•ларида бу касб кўп шаҳарларда тўхтайди ва йўқолиб
кетади. 1954 йилда республикада чиннисозлик қайтадан
тикланиб ривожлана бошлайди.
Узбек кулолпилиқ санъати ҳам амалийсанъатнинг
бошқа соҳалари сингари бир қагор ўзига хос хусусият-
ларга эга. Бу нарса унинг хом ашё, ишлаб чиқариш қу-
'ролларининг турлари, меҳнат тақсимоти, буюмларнинг
шакли ва нақшлари кабиларда кўринади. Сопол идишга
солинадиган гуллар ва нақшларнинг номлари баъзан
бир хил, баъзан ўзаро фарқланади. Фарғона водийси
кулоллари, айниқса машҳур
Риштон усталари ижод эт-
ган нақш намуналари 300 га яқин. Шулариинг ичида
нақш элементларини ифодаловчи қуйидаги
сўзларни
учратамиз: аноргул, қалампир, тож, қаноти мурғ, қўчқа-
роқ( қўчқор шохи), гули афшон, нон ссват, сада, гулто-
жихўроз, меҳроба, зар пўчак, булбулзор, туморча, ош-
пичоқ, оптовагул, чойдиш, четангул, туябўйин, ғўзанак,
каптар қанот, ошиқча, риштагул, печак ўт, санама, пис-
та, барг, занжира,
осма гул, кошин гул, чор япроқ, гул-
ли гажак. Сопол идишларга туширилган нақшлар ҳам-
маси бир-бирипи тўлдиради, мукаммаллаштиради 'ва
ўзига хос ҳусн бағишлайди.
Таниқли наққош ва олим, Уэбекистон халқ рассоми
М. Р. Раҳимов сопол идишларни сир бўёқларига қараб
қуйидагиларга
ажратади: 1) оқпаз идишлар— бунга
ишқор билан сирланган лаган, тавоқ, коса, пиёла каби-
лар киради; 2) ложувард — бунга суюқ овқатлар қуйй-
ладиган, осмон рангли идишлар ва сиёҳдонлар киради;
3) қалаги ва чинни идишлар — бунга қалай қўшилган
қўрғошин бўёғи билан сирланган ўртача катталикдаги
фаянс йдишлар киради; 4) таги сиёҳ-қўрғошиндан иш-
ланган тўқ жигарранг сирли идишлар, асосан Бухоро
ва Қашқадарё
вилоятларида учрайди; 5) қўрғошин —
бунга
қўрғошин билан сирланган, умумий туси кул-
ранг, сарғиш оқ ран.гдаги идишлар, чунончй, кўзагар-
лик, косагарлик буюмлари киради.
М. Раҳимов кулолчилик ҳунарини илмий жиҳатдан
ўрганибгина қолмай, ўз ижодида анъанавий ўзбек кў-
долчилиги билан замонавий сополчиликни уйғўнлашти-
ради. Унинг дастлабки фаолиятида яратган буюмлари-
да ёрқин заминдаги кўк, яшил, сариқ гуллар жилоси
ажойиб комнозиция намойиш Қилади. Моҳир уста
анъанавйй безакли лаган, гулдон ва янги шаклли йдиш-
лар билан бирга портрет, совға буюмлар яратган, улар-
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг безагида ўсимликсимон нақшлар билаи бир қатор-
да ҳайвон шаклларини ва ёзувли
тасвирларни ишлат-
ган. У кўп йиллар мобайнида сопол материали ва бўёқ-
ларини ўрганиш йўлида самарали хизмат қилиб, бир
неча жиддий асарлар яратди. Унинг кулолчшшк соҳа-'
сида оригинал ясалган бадиий буюмлари турли музей-
ларда сақланмоқда.
-r
Узбек амалий безак санъатини дунёга танитган яна
бир муҳим соҳа қандакорлик, яъни металлдан ясалган
бадиий буюмларга ўйиб ёки бўртик қилиб нақш ишлаш
касбидир. Бу бадиий ҳунармандчилик ҳам
ўлкамизда
қадимий даврлардан маълум бўлиб, у ўз қадимийлиги
билан кулолчиликдан кейин иккинчи ўринда туради.
Маҳаллий кандакор усталар олтин, кумуш, мис, жез
ва бошқа металлардан узоқ ўтмишдан буён турли буюм-
лар яса<б келмоқдалар. Бадиий металл буюмларни иш-
лашнинг илк намуналари Урта Осиёда, жумладан Узбе-
кистонда эрамиздан аввалги I минг йиллиқ ўрталари-
дан кенг тарқала бошлаган. Дастлабки тўғнағичларда
кичйк воқеалар, ҳайвонлар ва бошқа мазмундор тас-
вирлар акс эттирилган. Масалан, ўша
даврга оид
Фарғонада топилган маросим қозони. кандакорликда
«ҳайвонот услуби» мавжудлигидан дарак беради. Сўнг-
ги антик ва илк ўрта асрларда маҳаллий кандакор
усталар қимматбаҳо металлардан ҳокимлар ва зода-
гонлар учун тўй-томоша, тахтга ўтириш, ов қилиш, ши-
кор ва кураш манзаралари, афсонавий ва эпик қаҳра-
монлар образи, ҳаётий мавжудот, парранда ва бошқа
дунёвий тасвирлар ўз аксини топган кўпгина буюмлар
ясаганлар. Исломгача ўтган даврда
Download
Do'stlaringiz bilan baham: