Суғурта тўловлари 16-устун – «Ўзагросуғурта» Республика ташкилотининг худудий бўлинмалари билан ихтиёрийлик асосида маҳсулот турларига алоҳида шартнома тузилади ва ушбу устунга қўйилади.
Умумий ишлаб чиқариш харажати 17-устун. Бу харажатга хўжаликнинг штат жадвалида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳамма турлари ҳамда хўжалик харажатларининг ҳисоб-китоби экин турлари бўйича олиб борилади. Ушбу харажат миқдори умумий харажатдан уруғ қиймати чегиришидан қолган қисми мутаносиб тақсимланиб, экин турларига олиб борилади.
Бошқа харажатлар (18-устун). Юқорида кўрсатилган харажат турларига тааллуқли бўлмаган, аммо ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар ушбу устунда экин турлари бўйича кўрсатилади.
Юқорида кўрсатилган барча харажат турларининг қийматдаги йиғиндиси 4-устунда ифода этилади. Маҳсулот турлари бўйича жами харажатлар суммасидан қўшимча маҳсулот қийматини чегиришдан қолган суммасини (4-устун) маҳсулот миқдорига (20-устун) тақсимланганда (4-устун:20-устун) 1 центнер маҳсулотнинг таннархи аниқланади ва 23- устунда қайд этилади.
Маҳсулотлар ҳосилдорлигини аниқлашда, уларнинг асосий ва қўшимча маҳсулотлари аниқ белгиланиши 20-устунда қайд этилиб, белгиланган миқдори (20-устунни) экин турлари бўйича экилган майдонга (3-устун) нисбати ҳар бир гектардан олинган ҳосилдорликни билдиради ва 21-устунда қайд этилади.
Жадвал 4, 5, 6, 7. Моллар, паррандалар, ҳайвонлар (бош сони) ва асалари оиласи сонининг мавжудлиги, маҳсулдорлиги, ем-ҳашак сарфи.
Ушбу жадвалларни тўлдиришда хўжаликнинг 1997 йилги йиллик ҳисоботи (13- жадвал)дан 6, 7, 8–маълумотлардан олиниб, чорвачиликда пода ҳаракати бўйича ҳужжат (ведомость) тузилади.
Пода ҳаракати ҳужжатига асосан, чорва молларининг бош сонлари йил боши ва охиридаги ўзгаришлари, кирим ва чиқимлари, уларнинг тирик оғирлиги ва умумий баҳоси 4- жадвалда қайд этилади.
4-жадвалдан ва пода ҳаракати ҳужжатидан келиб чиққан ҳолда моллар ва паррандаларнинг тирик вазни ўсиши, 5-жадвалнинг 4-5устунларида кўрсатилади.
Бундан ташқари, аҳолидан шартнома асосида олинадиган маҳсулотлар: сут, гўшт, тухум, жун ва бошқа маҳсулотлар ҳам тўлиқ кўрсатилиши зарур.
Молларнинг маҳсулдорлиги (6-жадвал). Ушбу жадвалдаги моллар ва паррандалар бош сонлари 4-жадвалнинг 3-устунига мос равишда уларнинг маҳсулдорликлари ва жами маҳсулот миқдори ҳисоб-китоб қилиниб чиқарилади.
Жадвал. Моллар ва паррандаларнинг озуқаларга бўлган эҳтиёжи ва уларнинг таъминоти.
Ушбу жадвалда пода ҳаракати ҳужжати бўйича хўжаликдаги чорва молларининг турлари бўйича талаб этиладиган озуқалар миқдори озуқа бирлигида, шу жумладан, концентрат озуқа ва унинг жами қиймати аниқ ҳисоб-китоб қилинади. Бундан ташқари, талаб этиладиган озуқанинг қанча миқдори сотиб олиниши ва унинг қиймати, шунингдек, 1 цент.маҳсулотга сарфланадиган озуқа бирлиги меъёрлар қўлланмасининг 17-30 жадвалларига асосан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |