фойдалаииб,
ўйилган нақш юзига тўқ-
роқ ранг бериб, кейин локлаганлар.
Ҳозир ҳеч бир шаҳар ёки қишлоқ йўқки, ажойиб
ёғоч ўймакорлик санъати намуналари бўлмаеа. Бу со-
ҳада, айниқса Хоразм усталари ном чиқарганлар. Бар-
ча ўймакорлик санъати намуналари
меъморчиликда,
чунончн, йирик ижтимоий, маданий ва маъмурий имо-
ратларда,
ресторан ва кафеларда, шахсий
уйларда
кўплаб ишлатилмоқда. Айниқса, устун, карниз ва пан-
жаралар чиройли ўсимлик ва геометрик нақшлар билан
безатилган. Анъанавий ўймакорлик услуби ҳар хил уй-
рўзғор буюмлари ва жиҳозларида ҳам ишлатилади.
Амалий безак санъати
турларидан
Узбекистонда
кенг тарқалган соҳаси бўёқли расмлар чизишдир. Одат-
да бу соҳа икки хилда: ганч сувоқли деворга расм
www.ziyouz.com kutubxonasi
■солиш ва ёғоч буюмларга рангли нақш беришдан ибо-
рат. Мазкур касбни наққошлик санъати деб ҳам атай-
дилар. Утмйшда юксак дид билан бунёд этилган нақш-
ли муҳташам бинолар ҳозиргача кишини ўзига мафтун
қилиб келмоқда. Ниҳоятда бой, мазмунли миллий
нақшларимиз турар жой ва йирик иморатларнинг де-
вор ҳамда шифтларида, оддий идиш-товоқлар, сандиқ
ва кўрпачалар, беланчак, чолғу асбоблари ва бошқа
буюмларда жилвалани.6 инс.онни ҳайратга солади. Ил-
гари бадавлат ўзбек оилалари турар жойларининг ҳар
бир меъморий қисми ўзига хос нақшлар
билан беза-
тилган. Унинг интерьери, яъни хона девори узунасига
уч қисмга бўлинган—r пастки изора (панел), ўрта қис-
ми ва тепа қисми фриз. Деворнинг ўрта қисми манза-
ралар, катта-кичик нақшлар, унвонли ёзувлар ва бош-
қа орнаментлар билан безатилган. Тепа фриз қисмига
ҳар хил геометрик ва ўсимлик шаклидаги нақшлар
ишланган. Деворнинг тепа қисми билан шифт ўртасига
одатда ганчдан ясалган ажойиб карнизлар ўрнатилган
(унга шарафа деб ном берилган), шифтнинг ўртаси эса
ўййб ишланган ганчли қуббалар билан безатилган ва
унга ҳовузак деб ном берилган. Бу ҳовузакларга исли-
мий ёки геометрик нақшлар ёки турунжлар ишлатил-
ган. Бундай бёзаклар ўзбек хонадонининг анъанавий
зийнати ҳисобланади. Деворлардаги токчалар, тахмон-
ларнинг чети, китоблар ажойиб нақш намуналари билан
безатилган.
Токчалар ҳар хнл идиш-товоқлар би-
лан, чиройли тахмонлар кўрпа-ёстиқлар билан жиҳоз-
ланган. Узбек хонадонларидаги сергул гиламлар, ранг-
баранг кўрпа ва чойшаблар, нақшинкор хонтахталар,
қаламдонлар,
қутичалар,
рангин безакли деворий
нақшлар, ҳашамдор шифтлар миллатнинг
нозик дид
ва олий ҳис-туйғуларга эга эканлигини исботлайди. Бу-
нинг яна бир тасдиғи мазкур деворлар ва шифтларга
берилган нақшларнинг мутаносиблиги, пухталиги, ранг-
ларнинг уйғунлиги, нафислиги ва юксак
бадиийлиги-
дир. Миллий наққошлик . санъатининг
ривожланиши
Фарғона, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бош-
қа. туман ва вилоятларда ўзига хос наққошлик мак-
табларини юзага келтирган эди.
Анъанавий наққошлиқ ноёб бадиий санъат турла-
ридан бири тош ва суяк ўймакорлиги ҳисобланади. Бу
санъатни халқ орасида тоштарошлик ва сангтарошлик
деб ҳам атайдилар. Ниҳоятда катта истеъдод, зўр сабр-
www.ziyouz.com kutubxonasi
тоқат ва оғир меҳнат таяаб қйладиган бу касб қадим-
дан ривожланиб келган; Маълумки, дастлабки ишлаб
чиқариш қуроллари тошдан ясалган. Ибтидоий
аждод-
ларимиз тошнинг ту р л и н авл ар и д ан ва суякдан ҳар
хил қурол-асбоблар,
уй-рўзғор
буюмлари, безаклар
тайёрлаганлар.
Эрамизнинг
биринчи асрларига
оид
обидалар (Фаёзтепа, Айритом, Қоратепа, Тупроққалъа)-
да ҳарсангтош ва мармардан безак ишларида кенг
фойдаланилган. Айниқса, ўрта асрларда тоштарошлик
юксак даражада ривожланиб такомиллашгап.
Бунга
мисол сифатида Амир Темур ва Аҳмад Яссавий мақба-
ралари,
Download Do'stlaringiz bilan baham: |