о м м а
тур-
ли ижтимоий касалликларга ҳукм қилиниб бевақт ўлим
ва бедаво қирғинликлар туфайли жуда қисқа умр кўр-
ган. Хурофот тўрига чулғанган беморлар ҳар .хил ка-
салликларни даволашга «ихтисослашган»
турли «му-
қаддас» жойлар — авлиё-,анбиё|ларга, асосан хурофий
йўл билан даволайдиган табиб, фолбин, ромчи, бахши^
шайх ва муллаларга мурожаат қилишга мажбур бўл-
ганлар. Бундай «шифокорлар» фол очиб, «арвоҳлар»
ва «парилар» билан «сўзлашиб» турли тумор ва дуо-
лар ёзиб, беморни ҳар хил авлиёларга рўпара қилиб,
баъзан зикр тушиб, савалаб даволаганлар. Авлиё «ур-
ган» бемор касалликдан қутулиши учун ўша авлиёнинг
арвоҳини хурсанд қилиш мақсадида худойи аташи ва
www.ziyouz.com kutubxonasi
диний маросимларга риоя қилиши зарур деб тушун-
тирилган.
•
Улимнинг кўплиги аҳолининг нодонлигини
кучай-
/гирган. Халқ шифо
ахтариб
хурофий
ва ибтидоий
усулда даволайдиган табибларга, бахши, фолбин, дуо-
хон, эшон-муллаларга мурожаат қилишга мажбур бўл-
ган. Улар сеҳргарлик. йўли билан, йшлатадиган кўчи-
риқ, кинна, ром очиш, амал, дам оолиш, азойимхонлик,
тумор тақиш,
авлиё-анбиёлар
тупроғи,
«муқаддас»
сувлар каби даволаш усуллари кенг тарқалган ижти-
моий касалликларни тугата олмас, ўлим сонини камай-
тирмас эди, албатта.
Адолат нуқтаи назаридан шуни алоҳида қайд қилиш
лозимки, совет даврида тиббиёт соҳасида мисли кўрил-
маган-ютуқларга эришилди. Айниқса урушдан кейинги
йилларда соғлиқни сақлаш масаласи биринчи даража-
ли вазифага айланди. Ҳозир мустақил Узбекиетонда
нафақат тиббиёт соҳасида, балки маънавий маданият-
нинг барча соҳаларида янги мафкура яратиш мақса-
дида жиддий ҳаракатлар бошланиб, унинг
б о ш
ғояси
инсон тақдири, -унинг фаровон ҳаёти билан боғлиқдир.
Энг қадимий даврлардан Шарқ мутафаккирлари ин-
сон мавқеини ниҳоятда улуғлаб келганлар. Уни жа-
мият моҳияти билан боғлаб шахс камолининг асосий
манбаи жамиятда, инсон фаолияти билан боғлиқ иж-
тимоий муносабатлар тизимида , эканлигини
алоҳида
қайд қилганлар. Инсон моҳияти
масаласини унинг
маънавий дунёсининг ўзаро узвий боғланган
ҳуқуқ,
адолат, бурч каби умуминсоний қадриятлари орқали
тўғри идрок этиш мумкин. Улуғ донишманд
Умар
Хайём маънавий тараққиётнинг марказида доимо ин-
сон тақдири ва камолоти
ётади, деб
алоҳида қайд
қилган эди. Унинг таърифича, «дунёнинг тилаги, сама-
ри ҳам, ақл кўзин қораси — жавҳари ҳам, тўгарак жа-
ҳонни узук деб билсак, шаксиз, унинг кўзи — гавҳари
ҳам инсондир». Жамиятнинг пойдевори
ахлоқий пок-
лик ва ҳақиқат, адолатни эса оламнинг тожи деб ҳи-
соблаган ажойиб мутафаккир Носир Хисрав ўзининг
жўшқин шеърларида инсон
ақл-идрокини,
меҳнати,
одоби, истеъдоди ва эркини ниҳоятда улуғлаб нодон-
лик ва- зўравонликни, ёвузлик ва хурофотни, зулм ва
адолатсизликни аёвсиз қоралайди.
Инсон камоли муайян эътиқод, орзу-умидга таян-
ган, ўз мавқеи ва ҳуқуқини англаган шахс эркинлиги-
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг ривожи, унинг онгли ва эрқин ижодий фаолияти
билан узвий боғлиқ.
Узбекларда «ноумид шайтон»
деб бежиз айтилмаган. Ҳаётда
яхши
орзу-ниятлар,
эзгу умидлар, бахт-саодат, адолат ва
ҳақиқат, тинч-
лик ва фаровонлик даставвал ҳалол меҳнат, фаол ижод
орқали рўёбга чиқиши мумкинлигини, шахс эркинлиги
билан боғлиқлигини,
уларсиз
ижтимоий
тараққиёт
бўлмаслигини тарих
исботлаган. Эркин
шахс яшаш
мақсадини, жамиятда тутган мавқеини тўғри аниқлаб
олишга, ўз ақл-идроки ва куч-ғайратига, эътиқоди ва
виждонига таяниб, ҳалол меҳнат ва фаолият билан
турмуш шароитини яхшилашга интилади. Аммо киши-
лар орасида эрксиз ва иродасиз шахслар ҳам борки,
улар турмуш қийинчиликлари олдида ожиз бўлиб, ах-
лоқсизлик ва нодонлйк тўрига тез илйнадилар. Барча
ифлос, сарқитлар шундай ожиз, бўш, лапашанг, қўр-
қоқ, нодон кишиларга ёпишади. Халқимизда «ориқ от-
га чанг юқар» дейилганидай, барча ёвуз ниятли шахс-
лар айниқса ижтимоий ўзгаришлар пайтида ўзини на-
моён қилади.
Бизнинг ёш мустақил республикамиз янги жамият
қуришга киришди. Аммо бундай тарихий жараён ни-
ҳоятда оғир мураккаб ижтимоий-иқтисодий
вазиятда
ўтмоқда. Совет Иттифоқи
бир
зумда
парчаланиб,
деярли унинг ҳамма ерида нафақат иқтисодий ва маъ-
навий қашшоқлик,
балки ёвузлик
ва тўқнашувлар,
зўравонлик ва қон тўкишлар, * кутилмаган зиддиятлар
ва ижтимоий оқибатлар халқларни гаранг қилиб қўй-
моқда. Афсуски, бундай жараённинг қудратли тўлқи-
нида даҳшатли
ахлатлар, хатарли чиқиндилар ҳам
қалқиб чиқмоқда. Улар айрим пайтларда ўзларининг
ёвуз ниятларига етишга, ўз ҳукмини ўтказишга, турли
шиорлар ва ниқоблар
билан мустақиллйк
туфайли
эришган' демократик қонуний давлатга доғ туширишга
интилмоқдалар.
Шундай мураккаб бир вазиятда конституцион дав-
лат ўз кучини кўрсатиши зарур. Узбекистон Республи-
каси Президенти Йслом Каримов айтганидек, Узбекис-
тоннинг давлат мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига
ва хавфсизлигига рахна соладиган, миллий ва диний
адоватни авж олдирадиган,
уруш
ва зўравонликни
тарғиб қилувчи, конституцион тузумга, халқнинг демок-
ратик эркинликларига ва маънавиятига тажовуз қи-
ладиган шахслар
ва жамоа ҳаракатлари қонундан
www.ziyouz.com kutubxonasi
ташқари бўлиши лозим. Конституциямизда ҳўрфикр-
лилик, виждон ва диний эътиқод зркинлиги масала-
ларига катта эътибор берилганлиги ҳам бежиз эмас.
Албатта,
бундай ниҳоятда мураккаб ва оғир бир
шароитда тараққиёт кутилмаган томонга. йўналиши,
ижтимоий оқибатлар яратиши мумкин. Бундай ижти-
моий оқимнинг қудратли тўлқинида халқимизнинг ва
ҳар бир шахс, фуқаронинг иродаси, сабр-тоқати, кучи
ва ақл-идроки катта синовдан ўтади. Омма қанча до-
, нолик ва ақл-заковат билан иш тутмасин, унинг умид-
орзулари, эътиқоди, диёнати ва ишончини , инобатга
олиб, уни оқлайдиган сиёсат ва амалий тадбирлар ўз
вақтида бажарилмаса, уларнинг моҳияти инсон онги
ва қалбига етказилмаса, албатта, ижтимоий ва сиёсий
зиддиятлар юз бериши мумкин. Катта сиёсатда буни
доимо инобатга олиш зарур.
Ачинарли. томони шуки, сиёсатда ва амалий фао-
лиятда бизлар ё ўнг, ё сўлга чекиниб,. ўзимизни ўзимиз
қоралаб, тарихни сохталаштира
бошладик. Наҳотки,
70 йил давомида ҳеч қандай ютуқларга
эришмадик,
кечаги кунймизни бутунлай унутиб, фақат қанча қур-
бонлар билан қўлга киритган ғалабаларни бир гуруҳ
қонунбузар, ёвўз ҳукмдорларнинг хатосини рўкач қи-
либ, тарихий ютуқларимизни бутунлай ўчириб ташла-
сак? Узбек элида «Агар чўпондан чиқиб подшо бўлсанг
ҳам, уйнинг тўрига чориғингни осиб қўй», деган ибора
бор. Бунйнг маъноси кймлигингни ҳеч вақт унутма де-
ганидир.
Утмишда ва ҳозир ҳам маънавий маданиятимизнинг
таркибий қисми ҳисобланган ислом динимизнинг, ал-
батта, хулқ-атворимизни, анъапавий турмуш тарзимиз-
ни мустаҳкамлашда хизмати катта. Аммо катта сиёсат,
давлат ишларида замонавий халқаро муносабатларни
самарали бошқаришда
умуминсоний дунёвий қонун-
қоидаларга риоя қилиш давр талабидир. Шунинг учун
янги КонСтйтуциямизнинг 31- моддасида «Ҳамма учун
виждон эркинлиги ^афолатланади. Ҳар бир инсон хоҳ-
лаган динга эътиқой қилиш еки ҳеч қайеи динга эъти-
қод қилмасйик ҳуқуқйга ’5га. Диний қарашларни маж-
бурДн сингдйрйигга- йўл
қўйилмайди»
деб ёзилишй
жуда ўрйнлй ва замонавий руҳдаги қоидадир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Download Do'stlaringiz bilan baham: |