Н = Sзу xCб xKи
Бунда, Н- ягона ер солиғининг суммаси, сўмларда; Sзу – ер участкасининг майдони, гектарларда;
Cб - 1 гектар учун солиқнинг базавий ставкаси, сўмда; Kи – тузатиш коэффициенти.
Барча ерлар бўйича базавий ставкалар ва тузатиш коэффициентлари қўлланилади. Ставка ва коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ кўмитаси томонидан умумий белгиланган тартибда тўловчиларга етказилади.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича базавий ставкалар тегишли туман ва шаҳар бўйича тасдиқланади.
Лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бўйича базавий ставкалар вилоятлар миқёсида тасдиқланади.
Ижтимоий иморатлар, сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар ва йўллар билан банд бўлган ерлар, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар бўйича
базавий ставкалар туман ва шаҳарларнинг суғориладиган ерлари доирасида тасдиқланган ставкалар бўйича тўланади.
Қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Ер участкаси қайтариб олинганда, тўхтатилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғи суммасини иловадаги шаклга биноан ҳисоблаб чиқадилар ва давлат солиқ инспецияларига ҳисоб-китоб жорий йилнинг 1-февралига қадар тақдим этадилар.
Ягона ер солиғи бир йилда уч марта тўланади:
Йиллик тўланадиган солиқ суммасининг 20 фоизи;
1 сентябргача 30 фоизи;
1 декабргача бўлган муддатда – солиқнинг қолган 50 фоизи тўланади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ягона ер солиғи фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва молиявий натижаларига боғлиқ эмас. Яъни, фермер фойда оладими, зарар кўрадими, бундан қатъи назар, белгиланган ягона ер солиғини тўлашга мажбур.
Ягона ер солиғини тўлаш механизми қуйидаги афзалликларга эга:
солиқ миқдорини ҳисоблаш ва солиқни йиғиш механизмининг соддалаштирилганлиги;
ягона ер солиғи миқдори солиқ тўловчиларга тупроқнинг балл-бонитетига қараб ўрнатилиши ва ер участкасининг жойлашиши ҳамда сув билан таъминланганлигига қараб тузатувчи коэффициент билан мувофиқлаштирилиши солиқ миқдорини реал белгилаш имкониятини бериши.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилдаги давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 567-Қарорига биноан, ер участкаларига эга бўлган илмий муассасалар, эксприментал тажриба хўжаликлари учун ҳам 2004 йил 1 январдан бошлаб ягона ер солиғи жорий қилинган.
2004 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги фермер хўжаликларига белгиланган 2 фоизли миқдор 2005 йилдан бошлаб 1 фоиз қилиб белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |