Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


bet42/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

Мовароуннаҳр 
аҳо- 
лиси уй-рўзғор бадиий буюмларида дуновий воқеалар 
ифода-ланган нақшларнинг кўп топилганлиги мазкур 
касбнинг ниҳоятда кенг тарқалганлигидан далолат бе- 
ради.
Урта асрларда на.фақат олтин ва кумуш буюмлар- 
нинг зўр маҳорат билан безатилиши, балки ҳашаматли 
биноларнинг безақларига ҳам олтин суви югуртирилиши 
диққатга сазовордир. Бу даврда мис’ ва унинг қоришма- 
ларидан янги-янги буюмлар пайдо бўлади, тўғри тўрт- 
бўрчакли , баркашлар, :шар шаклидаги юмалоқ бўйнига 
нақш солинган кўзалар, чиройли сиёҳдонлар, ҳовонча 
ва бошқалар кандакорликнинг юксак даражада ривож- 
ланганлигини исботлайди. Кўп металл идишларга ҳар 
хил мазмундаги, 
масалан, 
шахсни 
шарафлайдиган,
www.ziyouz.com kutubxonasi


омад, тан-сиҳатлик, 
бахт-саодат, фаровонлик тилаб 
ёзилган нақшли матнлар «куфий» ва «насҳ» услубида 
битилган. 
Ривожланган 
феодализм 
даврига 
оид 
олинган хазиналардаги турли-туман идишлар, пиёла- 
лар, тагликлар, қопқоқлар, кўзалар, қоэонлар ўзбек 
кандакорлигининг яна ҳам ривож топганлигидан дало- 
лат беради. 
;
Бадйий санъат касбларидан мискарлик ҳам алоҳи- 
да ўринни эгаллайди. Сарйқ ва қизил тахта мислар- 
дан турли идиш-товоқ ва хўжалик буюмлари ясалган, 
уларнинг кўнчилиги нозик ўйма нақшлар билан беза- 
тилган. Мйскарликнииг бошқа металлсозлик касблари- 
дан фарқи шуки, мис тоб бёрилмай, яъни ўтда қизди- 
рилмай совуқ ҳолида ишланади. - Аммо мискарлар ичи 
чуқур мис идишларнинг қисмларини бир-бирига ёпиш- 
тиришдагина уларни қиздирадилар. Одатда мискарлик- 
да меҳнат иккига тақсимланган: ясаш ва безаш. Идиш- 
ларни безовчи уста наққош мискар деб номланган.
Буюмлардаги нақш композицияларининг ҳар бирйда 
НЭ
1
ҚШ ўйиш техникасининг турлича усули қўшилиб кет- 
ган бўлиб, улардан нақш қоидаларининг мазмунини 
англаб олиш мумкин. Узбёк наққош мискарлари ярат- 
ган мис идишлардаги нақш композицияларининг ни- 
ҳоятда мураккаблиги, мавзу ва элементларининг ранг- 
баранглиги мазкур санъат соҳасининг узоқ тарихий 
тараққиётни босиб ўтганлигини кўрсатади. Масалан, 
идишларга ўйилган нақшлардан мадохил, ислими 
ва
намоён номли услубларда яратилгаи ўнлаб нақш тур- 
лари :ўэбез
5
: ; 
йаданиятига хос 4ўлган клаееик
нақш намуналаридир. Бу нақшлар халқимиз бошидан 
кечирган баъзи тарихий воқеаларни, унинг дунёқара- 
шини ва орзу-истакларини, ишлаб чиқариш ва хўжалик 
фаолиятини ифодаловчи "ҳолатларни айрим-айрим нақш 
элементлари ёки уларнинг бирикмалари тарзида намоён 
қилади. 


Айрим элементлар ва номларга қараганда маҳаллий 
усталарнинг ўтмишда чет эл вакилларининг буюртма- 
ларини бажарганлиги ёки ўз ишларида баъзан бошқа 
юртлар услуби ва стилларидан фойдаланганлиги сези- 
лади. Масалан, нақш номлари орасидаги ислими маша- 
ди, ислими афғон, ислими араби каби атамаларнинг 
учраши чет мамлакатлардагк истеъмолчиларнинг талаб 
ва дидлари ҳисобга олиниб, маҳаллий усталарнинг ўз
www.ziyouz.com kutubxonasi


санъатини бойитганлигидан дарак беради. Баъзи буюм- 
ларда, нақшларда афсонавий тасаввур ва эътиқодлар 
билан боғлиқ турли жониворлар 
(илон, қуш, ҳайвон, 
ҳашарот) ларни ифодаловчи шаклларни очиқ сезамиз.
Ҳозирги даврда эса мискарлик санъатига янгича 
мазмунда ва услубда одамлар, меҳнат фаолияти, юлдуз 
ва ўроқ-болға, пахта гули ва барглари, герб ва бошқа 
рамзий тасвирлй композициялар кирган. Айниқса, нозик 
ўйма нақшларпи қумғон, жом, мисчойнак, мискоса, мис- 
пиёла, мисчилим, тунг ёки мис-кўза (кўпинча қопқоқснз, 
жўмраксиз) ва кўзача, мистовоқларда учратиш мумкин. 
Айрим нусхаларига ташқи томонидан ўйма нақшлар 
билан хат битилган, ичи оқартирилган, баъзан феруза 
ёки мунчоқлар қадалган.
Узбек наққош мискарларнинг лексикасида ишлати- 
ладиган нақш элементларининг номлари бу соҳадаги 
юксак санъатни в.а бой тарихни намойиш қилибгииа 
қолмай, маҳаллий элатнинг дунёқараши, маданияти ва 
турмуш даражасини ҳам ифодалайди. Масалан, кўҳна 
нақш элементларидан қуйидаги намуналар диққатга 
сазовордир: 1) Ислими пақишинг турлари — ислими ара- 
би, ислими афпгон, ислими бодомбарги, ислими даврон, 
ислими. доира, ислими мева, ислими муғжа, ислими му- 
қаррарий, ислими таноб, ислими ҳовапда, ислими қавс, 
ислими чорқубба, ислими ҳумо ва ҳоказо; 2) ўсимлик 
барги ва гули билан боғлиқ нақш номлари: барги аннос, 
барги мушак, барги муғилон, барги бодом, толбарги, га- 
жакгул, гули афшон, гуЛи носира, гули санжари, гули 
сармуғон, гули хуршид, гули тожихўроз ва ҳоказо; 
3) идишларга ўйилган нақш тури мадохил элементла- 
рининг номлари ҳам юқоридаги қўшимча сўзларга тўғ- 
ри келади; 4) бошқа турлича намуналаридан атиргул, 
курмак, булбул, бодомча, нақши ганжа, нақШи гулхан^ 
нақши гардиш, ой нақши, ўрдакгул, наҚши . суйбула^ 
тўғма нақш, чекмагул, чортахт, юлдузтул, нақши кўзой- 
нак, нақши чорбўта, чашма зебор ва ҳоказолар. 
г
Мазкур атамалар нафақЬт ўзбек тилининг бойлиги,. 
балки безак берилган буюмларнинг хилма-хиллиги ҳам- 
да. мисқарлик санъатининг юксаклигидан дарак беради. 
Масалан, турли ўсимликсимон, геометрик ва рамзий 
нақшлар билан нафис қилиб безатилган мис лаганлар- 
нинғ . лавхўри, дулава ва қошиғлиқ турлари, юз-қўл 
ювишда ишлатиладиган қумғон, дастшўй ва офтобалар, 
сув идишлар.идан тунг, сатил ва сархумлар, ниҳоятда
www.ziyouz.com kutubxonasi


кенг тарқалган мис чойнак, мис кўза, чойдиш (чойжўш), 
кашкил (мис чойнак), селобча, чилоичйн, туфдон ва 
бошқа уй-рўзғор асбоблари ҳам мискарликнинг муҳим- 
бадиий соҳа эканлигини кўрсатади.
Мискарлик касби ҳар бир вилоятда ўзига хос буюм- 
лар ва уларга бериладиган нақшлар билан ўзаро фарқ- 
ланади. Масалэн, қўл ювиш учун ишлатиладиган идиш 
Бухорода офтоба дейилса, Самарқанд, Тошкент вило- 
ятларида обдаста, Хоразмда қумғоп дсб юритилади ва 
улар шаклан ҳар хил бўлади. Тадқиқотчилар таърифи- 
ча, улар қадимги афғон офтобаларйга ўхшаш нафис, 
кўркам ва силлиқ пардозланган. Хивада офтоба (қумғон) 
лар ясси, бўғзи узун ва ингичка бўлиб дастаси бўлмай- 
ди. Шаҳрисабз усталари офтобаларга рангли ойнача- 
лар, рангли сўрғичлардан ва сирланган бўёқлардач 
гуллар солишган. Бухоро мискарлари яратган офтоба- 
лар бўйи пастроқ, катта ва ингичка бўғизли, гул солин- 
ган, оғзи қабариқ бўлиб, кунгурали қопқоқча билан бе- 
китилган. Қарши офтобаси алоҳида ясалган жўмракли, 
бироз юқорига эгилган ҳолда тик ўрнатилган. Бухоро 
мискарлари Қарши усталари тайёрлаган офтобалар бўғ- 
зига, жўмраги атрофига нақшлар, ўйма гуллар, рангли 
ойналар, қорнига эса оқ металлдан чиройли безаклар 
ўйган. Анъанавий буюмлардан дарвешларнинг челакка 
ўхшаш идиш (кашкил) лари чиройли нақшлар билан 
безатилган. Хон ва беклар овга чиққанда ишлатилади- 
ган дўмбйр (довул) лар ҳам ажойиб қилиб безатилган. 
Ҳар хил шамдон, ўсма тўшак, сурмадон, қалам солина- 
диган мисчилим, манқалдон, 
мис коса, шарбат коса, 
мис қозонлар, чўмич, капгир ва бошқаларгл ажойиб 
нақшлар берилган. 
-
Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қарши, Шаҳрисабз, 
Тошкент, Фарғона кандакорлик мактаблари ўзига хос 
миллий характерга эга бўлиб, улар безак бериш услуби
шакли ва орнаментлари билан ҳам ўзаро фарқланган. 
Ҳар бир мактаб буюмларининг нафосатлилиги, гўзал- 
лиги, умумийлиги билан ҳам бир-биридап ажралиб тур- 
ган.
Узбек оғзаки ижоди намуналарида, айниқса эртак 
вз'достонларда темир ва пўлатдан ясалган ҳар хил 
кескир қуроллар тилга олинади. Шулар ичида ҳозирга- 
ча эъзозланиб келаётган қурол пичоқдйр. Қадимйй тош 
давридан мис ва темир давригача пичоқчилик ривож- 
ланиб келган. Енга осиб юриладиган пичоқларнинг 
302
www.ziyouz.com kutubxonasi


турли хиллари Навоий, Бобур ва бошқа ўрта аср адиб- 
ларининг асарларига ишланган миниатюраларда тасвир- 
ланган. Афроеиёб, Варахша, Болалйктепа каби обида- 
ларда топилган деворга ишланган расмлардан ҳам
пичоқ уй-рўзғордан ташқари ҳарбий қурол сифатида 
ишлатилганлигини кўриш мумкин. Кейипчалик пичоқ- 
чилик касби ривожланиб, ўзига хос мактаблар яратил- 
ган. Қадимдан Фарғона водийси, Бухоро, Самарқанд^ 
Хоразм, Тошкент, Қашқадарё мактаблари мавжуд бўл- 
ган. Тадқиқотчиларнинг аниқлашига қараганда Узбе- 
кистонда йигирмага яқин пичақчилик марказлари бўл- 
ган. Улар ўзининг ишлаш технологияси, ясалиш усули, 
шакли, катта-кичиклиги ва безаклари билан ўзаро фарқ 
қилган. Масалан, ясалиш усулига қараб чуст (тус) пи- 
чоғи, пойтуғ-пичрғи, қорасув пичоғи, шаҳрихон пичоғи, 
қўқон пичоғи, хивэ! пичоғи кабиларга бўлинган. Маъ- 
лумки, ҳунармандлар қадимдан бир-бирй билан уюшиб, 
муайян маҳаллаларда яшаганлар. Одамларнинг касби^ 
номи билан маҳаллалар танилган. Ҳозиргача катта- 
кичик шаҳарларда ёки қишлоқларда пичоқчилар маҳал- 
ласини учратиш мумкин. Чунки пичоқ ўзбек оилаларида 
кесувчи асбоб сифатидагина ишлатилмай, бутун минта- 
қада эркакларнинг энг зарур иш қуроли ва Ҳатто сарпо- 
безаги сифатида ҳам хизмат қилиб келган. Бундай ҳол 
унинг ниҳоятда чиройли безалишини талаб қилиб, пич 
чоқчиликни иозик 'нақшли санъат еоҳасига кўтарган.
Андижон вилоятининг Қорасув қишлоғида яратилган: 
пичоқ намуналари ўзининг ўткир тиғи ва бежирим беза- 
ги билан бутун Марказий Осиёда 
машҳур бўлган. 
Қорасувлик пичоқсозлар ўтмишда қилич, ханжар, шоп 
ва пичоқ ясашда ном қозопганлар. Чуст усталари яса- 
ган пичоқнинг дастаси ҳамда тиғи узунроқ бўлиб, ти- 
ғикинг учи ташқарига, дастасининг учи ичкарига томон 
қайрилган ва ўзига хос безатилган. Хива пичоқлари 
ўз-
НТЯ^КЛЛЭРИНИНГ НОЗИКЛ-йГИ. бёззкдорлйгй. МбТЭЛИНИНГ
моҳирона қайта ишланганлигй, тиғи юзининг ислимий 
нақшлар билан безатилганлиги, «қи»боғи»нинг бадиий 
нақшлари билан машҳур. Шаҳрихон ва Қўқон усталари 
яратган пичоқлар суқма сопли, тиғи катта ҳамда қалин,. 
ихчам, дастаси сарбастади, гулсиз ёки камгуллй.
Заргарлик ҳам энг қадимий зеб-зийнат яратадигахг. 
ҳунармандлик соҳасй ҳисобланадн. Археологик каш- 
фйётлар жуда кўп сонда турли хилдаги заргарлик 
буюмларйни фанга етказиб берган. Узбек заргарлари
зоа.
www.ziyouz.com kutubxonasi


яратган. маҳсулотлар ассортименти кўи ва хилма-хил, 
айримлари ниҳрятда ноёб санъат дурдоналаридан. 
Асримиз бошларида маҳаллий усталар яратган ажойиб 
безаклардан турли хилдаги зираклар (тошкент зирак, 
самарқанд зирак, нўғой зирак, хоразмча зиракка сирга 
деб, қулоқсирға, бурунсирға кабилар), узук, билагузук, 
сочпопук, баргак, зебигардон, балогардон, баргоҳ, тил- 
лақош, тумор, бўйинтумор, паранжитугма, шингила 
кабилар зўр маҳорат билан ясалган.
Заргарлар ишлаб чиқарадиган зеб-зийнатларни 
даланилишига қараб бармоққа, қулоққа, кўкракка, бу- 
рунга, қўлтиққа, чаккага, пешонага, бошга, сочга, белга 
тақиладиган безакларга бўлиш мумкин. Масалан, ўт- 
ган асрда ясалган Фарғона водийси безак ашёларидан 
бўйинга тақиладигани зоғара баргак, кундалли баргак, 
псшовуз, аёллар сочларига тақадиган нуқра дўмбоқ ёки 
тилла чачвоқ, пешонага тақиладиган тиллақош, пешопа 
гажак, биқинга тақиладиган тавшадил, чаккага та.қи- 
ладиган тиллагажак кабилар шулар жумласидан. Улар 
Узбекистоннинг маиший турмуши нақадар ранг-баранг 
эканлигини кўрсатади. Бу фикрни тасдиқлаш учун яна бир 
мисолни келтириш мумкин.. Фарғрна заргарлари ярат- 
ган узук ва зираклар турларини эслайлик: узуклардан 
авғонча узук, румча узук, айрибапд узук, қозоқча узук, 
қума узук, ўрама узук, танга кўзли узук, хожи узук ва 
ҳоқазо. Баъзи зеб-зийнатлар бир умр ечилмасдан тақиб 
юрилган. Зирак ёки исирға турларидан канозира ёки 
татарча зира, туркистонзйра, туркистонбалдоқ, зулўк- 
зира, қўнғироқли зира, қашқар балдоқ, кўзлик зира, ой- 
балдоқ, фарғона балдоқ, тошкент балдоқ, арава балдоқ, 
шардироқ балдоқ, анжир балдоқ ва ҳоказолар ҳам ўз- 
бек хотиннқизларининг эстетик жиҳатдан юксак дидли 
эканлигини намоён қилади. Бошқа зеб-зийнат буюмла- 
рининг турлари ҳам маҳаллий аҳолининг турмуш ма- 
данияти ва дунёқарагаини аниқлашга ёрдам берадиган 
памуналардан. Заргарликда безак ашёларни ўйма ва 
қолип усулда ясаб, ҳал, чопиш, совот, миина ва турли 
рангдаги тош лар,. маржон, шиша, садаф кабиларни ўр- 
натиш йўли билан безайдилар. Жавоҳирлар заргарлик- 
да қимматбаҳо тош ҳисобланиб, ўзининг чиройлилиги, 
рангининг тиниқлиги, бир хиллиги, ялтироқлиги, товла- 
ниши, қаттиқлиги, турли хилда ўзгариши каби хусусият- 
ларга эга. Заргарлик сапъати айниқса Бухоро ва Хивада 
машҳур бўлган. Бу ерда ҳозиргача танилган заргар
www.ziyouz.com kutubxonasi


усталар ишлаб шогирдлар еткштирмоқдалар. Кўп ша- 
ҳарларда заргарлик тикланиб, ҳатто фабрикалар пайдо 
бўлган. Айрим усталарни ҳар бир вилоятда учратиш 
мумкин. Замонавий техника билан жиҳозланган заргар- 
лик фабрикалари кейинги ва:қтларда Бухоро, Самар- 
қанд, Хива, Қўқон ва бошқа шаҳарларда пайдо бўлган.
Бизнинг давримизгача етиб келган энг муҳим ама- 
лий санъатлардан бири бадиий тўқимачилик ва кашта- 
чиликдир (каштадўзлик). Бундай ҳунарманДчилик со- 
ҳалари Марғилон, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Китоб, 
Хивау Тошкент каби шаҳарларда анча ривожланган. 
Узбек тўқимачилари икки хил бадиий газлама тўқиган- 
лар: пахта ипидан ва ярим ипак йўл-йўл матолар ҳамда 
ранг-баранг ипак газламалар. Шулардан энг кўп тар- 
қалгани йўл-йўл арқоқи пахта ипидан тўқилган ипак 
асосли беқасам, эски фарғона (хўжанд) нақшли бинаф- 
ша, яшил ва оқ аралаш,' қисман тўқ қизил ва сариқ 
рангдаги газлама. Кўк ва тўқ яшил беқасам Фарғона 
ва Тошкентда кенг тарқалган.
Рангли ипак газламалардан ҳозиргача энг севимли 
бўлган.. хрнатлас нафақат Узбекистонда, балки бутун 
Урта Осиё ва бошқа чет элларда ҳам катта обрўга эга. 
Унинг безаклари доимо ўзгариб, бойиб турган. Кейингй 
йилларда атласнинг гўзаллиги ва ранг-баранглиги шун- 
ча бойиб кетдики, унинг айрим нусхаларини алоҳида 
ажратиш қийин. Хонатлас тўқувчилар давр талабига 
қараб муайян мазмунда турли нақшдаги газламалар 
яратганлар. Аммо барча нақшларнинг асосида ҳар хил 
ўсимлик элементлари, геометрик безаклар, қора, тўқ 
қизил ва кўк, яшил, сариқ ва оқ рангларнинг аралаш- 
масидан тўқилиб, ўзига хос тўзаллик кашф этади. Бу- 
хоро ва Сурхондарё вилоятларида асосан тўқ яшил ва 
оқ, сариқ нақшли қизил рангдаги атласни афзал кўра- 
дилар. Ҳозир ўзбек усталари атласнинг шахмат атлас, 
товус нусха каби янги хилларини ҳамда канауз типида- 
ги ипак газламаларни кўплаб ишлаб чиқармоқдалар.

Қадимий тўқимачилик маҳсулотларидан ҳозиргача 
ниҳоятда кенг тарқалган ва узоқ элларга манзур бўлган 
жуда ҳам чиройяи турли нақшли шоҳи чойшаблар ва 
ёпинчиҚлдр, ажойиб безакли дастурхон ва сўзаналар 
амалий бадиий-санъатнинг ёрқин намуналаридир. Ай- 
ниқса, читгарлар яратган босма гулли газламалар, чой- 
шаблар ва бошқа уй-рўзғор безаклари кишини ўзига 
мафтун қиладиган даражада юксак дид билан яратил- 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish