Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet69/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Маркетинг субъекти – товар ишлаб чиқаришни ва хизматни ташкил этишни, улгуржи ва чакана савдо ташкилотларини маркетинг соҳаси мутахассисларини ва ҳар хил истеъмолчиларни ўз ичига олади.
Маркетинг маҳсулотни етиштириш ва сотишнинг аниқ дастурини тузиш, бозордаги ўзгаришларга тезда ўрганиш ва рақобатда маълум афзалликларга эга бўлиш имкониятини яратади. Маркетинг концепцияси хоҳлаган товар ишлаб чиқарувчилар ёки хўжаликлар (ширкат, деҳқон, фермер ва бошқалар) томонидан улар етиштириган маҳсулот туридан қатъи назар, кенг кўламда қўлланилади.
Маҳсулот турларидаги фарқ, маҳсулотни бозорда сотишнинг ўзига хос хусусиятлари савдо операцияларини амалга оширишда универсал маркетингдан фойдаланиш мумкин.
Маркетинг фаолиятининг доираси кенг бўлиб, унда баҳолар системаси, маҳсулотни сақлаш, жойлаштириш, савдо марказларини яратиш, маҳсулотни сотиш, савдо ходимларини бошқариш, кредит бериш, маҳсулотни ташиш, ижтимоий талабларни бажариш, савдо шахобчалари очиш учун жой танлаш, истеъмолчиларни ўрганиш, улгуржи, чакана савдони ва кўргазмаларни ташкил этиш, жамият билан муносабатларни яхшилаш, бозор
тадқиқотларини олиб бориш, товарларнинг сифатига кафолат бериш ва ҳоказолар билан шуғулланади.
Маркетингнинг асосий вазифаси функциясига сотиб олиш, сотиш, маҳсулот ташиш ва уни сақлаш, саралаш, молия маблағи билан таъминлаш, маҳсулотни кўргазмага қўйиш ва бозор маълумотларини йиғишдан иборат.
Маркетинг бозор ҳолати тўғрисида доимий маълумотга эга бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб динамикаси ва баҳосига оид маълумотлар ўрганиш, дастурни ишлаб чиқиш учун жаҳон бозори ҳолати ва динамикаси тўғрисида етарли маълумотга эга бўлиш керак.
Бундай маълумотларни олиш ҳар хил йўл билан амалга оширилиши мумкин. Биринчидан, мамлакат миқёсида деҳқончилик маҳсулоти баҳоси ва унга бўлган талаб тегишли ахборот органлари томонидан таъминланади. Иккинчидан, амалдаги маркетинг бўлинмалари хизматига мурожаат қилиш ёки бир неча товар ишлаб чиқарувчилар кооперативини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ташқи бозор ҳолати билан танишиш учун деҳқончилик бозори ҳолатини ўрганиш билан шуғулланувчи экспорт ташкилотларига мурожаат қилиш лозим.
Товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятида кўргазма муҳим ўрин тутади. Кўргазма тор маънода маҳсулотнинг истеъмол хусусиятлари тўғрисидаги маълумотни шу маҳсулотга бўлган талабни янада ошириш учун хизмат қилади.
Маҳсулот кўргазмасини ташкил этиш йўллари ҳар-хил. Ахборот органлари орқали кўргазмалар ташкил этиш, катологлар, шиорлар, буклетлар ишлаб чиқиш ва ҳоказо. Маҳсулот турлари (сабзавот, мева, зотли моллар ва қўйлар) бўйича умумий ва ихтисослашган кўргазмалар ва маҳсулотни сотиш бўйича ярмаркалар ташкил этиш. Ярмарка ва кўргазмалар савдо битимлари тузиш жойи бўлиб ҳам хизмат қилади.
Маркетинг вазифалари орасида бозорни ҳар томонлама ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Турли гуруҳдаги истеъмолчилар талаби ва эҳтиёжини қондириш учун ишлаб чиқаришга ва маҳсулотларни реализация қилишга боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқишга тўғри келади. Бу эса ўз навбатида бозор иқтисодиётини ўрганувчи мутахассислар ва маркетинглар томонидан товар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг илмий ва амалий фаолиятига тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган комплекс ишларни бажаришдир.
Товарнинг рақобат қобилиятини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу бир хил товар ишлаб чиқарувчилар товарларини таққослаш йўли билан, яъни товарнинг сифати, баҳоси ва унга сарф қилинган харажатлар билан аниқланади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш товарнинг рақобат қобилиятини оширади.
Маҳсулот сифати муҳим иқтисодий категория бўлиб, маҳсулот сифатини яхшилаш аҳолини озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини тўла-тўкис қондиришга хизмат қилади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини беради. Маҳсулот сифатига талаб, истеъмолчилар ва давлат органлари томонидан шаклланади. Маҳсулот сифатини аниқловчи омил-истеъмолчининг талаби, бозор ва рақобатдир.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish