Умурзоқов, А. Тошбоев


Фермер хўжалигини ривожлантириш йўллари



Download 0,6 Mb.
bet7/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Фермер хўжалигини ривожлантириш йўллари


Республикада фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалик корхоналаридан фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш салоҳияти ва олинган иқтисодий самараси билан ажралиб турмоқда. Шунинг учун фермер хўжалигини ривожлантиришга мамлакат Президенти жуда катта эътиборни қаратди. Фермер хўжаликларини ривожлантириш ишлари, асосан, 4 босқичда амалга оширилмоқда. I – босқич. Фермер хўжалигини ташкил қилиш жараёнининг бошланиши (1998-2001 йиллар). II-босқич. Фермер хўжалигини риважлантириш бўйича ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши (1992-1996 йиллар). III-босқич. Фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалигида устувор хўжалик юритувчи шакл сифатида ривожланиши (1997-2000 йиллар). IV босқич. Фермер хўжаликларининг ривожлантирилиши (2001 йилдан бошлаб). Бу кейинги даврни ўз ичига олиб, бу давр фермер хўжаликларини истиқболда устувор ривожлантириш дастурларининг қабул қилиниши билан характерланади. Бу босқичда республика Президентининг 2003 йил 24 мартидаги №ПФ-3226 сонли «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» ва 2003 йил 27 октябрида №ПФ-3342 сонли «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январда №8 сонли «Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2003 йил 30 октябрида №476 сонли
«2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2004 йил 24 декабрида №607 сонли «2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди.
Фермер хўжалигини ривожлантириш Концепциясининг асосий вазифалари: қишлоқда ижара муносабатларини ривожлантириш асосида ер майдонларидан фойдаланишни тартибга солиш, шунингдек, ер ва сув ресурсларидан мақсадли фойдаланишнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқиш; маҳсулот етиштиришда, моддий-техника ресурслари билан таъминлашда фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллигини лизинг ва сервис хизматларидан самарали фойдаланиш; фермер хўжаликларига кредит бериш ва унинг тартибини соддалаштириш; маҳсулот етиштиришни ўз вақтида молиялаш ва кредитлашни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш; хўжаликда маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш, сотиш ва ижтимоий инфратузилмани кенг кўламда ривожлантириш; фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини ташкил қилиш; фермерларга фан-техника тараққиëти, янги агротехникалар ва илғор тажрибаларни амалиëтга жорий этиш; истиқболсиз ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантиришда бўшаб қоладиган ишчи ходимларни фермер хўжаликларига жойлаштириш тадбирларини амалга ошириш ва ундан самарали фойдаланишдан иборатдир. Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан қуйидаги имтиёзлар берилди: фермер
хўжаликлари ташкил этилган пайтдан бошлаб, икки йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан озод этилди; фермер лойиҳа асосида ўз ҳисобидан ўзлаштирган ер учун беш йил давомида ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинди: Республика Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг рухсатисиз фермерлар фаолиятини текширишга чек қўйилди; хорижий технологияларни олиб кирган деҳқон ва фермер хўжаликлари божхона тўловларидан озод қилинди; янги ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 150 баравари, фермер хўжаликларига эса 300 баравари миқдорида бошланғич сармояларни бериш йўлга қўйилди; фермер хўжаликларига лизинг асосида техникалар берила бошланди; давлат эҳтиёжи учун дон ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига бериладиган аванс маблағларини олдиндан кредит тарзида берилиши йўлга қўйилмоқда; Уюшма томонидан ташкил этилган ва қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларни ташкил этилган вақтдан бошлаб, беш йил муддатга даромаддан олинадиган солиқдан озод этилди.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish