Халқ хўжалиги иқтисодиётида фермер хўжаликларининг ўрни ва
вазифалари
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётда хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини ошириш, капитал қуриш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида таркибий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларга моддий-техника маблағларидан фойдаланишлари учун қулай шароитлар яратилиши ва фискаль ўзгаришларнинг мувофиқлаштирилиши ЯИМнинг ўсиш тенденциясини сақлашни таъминлайди. Иқтисодиётнинг янада ўсишида экспорт учун қулай бозор конъюктураси, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришнинг рағбатлантирилиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг кўпайишига таъсири, шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа секторларини барқарор ишлаши каби омиллар таъсир кўрсатди.
2005 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 7 фоизни, инфляция даражаси 7,8 фоизни ташкил этди, саноат ишлаб чиқариши 7,3 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 17,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,2 фоизга ўсди. Давлат бюджети кутилаётган 1 фоиз тақчиллик ўрнига ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этилди. Эндиликда бизни ЯИМ ўртача йиллик ўсиш суръатининг 4-4,5 фоизда бўлиши қониқтирмайди. Шу боисдан келажакда, яъни 2010 йилга келиб, ЯИМ ўртача йиллик ўсиш суръатини 6-8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 7-8 фоизга етказиш мўлжалланмоқда. 2010 йилгача ЯИМнинг таркиби ҳам ўзгариб, унинг даромадлар таркибидаги иш ҳақининг улуши ҳозирги 35 фоиздан 60-65 фоизга ўсиши оқибатида аҳоли турмуш даражасининг анча яхшиланиши кўзда тутилмоқда. Шу даврда саноат маҳсулотлари 2,3-2,5 баробарга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эса 1,82 баробарга кўпаяди. Республика ЯИМнинг ўсиш динамикаси қуйидаги жадвалда келтирилган.
1.2.1-жадвал. Ўзбекистон Республикаси ЯИМнинг ўсиш динамикаси
Давр
|
ЯИМ
|
ЯИМнинг ишлаб чиқариш таркиби, %
|
Мос даврларда жорий баҳо- ларда, млрд.сўм
|
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % (таққослама баҳоларда)
|
Саноат
|
Қишлоқ хўжалиги
|
Қури- лиш
|
Хизмат кўрсатиш соҳаси
|
Соф солиқлар
|
2000
|
3255,6
|
103,8
|
14,2
|
30,1
|
6,0
|
37,2
|
12,5
|
2001
|
4925,3
|
104,2
|
14,2
|
30,2
|
5,8
|
28,2
|
11,9
|
2002
|
7450,2
|
104,2
|
14,5
|
30,1
|
4,9
|
37,9
|
12,6
|
2003
|
9837,8
|
104,4
|
15,8
|
28,6
|
4,5
|
37,4
|
13,7
|
2004
|
12189,5
|
107,7
|
17,1
|
26,8
|
4,5
|
37,6
|
14,0
|
2005
|
15923,4
|
107,0
|
21,2
|
25,3
|
4,8
|
38,1
|
10,6
|
2006
|
20759,3
|
107,0
|
22,1
|
25,0
|
5,1
|
36,7
|
11,2
|
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2006 йилда ЯИМнинг 7,0 %га,
саноатнинг улуши 22,1 %, қишлоқ хўжалиги – 25 %, қурилиш 5,1 %, хизматлар соҳаси – 36,7
% ўсди. Республика иқтисодиётининг барқарор ривожланишида аграр тармоқнинг ҳиссаси юқори бўлмоқда. Мазкур соҳада мулкчилик муносабатлари шаклланиб, энг устувор йўналишлардан фермер хўжаликлари бугунги кунда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |