарё со-хплларидан ҳам топилган бўлиб, улар милоддан аввалги IV— III мингйилликларга мансуб ёдгорликлардир.
Зарафшон этакларидаги неолит даври маданияти. Кейинги 35—40 йил ичидаги археологик қидирув ва қазиш ишлари натижасида Кашқадарё ва Зарафшон дарёларининг қуйи оқимидаги Катта ва Кичик Тузкон, Гужайли ва Мохондарёнинг қ3', димгн узанлари соҳилидан 45 та неолит ва 30 та бронза дав-рпга оид жой-маконлар топиб ҳрганилДи- Таажжубки, хозир бу ерлар кимсасиз ва сув оқмайдиган жойлар қисобла-нади.
Неолит даврига мансуб ёдгорликларнииг ҳаммаси Катта ва -Кичик Тузкон кулининг соҳилларида жойлашган. Фақат Катта Тузкон соҳилининг узидан 35 та жой-макон топилиб, шундан биттаси кўп қатламли ва яна биттаси бир қатламли маконлар-дир. Кичик Тузконда эса учта жой-макон борлиги аникланган.-Айни вақтда неолит даври жой-маконлари Мохондарё хавзаси, Каптарник_уми, Эчки К;Ирон, Қоронри Шур ва Қумисултондан . ҳам топиб ҳрганилган.
Дарвозакир I жой-макони. Бу ёдгорлик уч маданий қатлам-ли неолит даври турар жойи бўлиб, Бухоро областининг Қ°Ра" кул шаҳарчасидан 40—45 км шимоли-ғарбдаги Катта Тузкон кулидан 600—700 метр масофада жойлашган.
Унинг юқори қатлами бузилиб кетган бўлишига қаРамай, маданий қатлами анча бон. Ундан силлпқланган тош болта, Киррич, тешгич, ўроқ-ранда, парма топилган. Иккинчи қатла-мидан эса гулхан қолдиқлари ва оз мнқдорда қуроллар топилган. Учинчи қатлами т,ак!фда бўлиб, 1 ва 2 қатламга нисбатан анча бойдир. Учинчи қатламдан учоклар ва турар жой колдири топилган. Моддий маданият кқолқикқлари орасида силлиқланган тош болта, бошқа хил тош қуроллар, тул;синлн чизиқлар билан безатилгап сопол буюмлар за ҳайвон суякларининг қолдиқлари топилган.
Дарвозакир I маконида 81 м2 ва 7X11,6 катталикдаги тутри тўртбурчакли турар жой қолдири сақланиб қолган бўлиб, унинг ҳар ер-қар ерида кичик-кичик чукурчалар учрайди. Бу чукур-чаларга устун ва устунчалар қуйилган бўлса керақ Бу турар жой ёғочдан ясалпб, усти камиш билан беркитилган чайла бул-ган. Хона ичида учокларнинг излари йуқ, унга шарқ томондан кирилган бўлса керақ
Дарвозақир II жой-макони. Бу едгорлик бир қатламли неолит даври маконидир. У Катта Тузкон кулининг шимолий қисмида жойлашган. Казиш ишлари натижасида ундан кўп миқдорда тош қуроллар — қирричлар, ўроқлар, пичоқ, тош ушатгич, теш-гичлар, нуклеуслар, учриндилар, пластипкалар ва тош чиқин-днлар топилган. Жами 584 тош буюмдан 35 % и тош 1\уроллар бўлиб, қолганлари тош чиқиндиларидан иборатдир. Улар ора-сида ПИЧОҚСИМОН парракчалардан ясалган майда қуролчалар кўпчиликни ташкил этади.
Дарвозақир II дан чиганоқ ва мармардан ясалган ҳар хил шаклдаги мунчоқлар ҳам топилган. Макондан қўлда ишланиб, сунг пиширилган сопол идишларнинг топилиши диққатга сазо-вордир. Улар ҳар хил нақшлар билан безатилган, улар кўп жи-'хатлари билан Хоразмдан топилган Калтаминор сопол идишла-рига ўхшаб кетади.
Моҳондарёдаги неолит даври маконларининг аксарияти Катта Тузкон кули солили атрофида жойлашган бўлиб, у ерда 35 та жой-макон топилган. Бу жой-маконлар бир-биридан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган. Бу жойлардан тошдан ясалган киргичлар, пичоқлар, парраклар, ўроқ-рандалар, най-за учларп — пойконлар, ўроқлар, уқ учлари, синиклар, нуклеуслар, парма, тешгичлар, ўроқ, қадамлари, ёррўчоқ, дзета, артгич, қайроқтош, болта ва боища тош буюмлар топилган. Тош қурол-лардан ташкари, у ердан тақинчок ва мунчоқлар ҳам топилган.
Катта Тузкондан суякдан ясалган қуроллар топилган эмас. Катта Тузкон маконларининг аксариятидан сопол идишларнинг парчалари кўплаб топилган. Уларнинг катта-кичиклиги, безаги х,ар хил бўлиб, огзи кенгрок, таг томони эса пастга томон дум-дум а л о iv
Кичкк Тузкон макоилари. Бу ёдгорликлар Катта Тузкондан жануб ва жануби-рарб томонда, қадимги Гужайли соҳилларида жойлашган бўлиб, 3 та жой-макондан иборатдир.
Маконларнинг маданий қатламларидан қиррич, тешгич, ўроқ ь.адамаларп, нуклеуслар, пластинка-парракчалар, шунингдек, сопол идишларнинг парчалари ва бошқа буюмлар топиб текши-рилган.
Сопол идишларнинг огзи унинг ўрта к,исмига қараганда бир оз кенгроқ. Дарвозақир I, II, Катта ва Кичик Тузкон ва ҚУ™ Зарафшондан топилган сопол ндишлар анча қалин бўлиб, қул-да ясалгам ва бир хилда килнб куйдириб пиширилган. Уларнинг катта-кичиклиги, вазифаси, шакли ва устидаги бсзаклари хилма-хилдир.
1қоронри Шур макони. Бу едгорлик Қуйи Зарафшондаги неолит даври ёдгорликларининг бири хисобланади. У Катта Тузкон кулидан 90—100 км шимоли-ғарбдаги шу номдаги кул соҳилида жойлашган. У ерда маданий қатлам сақланмаган бўлиб, тош бу-
72 -
юм ва сопол идишларнинг парчалари ер сатҳидан териб олин-ган.
Коронри Шур маконидан 730 га яқин тош буюмлар ва сопол идишларнинг парчалари терилган. Улар' қирричлар, ўроқ-рандалар, тешгичлар, нуклеуслар, ретушли парракчалар ва сопол буюмларнинг парчаларидан иборатдир.
1\оронги Шур буюмлари — тош қуроллар ҳам, сопол идишларнинг синиқлари ҳам Дарвозақир ҳамда Катта ва Кичик Тузкондан топилган буюм ҳамда сопол идишларга ўхшайди.
Пойкент маконлари. Археологлар қидирув ишлари натижасида Кашқадарё этакларидаги ҚУМСУЛТОН ва Пойкент пастте-кисларидаги қум барханлари орасидан неолит даврига мансуб Қатор жой-маконларни топишга муваффақ булдилар. Пойкент маконларидан тош, болта, қиррич, тешгич, ўроқ қадамалари ва сопол идишларнинг синиқлари топилди.
Қуйи Зарафшон ва Кашқадарё этакларидаги Дарвозақир I, II, Катта ва Кичик Тузкон, Қ°РОНРИ ШУР ва Пойкент маконларидан топилган тош қуроллар, сопол буюмлар ва бошқа ашё-вий далилларни чуқур ҳрганиш, Яқин Шарқ, Қозористон. Урал ва бошқа жойлардан топилган неолит даври ашёлари билан қиёслаш натижасида археологлар КУ™ Зарафшон ва Қашқа-дарё этакларидаги бу маконлар калтаминорлар маданиятига оид бўлиб, милоддан аввалги IV—III мингйилликка мансубдир, деган фикрга келдилар.
Мазкур жойда яшаган кишилар термачилик, жайрон, ёвво-йи от, ёввойи чучқа, буғу, сайроқ ва бошқа ҳайвонларни овлаб, балиқ тутиб, овчилик бнлан кун кечиришган. Термачилик де,-\-1\ончиликка асос солган экан, хўжаликнинг бу тури К,уйи Зарафшон этакларида эндигина шаклланаётган бўлиб, бронза даврида Замонбобо маконларидагина дехгқоичиликнинг излари кузга 7ашланади.
Гарчи Зарафшон этакларидаги неолит даври маконларидан хонаки ҳайвонларнинг суяклари топилмаган бўлса ҳам, бу ерда яшаган неолит қабилалари хонаки ҳайвоиларга эга бўлиб, чорвачилик билан ҳам қисман шугулланган бўлишлари керақ
1қизилкир I неолит макони. Бу едгорлик Бухоро воқасидаги неолит даври ёдгорликларидан биридир. У Бухородан 40 км шимоли-ғарбда жойлашган. Маконни археологик жиҳатдан ковлаш вақтида ундан манзилгоҳ ва устахона топилган. Ман-зилгоқ-устахона қум тепалари орасидаги тақир ерга жойлаш-ган. Унинг маданий қатламларидан, устахона-манзилгоҳ қуйи қатламидан калтаминор маданиятига хос бўлган қиргичлар, рандалар, тешгичлар, паррак ва парракчалар, микролит қу-роллари кўплаб топилган. Шунингдек, содда қшшб ишланган <сопол идишларнинг парчалари ҳам топилган.
қизилқир I устахона-маконда турар жой ҳам, тошдан қуроллар, лондан сопол идишлар ясайдиган устахона ҳам бўлган. Дизилкирнинг юқори қатлами бронза даврига мансуб бўлса,
қуйн ҚИСМИ калтаминор маданиятига хос бўлиб, санаси милод-дан аввалги IV—III мингйилликларга бориб такқалади. Афти-дан бу ерда аҳоли ўтроқ яагаб, х_унармандчилик, дех_к_ончилик, чорвачилик билан шуғулланган бўлса керақ Маданий қатлам-дан топилган буюмлар олимларни шундай хулоса чиқаришга олиб келгаи.
Do'stlaringiz bilan baham: |