босқичда, асосан, шартномалар тузишга, агротехника тадибирлари бошланишидан бир ой олдин тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар тайёргарлик кўра бошлайди.
босқич. Қишлоқ хўжалик корхоналарига шартномалар 7 кун мобайнида кўриб чиқиш ва имзолаш учун тақдим этилади.
босқич. Тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва бошқа ташкилотларга шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун 3 кун муҳлат берилади.
босқич. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун 3 кун муҳлат берилади.
босқич. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига шартномаларни рўйхатдан ўтказгандан кейин тайёрловчи, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларга тарқатиш учун бир кун муҳлат берилади.
босқич. Рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, тайёрлов хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 2 кун ичида шартномаларни хўжаликка етказиш топширилади.
босқич. Таёйрловчи, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига жами шартнома шартлари бажарилгандан сўнг, 3 кун ичида шартномаларни сақлаш учун топширилади.
Янги намунавий шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўла акс эттирилган. (2-илова)
Фермер хўжаликларининг фаолиятидаги мувофиқлаштирувчи
иқтисодий алоқалар
Республикамизда фермер хўжаликлари сонининг ортиши билан маҳсулот етиштиришда уларнинг салмоғи ошмоқда. Шунинг учун, фермерлар фаолиятини, давлат ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Фермер хўжаликлари сони кўпайиб бориши билан уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга ҳукумат томонидан катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 1997 йил 18 мартдаги «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 апрелдаги 215-сонли Қарори билан Республика шахсий томорқа ва деҳқон
хўжаликлари уюшмаси ташкил этилди.
Ўша пайтга қадар қуйи бўғинда мустақил фермер хўжаликлар ва жамоа хўжаликлар негизида ташкил этилган ички фермер хўжаликлари фаолият кўрсатган бўлса, уларнинг республикадаги барча туманларда, шунингдек, баъзи вилоятлар бўйича уюшмалари тузилган бўлиб, мамлакат миқёсида эса, бу уюшмалар фаолияти қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Деҳқон (фермер) хўжаликлари бошқармаси» томонидан мувофиқлаштирилар эди. Фермер хўжаликлари фаолияти вилоят ва туманларда икки йўналишда: туман ва вилоят фермер хўжаликлари уюшмасида ва қишлоқ хўжалик бошқармалари орқали мувофиқлаштириларди.
Фермерлар уюшмаси эса бевосита фермер хўжаликлари билан иш олиб боради. Топшириқ ва вазифаларни вилоят вакиллиги ва туман ҳокимиятидан олиб, ўз навбатида
вилоят вакиллиги фаолиятини такрорлайди. Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ташаббус кўрсатиб, фермер хўжаликларига бевосита амалий ёрдам бера олмайди. Уюшманинг асосий вазифаси вилоят вакиллиги ва маҳаллий ҳокимиятлар буйруғига биноан, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва фондларни марказлашган усулда тақсимлаш, моддий-техника ресурсларини фермер хўжаликларига етказишдир.
Кўпгина ривожланган мамлакатларда фермер хўжаликларининг фаолияти давлат томонидан имтиёзли қарзлар, субсидиялар ва бошқа турдаги молиявий ёрдамлар ҳамда квоталар ёрдамида тартибга солиниб турилади. Бу тадбирларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиёти қонунлари асосида, махсус давлат дастурлари орқали амалга оширилади.
Тарқатилган ширкат хўжаликлари негизида ташкил этилган фермер хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ўртача 5-6 кишидан иборат «Фермерлар бирлашмаси» ёки «Фермерлар уюшмаси» тузилган. Уюшмада зироатчи муҳандис, муҳосиб, иқтисодчи каби мутахассислар бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан ажратилган ажратмалар ҳисобига фаолият юритади.
Уюшмалар ҳозирги кунда кўпроқ фермер хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва ҳуқуқий ҳимоя қилувчи эмас, балки назорат қилувчи органга айланиб қолмоқда.
Шунинг учун, ёппасига тарқатилган хўжаликлар заминида ташкил топган фермер хўжаликлар ўзаро ихтиёрийлик асосида кооперация шаклида бирлашишлари мумкин. Кооперация раиси, унинг ижроия органи демократик асосда фермерлар томонидан сайланиб, унинг фаолияти фақатгина фермер хўжаликларига барча зарурий таъминот сервис хизмати кўрсатишни ташкил қилишдан иборат бўлади.
Фермер хўжаликларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи асосий ташкилот фермер хўжаликлари уюшмаси туман вакиллиги ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги «Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 168-сонли қароридан мақсад белгиланган фермер хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |