3.7 Деҳқончиликда суғориш усуллари ва илғор технологиялар
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг III босқичи давом эттирилмоқда. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг қайта тузилиши жараёни интенсив равишда амалга оширилмоқда. Истиқболсиз ширкат хўжаликлари асосида фермер хўжаликлари ташкил этилмоқда. 2005 йилда фермер хўжаликлари сони 140 мингга етди. Ушбу фермер хўжаликларини сув билан мунтазам таъминлашда 268 та СФУлар ташкил этилди. Иккинчидан, сув ресурсларини бошқариш гидрографик асосда ўтказилди. Учинчидан, қишлоқ хўжалик объектларини, иншоотларини модернизация қилишни амалга оширишга киришилди. Деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда суғоришнинг қуйидаги усуллари, турлари мавжуд:
Ер устидан, юзасидан суғориш.
Ёмғирлатиб суғориш.
Тупроқ остидан, ичидан суғориш.
Томчилатиб суғориш.
Пуркаб, майда дисперсли, аэрозол, туманлатиб суғориш.
Суғориш усули суғориш тартибига, меҳнат унумдорлигига, ернинг мелиоратив ҳолатига, текислаш ишларига, сув тармоқлари жойлашишига, конструкциясига, қурилиш ва эксплуатация харажатларига, маҳсулот унумдорлигига таъсир қилади. Унинг турини тўғри танлаш қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ва маҳсулдорлигини белгилайди.
Суғориш усули ва турини белгилашда қуйидаги омиллар хисобга олинади:
Табиий шароитлар (майдон рельефи, тупроқ қалинлиги, унумдорлиги, сув сиғими, сув ўтказувчанлиги, сувга таъсири, туз миқдори, сифати ва бошқалар, табиий намланганлик, шамол тезлиги ва йўналиши, тупроқ ва ҳаво, сув танқислиги ва буғланиш майдонининг зовурланганлиги, грунт сувларининг чуқурлиги ва минерализация, сув манбаи тури ва режими, массивининг сув билан таъминланганлиги ва бошқалар).
Хўжалик шароитлари – меҳнат ресурслари, дала ишларини механизациялаш даражаси, қурилиш, электр энергия, суғориш механизмлари мавжудлиги.
Деҳқончилик тизими – қишлоқ хўжалик экинлари таркиби, алмашлаб экиш, агротехник тадбирлар.
Экинларнинг суғориш тартиби – экиннинг талаби бўйича суғоришлар.
Суғоришнинг иқтисодий афзалликлари – капитал ва эксплуатацион харажатлар, ҳосил, фойда, қоплаш муддати.
Тупроқда сув эрозиясига йўл қўймаслик – суғоришнинг тупроқ сув физик, химик, микробиологик хоссаларига таъсири.
Суғоришнинг юксак унумдорлиги – механизациялаш ва автоматлаштириш дала ишларини максимал механизациялаш ва бошқалар. Суғориш техникаси, суғоришни ўтказиш технологияси параметрлари (эгат, пол узунлиги, оралиғи, сув сарфлари. Ёмғир учиш узунлиги ва бошқалар). Суғорувчи техника, суғориш ўтказиш учун техник мосламалар (машиналар, механизмлар, қуроллар ва бошқалар).
Ҳозир ҳар хил суғориш турига алмаштирадиган мосламалар, машиналар ҳам яратилмоқда.
Суғориш усуллари қўллашнинг асосий мақсадлари ва қўлланиш шарт-шароитлари қуйидаги жадвалда келтирилган.
3.7.1-жадвал. Суғориш усулларини қўллашнинг асосий мақсадлари:
Суғориш усуллари
|
Тупроқни намлаш
|
Ҳавони намлаш
|
Тупроқда нам йиғиш
|
Шўр ювиш
|
Тупроқ емири-
лишининг олди-ни олиш
|
Ўғит бериш
|
Чиқинди сув билан суғориш
|
Ўсимликни намлаш
|
Бегона ўтларни олдиндан ўлдириш(провокация)
|
Ер устидан
|
Қ
|
-
|
Қ
|
Қ
|
-
|
х
|
х
|
-
|
Қ
|
Ёиғирлатиб
|
Қ
|
Қ
|
х
|
-
|
Х
|
х
|
х
|
Қ
|
Қ
|
Тупроқ ичидан
|
Қ
|
-
|
Қ
|
--
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
-
|
-
|
Томчилатиб
|
Қ
|
-
|
х
|
-
|
Қ
|
Қ
|
-
|
-
|
-
|
Субирригация
|
Қ
|
-
|
Қ
|
-
|
Қ
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Туман ҳосил қилиб
|
х
|
Қ
|
-
|
-
|
Қ
|
х
|
-
|
Қ
|
х
|
Do'stlaringiz bilan baham: |