Қадимги диний қарашларда ибтидоий сиғинишлар ҳам сақланган. Лойдан ишланган ҳайвон ҳайкалчалари ва рангли сопол идишлардаги ҳайвон расмлари тотемизм (ҳайвонларга сиғиниш) формалари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ўзбекистон территориясида энеолит даври ёдгорликлари яхши ҳрганилмаган. Машҳур совет археологи С. П. Толстое К,уйи Амударё этакларида неолитдан металл даврига ўтиш босқичитарихини аниклашга муваффақ булди. Қуйи Зарафшон кадим-ги едгорликларини ҳрганишда Я. Р. Руломов, А. Аскаров У Ис-ломов асарлари катта аҳамиятга эгадир. Милоддан аввалги IV—III мингйиллик бошларида Амударё ва Зарафшон қуйи оқимларида Калтаминор маданияти тош қу-роллари, сопол идишлари ва уй-жойлари кенг тарқалади. Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқ даштларида ва Орол денгизи соқилла-рида ибтидоий овчилик, балиқчилик ва илк чорвачилик хужа-.- ликларига асосланган қабилалар яшаган.
Археологлар фикрича, Бухоро областининг Лавлакон, Беш-булоқ мавзеларида ва Замонбобо I қабристонида топиб текширилган моддий манбалар энеолит даврига оиддир. Бу ёдгорликлардан сўнгги Калтаминор маданияти топилмаларига ўхшаш сопол идишлар бўлаклари ва чақмоқтош қуроллар билан бирга мисдан ясалган игналар ва мунчоқлар топилди.
Қуйи Зарафшоннинг Каптарни қуми ва Каттатузкон мавзеълари атрофида тўрт жойдан энеолит даврига оид ёдгорликлар текширилди. Тақир ва қум устида сочилиб ётган тошдан ишланган ёрғучоқлар, ўроқ ва пичоқ қадамалари билан бирга мисдан ишланган қурол синиқлари топилди.
Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда топилган Саразм қишлоғи харобаси муҳим археологик ёдгорликдир. У деқончилик қабилаларининг Ўрта Осиё шимоли-шарқига ёйилганлигидан далолат бериб, қадимги деққончилик аҳолисининг географик чегараларини ҳам кўрсатади.
Саразм қишлоғи харобаси 90 гектар майдонда жойлашган 10 та тепаликдан иборатдир. Ёдгорликнинг тарихи тўрт даврга бўлиниб, улар муҳим топилмаларга кўра бир-биридан ажралади. Археологик топилмалар ёдгорликнинг ёшини аниқлашда катта аҳамиятга эга.
Саразм 1 даври сопол идишлари рангли нақшлар билан безатилган бўлиб, Туркманистоннинг Анов II, Геоксюр типидаги моддий буюмларига анча ўхшайди. Идишлар сиртида қора ва Қизил буёқлар билан ишланган турли геометрик нақшлар бор. Маданий қатламда мисдан ясалган қуроллар ҳам учрайди. Бу даврнинг мутлақ хронологияси радиокарбон усули асосида аниқланган бўлиб, милоддан аввалги 3100 ± 60 йил, 2930 + 30 йилдир.
Саразм II босқичи сўнгги энеолитдан илк бронза асрига ўтиш даври ҳисобланади. Бу босқичда Геоксюр типидаги идишлар билан бирга нақшсиз сополлар пайдо бўлади. Бронзадан ишланган буюмлар анча тарқалади. Топилмаларнинг ёши радиокарбон усули асосида аниқланганда милоддан аввалги 2510 ± 10 йил ва 2280+40 йил эканлиги маълум булди. Саразм III— IV маданий қатламлари бронза даврига мансубдир.
Саразм 1 даври қурилишлари кўп хонали уй массивларидан иборатдир. Улар катта жамоа уйлари >ҳамдир. ҳозирги вақтга-ча 48 та пахсадан қурилган хона топиб текширилди. Умумий турар жойлар якка кичик оилаларга мулжалланиб, 2—3 хонали қилиб қурилган. Улар уй-жой ва рузгор-хўжалик иншоот-лари вазифасини бажарган. Турар жойга мосланган хоналардадумалоқ шаклда ишланган учоклар топилган. Буларга ўхшаш ўчоқлар Жанубий Туркманистоннинг Анов II маданияти ёдгор-ликларида ҳам кенг тарқалган.
Маълумки, сила жамоаси жамиятнинг ик_тисодий асоси бул-ган, у урур ерида хўжаликни биргаликда олиб борган. Уй жамоаси аъзолари умумии турар жойда яшаганлар ва мол-мулкка биргаликда эгалик қилганлар.
Археологии маълумотлар (қурилишлар, сопол идишлар, ме-таллдан ва тошдан ишланган қуроллар, зеб-зийнат буюмлари ва боищалар) Зарафшон воҳасининг юқори қисмида дехдончи-лик маданияти ёйилишига Жанубий Туркманистоннинг Геоксюр типидаги аҳолией сабаб бўлганлигидан дарак беради, дейиш мумкин; лекин Саразм моддий топилмаларида Жанубий Афго-нистон, Эрон ва Калтаминор маданиятларига мансуб буюмлар ҳам бор. Улар энеолит даври қабилалари ўртасидаги кенг ма-даний ва иқтисодий алоқалардан далолат беради.
Юқори Зарафшон воҳасининг табиий шароити дастлабки деҳқончилик ривожланиши учун унчалик кулай эмасди. Шунинг учун тоғларга щш жойлашган Саразм аҳолией қаётида металл конларни ишлатиш катта роль уйнаши мумкин эди. Энеолит ва бронза асрида металлчиликнинг кенг ёйилиши ва мех,нат кқурол-лари ясаш техникаси узгариши билан одамлар янги руда кон- " ларини қидиришга мажбур бўлганлар (айниқса мисни қалай билан, қуррошин билан бирга эритиб, қотириш ҳрганиб олин-ганда). Лекин дастлабки металл даврида ҳам мис жуда 1қим-матли материал бўлган ва соф мис (руда) факат айрим жой-ларда учраган. Деҳқончилик қабилаларининг узоқ районларга тарқалиши янги ерларни узлаштиришдан ташқари, казилма бойликлар, металл рудаси конларини қидириш билан боғлиқ бўлган.
Энеолит даври урнини эгаллаган навбатдаги тарихий давр — бронза асри (даври) дир.
Do'stlaringiz bilan baham: |