Товарларни биржада савдо қилиш – бозорда олиб бориладиган савдо сингари амалга оширилади. Харидор товарни кўргандан кейин, сифати, сертификатига қараб баҳо қўйилади. Бундан ташқари, товарларнинг намунасини ярмаркага ёки улгуржи бозорга қўйиш орқали ҳам савдо қилинади.
Икки томонлама битимлар тузишда (форвард-битим) – сотувчи ва харидор маҳсулотни етказиб бериш, қабул қилиш, унинг сифати, етказиб бериш муддати, баҳоси, уни аниқлаш услуби ва бажарилган битимга ҳақ тўлаш қоидаси тўғрисида мажбурият оладилар.
Икки томонлама форвард битим барча товарга тузилиши мумкин. Бозорда сотиладиган товардан фарқи, шартномада маҳсулотларнинг стандарт кўрсаткичлари кўрсатилади.
Фъючерс ёки шошилинч битим – товар ишлаб чиқарувчи биржа хизматчиси брокерга ҳали етиштирмаган маҳсулотини, баъзида экилмаган экин учун битим тузишда воситачилик қилгани учун, маълум миқдордаги пулни беради. Брокер олинадиган маҳсулот ҳажмини мўлжаллаб, у билан узоқ муддатли битим тузади.
Фермер юқори ҳосил олгандан кейин, ҳосилнинг маълум қисмини ўзида қолдириб, брокерга ҳам белгиланган улушини беради. Брокер зиён кўрмайди, у воситачилиги учун олинган ҳақни олгандан кейин, шартномага кўра етиштирилган ҳосилнинг бир қисмини қабул қилади ва тузилган битим асосида тегишли шахсга ёки ташкилотга маҳсулотни беради. Агар ҳосил бўлмай қолса, товар ишлаб чиқарувчи брокерга ҳосилни олиш учун зарур бўлган воситаларни (уруғлик, машина, ўғит ва бошқалар) қайтармайди. Бу ҳолда брокер ютқазади. Фъючерс битими қатнашчилари бўлажак бозорни баҳолайди ва ишлаб чиқарувчи даромадини (режалаштирилган ва ҳақиқий баҳолар ўртасидаги қолдиқ) олишга умид қилади,
харидор эса сотиб олинган шартномани юқори баҳода сотишга мўлжаллаб иш юритади.
Фермер баҳонинг тушишидан келадиган хавф-хатар(зарар)ни камайтириш ва олдиндан белгиланган максимал миқдордаги даромадни олиш учун савдо опционидан фойдаланади.
Опцион – бу иккала шартнома тузувчилар ўртасидаги битим бўлиб, бунда улардан бири мукофот олади, сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини олади, бошқаси мукофот пулини тўлайди ва маълум товарни белгиланган вақт давомида аниқ баҳода сотиш ҳуқуқини олади.
Маркетинг инфратузилмасининг таркибий қисми фонд биржалари ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси вақтинча фойдаланмаётган пул маблағларини қайта тақсимлаш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сотиш, харид қилиш билан боғлиқ бўлган биржа операциялари (акция, облигация, банк сертификатлари, хазина мажбуриятлари ва бошқалар)ни амалга ошириш учун қулай шароит яратишдан иборат. Фонд биржалари бу ташкилий расмийлаштирилган, мунтазам фаол ишлаб турувчи бозор бўлиб, бунда қоидага кўра қимматбаҳо қоғозлар савдоси амалга оширилади.
Қисқача хулосалар
Республика аграр соҳасида маҳсулотни етиштириш бозор муносабатларида шаклланган бўлиб, унинг самараси бозор муносабатларига аосланган. Маҳсулотларни етиштиришнинг турли усулларидан фойдаланилмоқда. Асосан, давлат буюртмаси, фъючерс шартномаси, контрактация шартномаси ҳамда эркин савдога чиқиб ўз маҳсулотлари товарлилик даражасини оширишга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, пахтанинг, ғалла ва шолининг бир қисми тадбиркорнинг ўз ихтиёри билан келишилган баҳода сотилиши ҳам моддий манфаатдорликни оширмоқда.
Тайёрлов ва чет эл компаниялари билан инвестиция ҳамкорлиги асосида шартнома усулида маҳсулот етиштириш деҳқонга катта иқтсодий ишонч туғдиради. Чунки ўз маҳсулотини олувчи харидор борлиги, маҳсулот ҳажмини кўпайтириш исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳамкорлик талаби бўйича маҳсулотни сифатли етказиб бериш манфаатдорлиги ошмоқда. Фермер хўжалигида маҳсулот етиштириш ва уни сотиш маркетинг хизмати бўлиб, уни ташкил этиш ҳар бир раҳбарнинг асосий мақсади бўлиши керак.
Назорат ва муіокама учун саволлар
Халє хўжалигида єишлоє хўжалик маісулотларини етиштириш заруриятини тушунтириб беринг.
Єишлоє хўжалик маісулотларини сотиш йўлларини айтинг.
Маісулот харидоргирлигини оширишдаги чора-тадбирларни изоіланг.
Єишлоє хўжалик маісулотларини єайта ишлаш, саєлаш ва сотишнинг замонавий усуллари нимада?
Маркетинг тушунчаси нима?
Маркетинг хизматига нималар киради?
Маркетинг хизмати єандай ташкил этилади?
Асосий адабиётлар
Каримов И. А. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўллари». –Т.:
«Ўзбекистон», 1995. 71 б.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори. Халқ сўзи газетаси. –Т.: 2006 йил, 11 январ, 2 сон.
«Маркетинг». –Т.: «Ўқитувчи», 1997, 167 б.
Петранева Г. А. Экономика и управление в сельском хозяйстве, Академия, 2003. http://textbook.ru/catalogue/book/33320.html
Салимов Б. Т. ва бошқалар. «Фермер ва деҳқон хўжаликлари иқтисоди». –Т.: «ТДИУ», 2004, 142
б.
Сельскохозяйственные рынки. Москва. 2000 й.
Тошматов Х., Қаландаров О., Ризаев Ч. «Қишлоқ хўжалигида маркетинг асослари» –Т.:
«Билим», 1996, 106 б.
Дайджест-журнал «Фермер». www.chshb.ru
ЛБР - сельскохозяйственная техника, комбайны, косилки, сеялки, запчасти к сельхозтехники www.lbr.ru
Сельскохозяйственные рынки. Москва. 2000 й.
Носиров П., Абдуллаева Ш. «Маркетинг – бозор иқтисодиёти асослари», -Т.:
«Ўзбекистон» 1994, 230 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |