Adobe PhotoShop дастурида тасвирларни тахрирлаш мавзуси бўйича



Download 0,51 Mb.
bet1/2
Sana27.02.2020
Hajmi0,51 Mb.
#40970
  1   2
Bog'liq
3-Амалий машгулот

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ПЕДАГОГИКА

ИНСТИТУТИ


А.К.Хамроқулов, А. Қаҳҳаров

КОМПЮТЕР ГРАФИКАСИ ВА ДИЗАЙН

фанидан

Adobe PhotoShop дастурида тасвирларни тахрирлаш мавзуси бўйича

МУСТАҚИЛ ИШГА
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

НАМАНГАН-2012


Ушбу услубий кўрсатма компьютер графикаси ва дизайн, муҳандислик компьютер графикаси, компьютер графикаси фанларидан тахсил олаётган бакалавриат талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан магистралар хам фойдаланиши мумкин.
Тузувчилар: А.Хамрақулов

А.Қаҳҳаров


Тақризчи: НамМПИ ЧГ ва МГ кафедраси

Доценти Г.Тубаев


«Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси» кафедраси илмий–усулубий семинарида кўриб чиқилган ва институт илмий-услубий кенгашига тавсия этилган ____–сонли мажлис баёни ___ ________ 2012 йил



Мавзу: Adobe PhotoShop дастурида тасвирларни тахрирлаш
Режа:


  1. Adobe PhotoShop дастури хақида умумий маълумот

  2. Ускуналар панели ҳақида

  3. Шакл ва фонлар хосил қилиш

  4. Файлни сақлаш турлари

  5. Ишнинг бажариш тартиби

  6. Натижа

  7. Хулоса

  8. Фойдаланилган адабиётлар

Ишдан мақсад: Adobe PhotoShop дастури хақида умумий маълумотларга эга бўлиши ва унинг имкониятларини ўрганиш.



Умумий маълумотлар

Векторли графикада яратилган расмлар логотип, иллюстрациялар ва заставкалар яратишда фойдаланилади. Растрли графика мухаррирларига мисол қилиб Adobe Photoshop ва Paint дастурларни айтиш мумкин. Ушбу даструларда расмлар майда квадрат - пикселлардан иборат бўлиб мозаика холатида расмни хосил қилади. Растрли графикадан ракамли фотосуратлар ва сканердон олинган расмлар билан ишлаш учун фойдаланилади. Компьютер графикада дюймдаги пикселлар сони (ppi) асосий шарт бўлади. Канча кўпроқ пикселлар сони бўлса шунча тасвир сифатлирок бўлади. Масалан агар ppi=72 бўлса у холда 1 квадрат дюймга 5184 пискел жойлашади ва унинг хажми 6 Кб бўлади, агар эса ppi=144 бўлса у холда 1 квадрат дюймга 20736 пискел жойлашади ва энди унинг хажми 21 Кб га тенг бўлади. Шу билан бирга мониторнинг кўрсатиш ва принтернинг чиқариш сифати - дюймга пискеллар сони (dpi) (72 ёки 96 dpi) ва дюймга чизиклар сони (Ipi) (300-2400 dpi лазерли, сепувчи принтерлар учун ва 75-200 lpi матрицали принтерлар учун), хамда компьютер ранглар сифати (2, 16, 256, 32 000, 16 000 000 ранглар сони) хам катта ахамиятга эга бўлади. Ранг холатлари - рангларни чиқариш ва кўрсатиш йули. Ранг холатлари 2 хил бўлади: RGB (кизил, зангор, кук) мониторларда тасвик кўрсатишда фойдаланилади, CMYK (хаворанг, пурпур, сарик, кора) босмада фойдаланилади. RGB холатидаги ранглар сони CMYK холатга қараганда кўпроқ.



Adobe PhotoShop дастурни ишга тушириш учун Windows нингасосий меню тугмасини босамиз, унинг ичидан ВСЕ ПРОГРАММЫ бўлимини танлаймиз ва Adobe PhotoShop 7.0 номли қаторни танлаймиз.

1-расм


Натижада қуйидаги ойна хосил қилинади:

2-расм


   Ушбу ойнанинг юкорисида меню сатри жойлашган. У қуйидаги қисмлардан иборат: Файл (File), Правка (Edit), Рисунок (Image), Слой (Layer), Выделение (Select), Фильтр (Filter), Вид (View), Окно (Window) ва Помощь (Help).

3-расм


   Унинг тагида иш қуролларнинг хусусиятлари сохаси (Панель Свойств - Options bar) жойлашган. Агар ушбу соха экранда йук бўлса уни Окно (Window) менюсидаги Свойства (Options) буйруги ёрдамида экранга чиқаришимиз мумкин.

4-расм


   Хусусиятлар сохаси пастида иш сохаси жойлашган бўлиб, унинг чап томонида иш қуроллар сохасини (панель Инструментов - Toolbox) кўришимиз мумкин. Иш сохасининг унг томонида хар хил ёрдамчи сохалар жойланиши мумкин: Слои - Layers, История - History, Каналы - Channel, Цвета - Color, Стили - Style, Свойства қисти - Brushes, Свойства шрифта - Character ва хоказо. Ушбу сохаларни хам Окно(Window) менюсидаги буйруқлари ёрдамида экранга чиқаришимиз ва экрандан олиб ташлашимиз мумкин.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish