технологик жиҳатдан фермер хўжаликлари учун (10-100га) томчилатиб суғоришнинг оддий тизимларини яратиш ва ишлаб чиқиш;
иқтисодий жиҳатдан сувни тежаш ҳисобига сувчиларнинг меҳнат ҳақини ошириш;
ташкилий жиҳатдан сервис хизматини, эҳтиёт қисмларни яхшилаш, кадрлар малакасини ошириш зарур.
Катта нишабликли ерларда эгатда (ЎзПИТИ) полиэтилен плёнка (1-10 см оралиқда, 6- 8 мм тешилган) экранли суғоришни қўллаш натижасида суғориш нормаси 4510 м3/га тенг бўлган, буғланиш камайган ва микробиологик жараён яхшиланган, эгатлаб суғоришда 5840 м3/гани ташкил этган. Ғўза ҳосилдорлиги 57,8 ц/га, эгатлаб суғоришда 38,6 ц/га бўлган. Магнитланган сув билан томчилатиб суғориш эса, ғўза ҳосилининг 3-4 ц/га, маккажўхори донининг 2-4 ц/га ошишига олиб келган.
Қисқача хулосалар
Ўзбекистоннинг барча ерлари 447,4 млн.гектар бўлиб, шундан 3-3,5 млн. гектари ҳайдаладиган ва лалми ерлардир. Ер давлат мулки бўлиб, ундан давлат томонидан қабул қилинган “Ер кодекси” ва “Ер кадастри” тўғрисидаги қонунларда белгиланган тартибда фойдаланилади. Ер фондидан фойдаланишда фермерларнинг ҳақ- ҳуқуқлари, уларга ер участкалари бериш тартиби, ерни иқтисодий баҳолаш ва унинг мониторинги ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда сув ресурслари миқдори, сув билан таъминланиш манбалари берилган бўлиб, сувдан самарали фойдаланишда СФУларни ташкил этиш юқори самара беришлиги асосланган. Фермер
хўжаликларини сув билан таъминлашда СФУлар ўртасидаги муносабатлар ишлаб чиқилган.
Назорат ва муіокама учун саволлар
Ўзбекистонда ер фондидан фойдаланиш йўллари ва хусусиятларини айтинг.
Тупроє унумдорлигини ошириш тадбирлари нималардан иборат?
Ерни иєтисодий баіолаш кўрсаткичлари ва мониторинг тушунчасини изоіланг.
Сув ресурсларидан фойдаланиш ва СФУларнинг ташкилий асослари деганда нима тушунилади?
Су ориш усуллари ва ил ор технологияларни айтиб беринг.
Асосий адабиётлар
Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ва бошқа қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари (“Ер кодекси”, “Ширкат хўжалиги”, “Фермер хўжалиги”, “Деҳқон хўжалиги”, “Ер кадастри” тўғрисидаги Қонунлар). –Т.:“Адолат”, 1999. 446 б.
Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни. 1993
йил 2 сентябр.
Каримов И. А. “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. –Т.:“Ўзбекистон”, 1998.
Попов Н. А. Экономка отраслей АПК. Курс лекции, 2002, http://family.taukita.ru/item22219310
Абдуғаниев А., Абдуғаниев А. А. “Қишлоқ хўжалиги иқтисоди”. –Т.:“ТДИУ”, 2004.
Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж. ва бошқалар. “Фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий, ишлаб чиқариш асослари”. –Т.:“ТИҚХМИИ”, 2004, 141 б.
Фармонов Т. Х. “Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари”. –Т.:”Янги авлод” 2004. 143 б.
Султонов А.С. ва бошқалар. “Суғориладиган ерлар сув хўжалиги экономикаси”. -Т.: “Меҳнат”, 1999.
Фермер: сельское хозяйство, сельскохозяйственное оборудования, техника продаж… www.selhoz.net.ru
ЛБР - сельскохозяйственная техника, комбайны, косилки, сеялки, запчасти к сельхозтехники www.lbr.ru
БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |