моҳир уста-
лар давом эттирмоқда. Зардўзлик икки хилда бўлади:
умум фони ёппасига яхлит кашталанган заминдўзи ва
махсур қалин тқоғоз картон мато устига қўйиб гул
(нақш) берилган расм устига ялпи зар ип тўқиш гул-
дўзи. Зардўзлик маҳсулотлари асосан ўсимлик орнамен-
ти билан ; безатилган, аммо замонавий руҳда юлдуз,
пахта гули каби нақшлар ҳам учрайди. Шу билан бирга
моҳир усталар тематик катта паннолар ҳам яратганлар.'
Узига хос каштачилик санъатини ташкил қилган
ипак ҳамда зар тасма ва жияклар илгари кўплаб ишлаб
чиқарилган. Уларнинг нақгалари тўқилиш ёки тикиш
жараёнида битилган, баъзилари яхлит матога туширил-
ган. t
Узбек ҳунармандчилигида кейинги йилларда айниқса
www.ziyouz.com kutubxonasi
қайта тикланиб ривожлана бошлаган бадиий амалий
санъат соҳаларидан гнламдўзлнк узоқ тарихий анъана-
ларга эга. Гилам ва шолча тўқиш, археологик маълумот-
ларга қараганда, эрамиздан аввалгн I минг йиллик
даврларидан бизгача етнб келган касб бўлиб, унинг
маркази Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё
ва Хоразмда жойлашган. Серҳашам гуллар билан беза-
тилган ўзбеқ гилам ва шолчалари саккиз-тўққиз бўёқлн
рангда бўлиб, шулардан энг кўп ишлатиладиган тўқ ва
очиқ қизил рангдир. Илгари маҳаллий гиламдўзлар ги-
л а
м ва шолчадан ташқари нақшли безатилган хўржун,
осма. халта ва бошқа буюртма маҳсулотлар тўқиганлар.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Узбекистонда асосан
уч хил гиламдўзлик мактаблари ажралиб туради: Са-
марқанд, Андижон, Хоразм. Андижон гиламлари ўзи-
нинг чидамлилиги, пишиқлиги, аниқ қизил-кўк ранглари
ва гуллари билан фарқ қилади. Фарғона тўқ кўк гам-
мада ва геометрик нақшли, қиоқа патли, марказида
турунж, четига алоҳида-алоҳида нақшлар ишлатилган.
Бу мактабга кирадиган Бухоро гиламлари ўзининг ранг-
баранглиги, узун патлилиги, катталиги ва чиройли
нақшлари билан ажралиб туради. Дастгоҳда тўқилган
бундай гиламлар ўзининг чидамлнлигн, нафислиги, та-
биийлиги ва снфатлилиги билан кўзга ташланади. Унда
ҳошиядор эстетик жиҳатдан чйройли, қалқон деб ном-
ланган турунж нақшн кўпроқ ишлатилади. Хива, Ургут,
Қарши ва бошқа жойларда тайёрланадиган тўқима ги-
ламлар ўзининг геометрик ўсимликсимон нақши, бежи-
римлиги, табиийлиги ва зўр сифати билан машҳур.
Гиламнйнг тўқима, тикма ва босма хиллари бўлади.
Узбек гиламлари асосан тўқима хилда ишланган. Улар
ёпиқ ҳолда ўрнатилган пастак. содда дастгоҳда тўқув-
чи аёллар томонидан туя тивити, қўй жуни, пахта то-
ласи ва ипакдан тайёрланган. Утган аср охирларигача
гилам тўқишда ўсимликлардан тайёрланадиган бўёқ-
лардан, ҳозир эса кимёвий усулда тайёрланган аннлин
бўёқлардан фойдаланилмоқда.
Узбекистоннинг чорвачилик ривожланган районла-
рнда қадим замонлардан кигиз босиш амалий санъати
қенг тарқалган. Маҳаллий аҳоли кигизни илгари ерга
бўйра (чипта) устига солишган, ўтовларни ўрашган,
қалпоқ, пайма, айрим ҳолларда бадиий буюм сифатида
ишлатилган. Гулдор, чиройли кигизлар оқ, қизил, қора
рангдаги нақшлар билан безатилган, баъзан гулсиз бо-
www.ziyouz.com kutubxonasi
силган. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қора
қўй ва чайдим кйгизлар, Хоразмда такянамат хиллари
маълум. Кигйз қўйнинг кузги жунидан ёки эски жуни-
дан тайёрланган. Жун титнб тозаланади, ювиб қурити-
лади, сўнг махсус савағ-ичлар билан титилиб, ранги ва
сифатига қараб юзлик ва оралиққа сараланади. Танлаб
ажратилган жун юзига махсус ранг билан тўқилган
майин жунлардан шоҳ, юлдуз, ромб, булут ва оддий
геомстрик шаклдаги нақшлар бйлан кигиз босилади.
Кигизни махсус чий шолча ски қалинроқ матога ўраб
арқон билан маҳкам боғлаб устидан тез-тез қайноқ сув
сепиб кўп марта думалатнлади. Уни уч-тўрт киши ўти-
риб қўлда думалатиб, уқалаб, билаклаб тайёрлайди.
Ҳозир кигизлар махсус машиналарда шилаб чйқарил-
моқда. Кигизчиликда ишлатиладиган мураккаб нақш-
лардан гажара услуби, Самарқандда бёшкамта услуби
кенг тарқалган. Ҳозир ҳам безакли, бйр неча рангга
бўялган «жунлардан ажойй'6 кигизлар босиб чиқарил-
моқда. '
■
Бадиий амалий санъатнинг ноёб турларидан бири
ҳисобланган сават ва бўйра тўқиш ҳам ўзбекнинг аза-
лий ҳунар^каоби бўлган. Сават ва бўйрани ота-бобола-
римиз қадимдан томорқа ва ҳовли атрофларидаги ариқ
ва кўлларда ўсадиган қамишлар, шох-шабба ва ҳар хил
новдалардан тўқиганлар. Улар -ўзининг шакли ва ишла-
тилишига қараб ҳар хйл номда бўлган. Масалан, қадим-
дан кажава сават, гулдор сават, нон сават, элама сават,
дастўрхон сават, узум сават, тўр сават, босма сават
кабилар тўқилиб, махсус дўконларда сотилган. Ҳар хил
шакл ва ҳажмдаги саватлар турлй мақсадларда, қури-
лшида йирик новДалардан тўқилган махсус саватлар туп-
роқ, қум, ганч, ғишт, тош ташишда, нозик новдалардан
тўқилганлари эса мева-чева, нон ва бошқа нарсалар со-
лишда ишлатилган. Сават 'гўқишда дуб, терак, тол, ту-
ранғил, юлғун новдалари ёки қамиш, бўғдойпоя каби
материаллардан фойдаланилган. Айниқса, қоратол нов-
даларидан тўқилган саватлар анча чидамли ҳнсоблан-
ган.
Бўйрачилик санъати маҳсулотларидан ҳам уй-рўзғор
ишларида кенг фойдаланилган. Бўйра гилам, намат,
палослар тагидан солинган, тўй ва маросимларда, мева-
ларни қуритишда ва қишда сақлашда ишлатилган. Ун-
дан, шунингдек қоп ўрнида, деразаларни қоронғила-
тишда парда ўрнида, дафн маросимида, иморат томини
www.ziyouz.com kutubxonasi
ёпишда (лўмбоз босишда) ьа бошқа ҳолатларда $юйда-
ланганлар. Кўп шаҳарларда ва катта қишлоқларда бўй-
рачн маҳаллалари бўлган. Масалан, Бухородаги Олим-
хўжа' маҳалласида 120 та оиладан 70 таси бўйра тўқиш
билан шуғулланган. Бўйралар турли номлар билан
юрнтилган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўзбск халқининг
узоқ тарихий тараққиётида ҳар томонлама ривожланиб
келаётган кўп қиррали ва бой анъаналарга эга амалий
безак санъати ниҳоятда ранг-баранг маданий мероси-
мизнинг знг ажойиб, бемисл ва бетакрор намуналарини
яратнб келган. Бадиий тафаккур ва шў билан бирга
шаклланиб келган бадиий нжод ўзбек миллий ҳаёти-
нинг муҳим соҳаси ҳисобланган халқ амалий санъатида
айниқса «намоён бўлди. Миллий эстетик таъб ва дид-
нинг ўзига хослиги нафақат мазкур соҳада, балки муси-
қада, рақсларда, миллий кийим ва безакларда, меъ-
морчилик қурилишларида, рассомчиликда ва бошқа
маънавий маданият соҳаларнда ўз ифодасини топди.
Узбек миллий безак санъатйнинг гуркираб ривожла
ннши ва доимо такомиллашиши жаҳонга машҳур меъмор-
чнлик обидаларимиздаги ганчкорлик,
кошинкорлик,
наққошлик, ҳаттотлик, тоштарошлик, каштачилик ва
бошқа турларининг афсонавий даражада уйғунлашган
мужассамлигида ўз ифодасини топган. Халқимизнинг
табиий истеъдоди ва -катта меҳнати туфайли пайдо бўл-
ган ажойиб меъморчилик ва халқ амалий санъати ёд-
горликлари бўлмиш аждодларимиз яратган баркамол,
бебаҳо ва ноёб санъат асарлариНинг намуналари ўз-
бек халқининг жаҳон маданиятига қўшган зўр ҳиссаси
деса бўлади. Айни замонда мазкур анъанавий санъат
янги турлар ва соҳалар билан бойимоқда. Айниқса, ама-
лнй санъат безаги;билан бир Қаторда янги мазмун ва
шаклларда ўз ифодасини топган тасвирий санъатнинг '
гуркираб ўсиши диққатга сазовордир. Республикамиз-
нинг мустақилликка эришиб истиқлол йўлига ўтиши на-
фақат халқ амалий санъати, балки барча санъат соҳа-
лари, шу жумладан тасвирий санъатда ҳам тараққиё-
тимйзнинг янги даражасига кўтарилиб янада юксак
самараларга эришиш имконнятини яратиб бермоқда. Ке-
лажаги буюк давлатнинг маънавий маданияти ҳам
буюк бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Этнография фани: моҳиятк ва муаммолари
(муқаддима ўрнида) . . . . . . .
. . .
t
: »■
Download Do'stlaringiz bilan baham: |