Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги ва уни фермер хўжаликларига жалб этиш йўллари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган
«Инвестиция фаолияти тўғрисида» ги Қонунида фермер хўжалигига хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўллари кўрсатилган.
Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банклари, Осиё “Кроссроуд” кредит компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон хусусийлаштириш ва инвестициялар бўйича халқаро
«Ўзприватбанки» АБН АМРО банк, «Асака» банки, Акциядорлик-тижорат «Пахта-Банк», Акциядорлик-тижорат «Ўзтадбиркорбанк» каби қатор молия институтлари фермер хўжаликлари лойиҳаларини молиялаш учун қатъий валютадан кредитлар беришади.
Халқаро молия корпорацияси кредитларни фақат миллий компанияларга беради ва хозирги пайтда қўшма корхоналарни ташкил этишга кўпроқ эътиборни қаратади.
Шунингдек, халқаро молия корпорацияси маслаҳат беришда ва бошқа молиялаш манбаларини жалб этишда иштирок этади. Унинг Ўзбекистондаги стратегиясининг муҳим қисми хусусий сектор, таркибий янгиланишлар ва хусусийлаштириш йўналишидаги аниқ лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки томонидан очилган кредит йўналишлари, асосан, Миллий банк ва «Асака» банки орқали амалга оширилади. Яқин кунларда ишлаб чиқаришда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит йўналишлари акциядорлик тижорат «Пахта-банк» орқали очилиши кутилмоқда.
Кичик ва ўрта бизнес мезонларига мувофиқ келадиган хусусий , кичик, қўшма, деҳқон фермер хўжаликлари ва акциядорлик жамиятлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки кредитларининг олувчиларига айландилар.
Кредит йўналишларининг ресурсларидан хорижий ускуналар ва технологияларини харид қилишни молиялаштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва маҳаллий хом ашё ресурсларини қайта ишлаш, ишлаб чиқилган намунавий ёки алоҳида лойиҳалар асосида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ва халқ истеъмоли молллари ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган инвестиция лойиҳаларини таъминлаш билан боғлиқ дастлабки ишчи капиталини шакллантириш учун фойдаланилади.
Замонавий инвестиция сиёсатининг муҳим тамойиллари ҳар турли капитални бир марталик имтиёзлар билан жалб этишдан эмас, барқарор ва ўзаро манфаатли инвестиция тартиби ҳамда реал кафолатлар беришдан иборат.
Ҳозирги босқичда халқаро хорижий капитал ҳаракатининг шакллари турли-туман бўлгани ҳолда бевосита хорижий инвестициялар устувор рол ўйнайди, бинобарин, улар амалга ошириладиган механизм ва каналлар доимий такомиллашиш ҳамда ривожланиш жараёнида бўлиб жаҳон иқтисодиётидаги таркибий янгиланишлар билан биргаликда замонавийлаштиради.
Замонавий жаҳон хўжалиги минтақавий ва ҳалқаро миқиёсда миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва фаолият кўрсатишнинг етарли даражада аниқ қоидаларига эга. Тажриба шуни кўрсатадики, уларга оқилона риоя этилиши хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишни таъминлайди ва мусобақа тарзидаги рақобат тартиби муваффақиятли фаолият кўсатишининг гарови саналади.