Асосий ишлаб чиқариш фондлари
Фермер хўжалигининг моддий-техника ресурслари ҳисобланган ер, машина-трактор, комбайнлар, кимёвий воситалар, ёқилғилар, ем-хашаклар, уруғликлар ва бошқа воситаларнинг қиймат ҳолидаги кўриниши фермер хўжалигининг фондларини ташкил этади. Асосий воситалар иқтисодий моҳиятига кўра, ишлаб чиқариш жараёнида бир неча йиллар давомида қатнашиб, қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига, бажарилаётган хизматларга йилма-йил қисман ўтказиб боради. Асосий воситалар – ҳозирги даврда республикада 15 (Россия федерециясида 50) минимал ойликдан юқори қийматга эга
бўлган ва 1 йилдан кўпроқ хизмат қиладиган ишлаб чиқариш воситаларига айтилади. Уларга фермер хўжалиги ерлари, машиналар, тракторлар, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, қурилмалар, дастгоҳлар, ишчи, маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик мевали дарахтлар ва бошқалар киради. Уларнинг шаклланиши ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра, ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш фондларига бўлинади. Улар ишлаб чиқариш жарёнида бевосита ва билвосита қатнашадиганларга бўлинади.
Улар ишлаб чиқариш жараёнидаги функционал фаолиятига кўра, меҳнат предметлари ҳамда меҳнат воситаларига бўлинади. Фермер хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда инсон меҳнати ёрдамида ишлаб чиқиш жараёнида бир марта қатнашиб ўз шаклини тўлиқ ўзгартирадиган предметлар фермернинг меҳнат предметлари дейилади.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни – меҳнат предмети, иш кучи ва ишлаб чиқариш воситаларининг биргаликда ҳаракатидан пайдо бўлади. Ишчи кучи деганда меҳнатга яроқли ишчилар тушинилса, ишлаб чиқариш воситалари пул ва натура шаклида бўлади. Хўжаликда барча ишлаб чиқариш воситалари натура кўринишида ва хўжалик баланси ҳисобидаги пул кўринишида бўлади. Фермер хўжалигида ишлаб чиқариш воситалари хизмат қилиш муддатига қараб асосий ва айланма фондларга бўлинади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари - қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотга ўз қийматини йилма-йил аста-секинлик билан ўтказиб борувчи меҳнат воситаларига айтилади. Масалан: транспорт воситалари, иморатлар, маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар ва бошқалар.
Асосий ишлаб чиқариш воситалари хилма-хил бўлиб, улар доимо ҳаракатда бўлади, яъни меҳнат воситалари кўринишидан, маҳсулот кўринишидан пул фирмасига ўтиб, пул ўз навбатида яна меҳнат воситаларини тиклаш ва кўпайтириш учун хизмат қилади. Бундай ҳаракатга фондларнинг айланиши, дейилади.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятида бир марта қатнашиб, ўз хусусиятини йўқотадиган воситалар айланма фондлар дейилади (ўғит, ёқилғи, ем-хашак ва ҳоказолар).
Асосий фондлар бошланғич, қолдиқ ва тиклаш баҳоларига эга бўлиб, бошланғич қиймат асосий фондларни ташкил этишдаги ҳақиқий сарфланган харажатлар; қолдиқ қиймат
асосий фондлар қийматидан ейилган қиймат чиқими; тиклаш қиймати – бу мулкларни сотиб олиб тўлдириш қийматидир.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари икки хил; жисмоний ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнида эскиради.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг маҳсулотга ўтган қийматини пул формасида ажратиш йўли билан тўпланадиган қисмига амартизация фонди дейилади.
Асосий воситаларнинг эскиришини уларнинг амалдаги эскириш меъёрлари (нормативлари) ёрдамида аниқлаш мумкин. Уларнинг эскириш қиймати амортизация суммалари деб аталади. Асосий воситаларнинг эскириш меъёрини белгилаб берувчи амортизация меъёри асосида уларнинг эскириш қиймати (суммаси) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Бунда:
Ас АБк 100
Ан
ёки
АБк ;
Ан
Ас – асосий воситаларнинг амортизация суммаси (сўм);
Абк – асосий воситаларнинг баланс қиймати (сўм);
Ан – асосий воситаларнинг эскириш меъёри (коэффициентда, йилда).
Амартизация ажратмаларнинг меъёри асосий фондларни тиклаш ва капитал таъмирлаш учун зарур бўлган суммаларни ҳисоблаш учун хизмат қилади.
Асосий фондлардан фойдаланилганлик учун амортизация ажратмалари ажратилади.
Бу асосий фондлардан йил мобайнида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |