даромад (фойда) солиғи:
қўшилган қиймат солиғи;
алкоголсиз ичимликлар ва мева шарбатларига акциз солиғи;
экология солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.
Ягона ер солиғини тўловчиларга бож тўлови, давлат божи, лицензия йиғимлари, бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар ва шунингдек, алкоголли маҳсулотларга акциз солиғини тўлашнинг қуйидаги тартиби сақлаб қолинади.
Ушбу тартиб қуйидагиларга тегишли бўлмайди:
ўрмончилик, балиқчилик, овчилик хўжаликларига;
илмий-тадқиқот ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, экспериментал ва ўкув-тажриба хўжаликларига;
мустақил юридик шахслар ҳисобланмаган ёрдамчи қишлоқ хўжаликларига;
деҳқон хўжаликларига, улар учун Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун билан назарда тутилган солиқ солиш шартлари сақланиб қолинади.
Ягона ер солиғини барча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар тўлайди.
Солиққа тортиш объекти қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилинган, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер майдонлари ягона ер солиғига тортиш объекти ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги майдонлари ернинг сифати, жойлашган жойи, ер баланси, тупроқ хариталари, текширув материаллари, ер-кадастр ҳужжатлари бўйича қабул қилинади. Республика бўйича қишлоқ хўжалик ерларига ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тузатиш коэффицентлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Солиқ ставкаси 2000 йилдаги 37,1 фоиздан, 2005 йилда 32,2 фоизга, давлат бюджетига олиб қўйиш эса 22,6 фоизга пасайди.
Ягона ер солиғи олинмайдиган ер участкалари:
қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари;
ихота дарахтлари эгаллаган ерлар;
спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спортнинг техник турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия ва соғломлаштириш комплекслари банд қилган ерлар;
янги ўзлаштирилаётган ерлар ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилаётган суғориладиган ерлар – лойиҳа назарда тутилган муддатга, лекин ишлар бошланганидан эътиборан, кўпи билан беш йилга;
маориф, маданият ва соғлиқни сақлаш объектлари банд қилган ерлар;
янги ўзлаштирилган боғлар ва токзорлар банд қилган ерлар, улар мева бера бошлайдиган муддатгача;
янгидан тут дарахтлари ўтқазилган ерлар, уч йиллик муддатга хўжалик экинлари навини алмаштиришнинг амалдаги схемалар доирасида хўжаликларга ажратилган ерлар, 1999 йилдан бошлаб уч йил муддатга;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ солиқ солинмайдиган
ерлар:
янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, шу жумладан,
фермер хўжаликларининг ерлари, давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб икки йил муддатга;
қоракўлчилик соҳасидаги наслчилик, товар ва бўрдоқичилик хўжаликларининг ерлари, 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб уч йил муддатга;
даромад (фойда) солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинган бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ерлари.
Ягона ер солиғи тўловчилар томонидан мустақил равишда ерларнинг майдони, базавий ставкалари ва тузатиш коэффицентлари асосида ҳисоблаб чиқилади.
Қишлоқ хўжалиги ерларига ягона ер солиғининг базавий ставкалари сифатида қуйидагилар қабул қилинган:
суғориладиган ерлар бўйича – 1 классли ерлар (балл-бонитети 10 гача );
лалми ерлар бўйича –текис зона ерлари;
пичанзорлар ва яйловлар бўйича – «Чўл минтақасидаги» ерлар;
Ерлар жойлашишининг тафовутлари ва сифати(балл-бонитет)га қараб базавий ставкалар тегишли тузатиш коэффициентларига ўзгартирилади.
Ерларнинг ҳар бир тури бўйича ягона ер солиғи суммаси қуйидаги формулага кўра белгиланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |