Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet14/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Тупроқ унумдорлиги намлик сиғими, сув ўтказувчанлиги, механик, физик, химиявий, биологик таркиби, озуқа моддаларининг умумий захираси билан ўлчанади.

  • Тупроқнинг таркибий унумдорлиги ерга вақтинча дам бериш, дарахт барглари, ёввойи ўтлар таналари, илдиз чириши, дуккакли экинлар экиш билан тупроқ озуқаси бойитилади.

  • Тупроқнинг сунъий унумдорлиги – кишиларнинг ўз меҳнати ва қўшимча капитал сарфлаши йўли билан озуқани кўпайтириш тушунилади.

    Ернинг унумдорлигини ошириш органик, минерал ўғитлар, алмашлаб экиш, прогрессив технологияларни қўллаш, агротехника, меҳнат воситалари, ишлаб чиқариш воситаларидан, режаларни тўғри, реал тузиш, шўрланишга йўл қўймаслик каби омилларга боғлиқ бўлади.
    Республика бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари майдони кейинги жадвалда келтирилган.
    3.1.1-жадвал. Қишлоқ хўжалиги экинларининг майдонлари динамикаси




    Экин турлари



    1980 й.



    1990 й.



    2000 й.



    2004 й.



    2005 й.



    2006 й.



    2006 йилда
    1980 йилга нисбатан %

    Донли экинлар

    1173,8

    1008,1

    1614,0

    1666,5

    1615,2

    1616,5

    137,7

    Техника экинлари

    1912,1

    1876,3

    1512,5

    1516,8

    1517,7

    1476,9

    77,2

    шундан:






















    пахта

    1877,1

    1830,1

    1444,5

    1455,7

    1472,0

    1447,5

    77,1

    сабзовот,

    104,3

    140,2

    129,9

    137,6

    137,4

    154,2

    147,8

    картошка,

    23,3

    41,8

    52,2

    52,4

    49,6

    52,6

    225,4

    полиз экинлари

    52,1

    79,8

    36,9

    35,0

    33,8

    37,0

    71,0

    Жами:

    3994,6

    4194,2

    3778,3

    3691,5

    3646,0

    3633,6

    90,9

    Жадвал маълумотларидан кўриниб турубдики, республиканинг экин майдонлари 1980 йилни, 2006 йилга нисбатан солиштирилганда 90,9 фоизга камайган бўлса, донли экинлар 37,7%, сабзавот 147,8% картошка 212,8 фоизга ошди. Пахта экин майдонлари қарийб 429,6 минг гектарга камайди.


    Республикадаги мавжуд экин майдонларидан самарали фойдаланишни бозор муносабатларида ташкил этиш мулкчилик муносабатлари асосида ерга ва унинг ҳосилдорлигини оширишга қаратилгандир. Ҳукумат томонидан қабул қилинган “Ер кодекси” ердан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берган. Ҳар бир
    ердан фойдаланувчи фермер қонунда белгиланган тартиб асосида ердан фойдаланишда тупроқ унумдорлигини ва бонитетт балини оширмоқда.
    Бу тадбирларни бажаришда фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлиб, улар ердан самарали фойдаланиб келмоқда. Шунинг учун фермер хўжаликлари сони ва уларга бириктирилган экин майдонлари ортиб бормоқда. Бу ҳолат қуйидаги диаграммада акс этган.
    3.1.1-диаграмма. Фермер хўжаликларида ер майдонининг ўсиши

    (гектар ҳисобида)



    4953179

    3776100








    2935300













    2148000














    1591700













    1054700
    889600
    665600





























    446500













    201506












































































    1992
    йил
    1998
    йил
    1999
    йил
    2000
    йил
    2001
    йил
    2002
    йил
    2003
    йил
    2004
    йил
    2005
    йил
    2006
    йил

    1992 йилда фермер хўжаликлари 201 506 гектар ерга деҳқончилик қилган бўлса, 2006 йилга келиб, бу кўрсаткич 495 3179 гектарга ёки 25 бараварга ошди. Чунки ҳар бир гектар ердан самарали фойдаланиб, юқори ҳосил олишга ва тупроқ унумдорлигини кўтаришга ҳаракат қилмоқда.


    Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш қуйидаги иқтисодий кўрсатгичлар билан тавсифланади:

    1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ер фондидан фойдаланиш даражаси (қишлоқ хўжалик ерларининг умумий ер майдонига нисбати).

    2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш даражаси (100 га қишлоқ хўжалик ерига етиштирилган маҳсулот, пул ва натура кўринишида.

    3. Ердан самарали фойдаланиш, ҳар бир гектар ердан олинган ҳосил, бир гектар ерга тўғри келадиган соф даромад, рентабеллиги ва ҳоказо.

      1. Ерни иқтисодий баҳолаш ва унинг мониторинги


    Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қиймат баҳоси (меъёрий нархи) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 майдаги 120-сонли «1998- 2000 йилларда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ аниқланади. Қишлоқ

    хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қиймат баҳоси мавжуд меъёрий маълумотлар асосида аниқлаш учун мўлжалланган.
    Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий баҳолари, банклардан ипотека қарзлари беришда, хусусий турар жойлар қуриш учун ер ажратиб бериш ва деҳқон хўжаликларига меъёрдан ортиқча ер ажратиб беришда, ер солиғи ставкалари миқдорини аниқлаш, аукцион орқали ер участкаларини сотиш ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда шу ернинг дастлабки баҳосини белгилаш учун қўлланилади. Демак, ерларнинг меъёрий баҳоси қуйидагича ҳисобланади:

    • хўжаликнинг ички миқёсида; тупроқ сифати (бонитети) бир хилда тенг бўлган экин ерлари ва бошқа қишлоқ хўжалик ерларининг алоҳида участкалари: бу ҳолда ернинг меъёрий баҳоси хўжалик ичидаги масалаларни ечиш, деҳқон ва фермер хўжаликларига, қурилишга, суғориладиган ерларни реконструкциялашга ва бошқа мақсадларга ер ажратиш учун аниқланади.

    • умумий миқёсда: қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи корхоналарнинг ер майдони ёки қишлоқ хўжалик ерларининг асосий турлари. Бу ҳолда, ернинг меъёрий баҳоси, ерга солиқ солиш ставкаси миқдорини ҳисоблаб чиқиш, банклардан ер участкаларини гаровга қўйиб кредит олиш учун аниқланади. Давлат режаларини тузиш мақсадида ернинг меъёрий баҳосини ҳисоблашнинг ҳудудий бирлиги туман миқёсида ер участкалари, вилоят миқёсида эса маъмурий туманлар ҳисобланади.

    Ер участкаси – ўз чегараланган белгиси, майдони, жойлашиш жойи, ҳуқуқий структурасига (ер эгаси, ердан фойдаланувчиси ва бошқалар) эга бўлган ер сатҳининг қисми.
    Шартли кадастрли гектар – ҳосилдорлиги пахта бўйича гектарига 8 центнерни ташкил қилувчи, бонитети 20 балли, паст сифат ернинг маҳсулдорлик меъёри.
    Тупроқ бонитировкаси – қишлоқ хўжалик экинлари ўсишини ва балл бонитетларда (100 балли тизим бўйича) ифодаланиш учун, уларни аҳамиятлироқ табиий хусусиятлари бўйича классификациялаш.
    Ялпи маҳсулот – майдон бирлигидан чиққан жами деҳқончилик маҳсулотларининг қийматда ифодаланиши.
    Соф даромад – ялпи маҳсулот қиймати билан уни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар ўртасидаги фарқ.
    Кадастрли ҳисобланган ҳосилдорлик – 100 баллик баҳолаш шкаласи бўйича 1 балл баҳога қабул қилинган ц/га ҳосилдан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳисобланган ҳосилдорлиги.
    3.2.1-жадвал. Балл бонитетлари бўйича асосий қишлоқ хўжалик экинларининг кадастрли ҳисобланган ҳосилдорлиги, ц/га

    Балл бонитетлари

    Пахта


    Дон


    Беда


    Дон учун маккажўхори

    Бир йиллик ўтлар

    Илдиз мевалилар

    10

    4

    6

    20

    7,5

    30

    90

    20

    8

    12

    40

    15

    60

    180

    30

    12

    18

    60

    22,5

    90

    270

    40

    16

    24

    80

    30

    120

    360

    50

    20

    30

    100

    37,5

    150

    450

    60

    24

    36

    120

    45

    180

    540

    70

    28

    42

    140

    52,5

    210

    630

    80

    32

    48

    160

    60

    240

    720

    90

    36

    54

    180

    67,5

    270

    810

    100

    40

    60

    200

    75

    300

    900

    1 баллнинг баҳоси

    0,4

    0,6

    2,0

    0,75

    3,0

    9,0

    1 гектар суғориладиган ердан олинадиган соф даромад қуйидагича аниқланади:


    ЧДн ВПн Рн ;
    100
    Бунда: ЧДн – 1 га суғориладиган ернинг меъёрий соф даромади;
    ВПн – 1 га суғориладиган ернинг меъёрий ялпи маҳсулоти;
    Рн – ҳар хил сифатли ерлар фоизидан ҳосил бўлган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ҳисобланган даромади меъёри.
    Асосий экинларни бирга қўшиш бўйича меъёрий ялпи ҳосилни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

    • ерни баҳолаётган объектнинг экин майдонлари таркиби ва шу экинларни сотиш баҳолари бўйича ўртачасини қўллаб;

    • умумий экин майдонидаги экинлар бўйича баҳолар ҳисоблаб чиқилиб, қуйидаги тартибда ҳисобланади:

    Х Р З Р К Р ;
    Х З К
    Бунда: Х – 1 гектардаги пахта хом-ашёсининг қиймати;
    З – 1 гектардаги дон маҳсулотининг қиймати;
    К – 1 гектардаги озуқа экинининг қиймати;
    Р – экинларнинг фоиз (%) ҳисобидаги солиштирма миқдори.
    Суғориладиган 1 гектар ернинг меъёрий баҳоси қуйидагича аниқланади:
    Цн ЧДн К ;
    П
    Бунда: Цн – суғориладиган ернинг 1 гектарининг меъёрий баҳоси;
    ЧДн – суғориладиган ернинг 1 гектаридан олинадиган меъёрий соф фойда; П – капиталга банк қўядиган ссуда фоизи;
    К – қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида, хўжалик юритиш мавқеи ва интенсивлик даражасини ҳисобга олувчи коэффициент.
    Республикадаги барча ерлар халқимиз ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асосидир. Ундан фақат бугунни эмас, келажак авлодларнинг манфаатини кўзлаб, илмий асосланган ҳолда оқилона, самарали фойдаланиш, уни муҳофаза этиш умуммиллий долзарб масала ҳисобланади. Бу вазифани ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2000 йил 23 декабрида «Ер мониторинги тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлади. Ер мониторинги республика ер фондидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида илмий асосланган ҳолда аниқлаш, ерларга баҳо бериш (сифат ҳамда иқтисодий жиҳатдан), уларга таъсир этувчи салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини изчил тугатиш мақсадида ернинг ҳолатини кузатиб бориш билан боғлиқ бўлган ахборотлар тизимидан иборатдир. Республиканинг барча ерлари мониторинг объекти ҳисобланади.
    Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, республикадаги бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг бевосита иштирокида амалга оширилади.
    Ўзбекистон Ер ресурслари давлат қўмитаси зиммасига вазирликлар ва идоралар фаолиятини ва ер мониторинги маълумотларини умумлаштиришдек муҳим вазифа юклатилган. «Ўздаверлойиҳа» институтининг Ер кадастри шўъба корхонаси ер мониторинги амалга оширилишини таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалик ерлари тупроқ мониторингини амалга ошириш учун тупроқшунослик тадқиқотларига оид тўпланган барча маълумотларни умумлаштириб, мониторинг тадқиқотларини олиб бориш мақсадида республика, вилоятлар ҳамда туманлар ҳудудида асосий майдонларни танлаш ва уларни асослаш; вақт ўтиши билан тупроқларнинг асосий хусусиятлари ўзгарганлигини исботловчи маълумотларни теран ва тўлиқ таҳлил этиш; тадқиқот олиб бориладиган асосий ҳамда экологик майдонларда тупроқларнинг ҳолатини исботловчи кўрсаткичлар мажмуасини асослаш, ташкил этиш ҳамда юритиш; тупроқнинг ҳолатини кузатиш, унга оид маълумотларни сифатли тўплаш ҳамда уларга ўзгартиришлар киритиш ишларини олиб боради. Бунинг учун қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларини сув ва шамол эрозияси таъсири оқибатида ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари шўрланганлик даражасининг ўзгариш жараёни мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари оғир металлар билан заҳарланганлик ҳамда заҳарланганлик даражасининг ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг техноген ўзгариши мониторинги; нефть маҳсулотлари салбий таъсири натижасида тупроқларнинг ифлосланиши мониторинги; барча ўсимликларнинг оғир металлар билан заҳарланиш даражаси мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг гербицид в пестицидлар билан заҳарланиш даражаси мониторинги; минерал ўғитлардан фойдаланиш натижасида тупроқлар таркибидаги ўзгаришлар мониторинги амалга оширилади.
    Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларининг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат. Давлат ер кадастри юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахборот билан таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилади.
    Ўзбеистон Республикаси Конституцияси ва Ер кодексига биноан ер умуммиллий бойлик бўлиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ердан давлатнинг чиқарган қонунлари асосида ҳар бир фуқаро ва корхона фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалигида ширкат хўжаликларига доимий фойдаланиш учун, деҳқон хўжаликлари ердан мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланиш, фермер хўжаликлари узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи субъектлар, ҳар бир гектар ердан қонун ҳужжатлари асосида самарали фойдаланиши лозим.

      1. Download 0,6 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   125




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish