Бутун дунёда бўлганидек, мамлакатимизда ҳам сув ресурсларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор берилмоқда. Сув хўжалигини бошқариш тизимида ҳам ислоҳотлар
амалга оширилди. Мавжуд сув ресурслардан фойдаланиш Ҳавза бошқарув тизимига ўтказилди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида сувдан фойдаланиш тизими Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (СФУ) орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.
СФУдан фойдаланиш тизимининг йўлга қўйилиши 2000 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган ширкат хўжаликлари тарқатилиб фермер хўжаликларига айлантириш жараёнида ташкил этила бошланди. Фермер хўжаликларини сув билан таъминлашда асосий корхона бўлинма СФУлар ҳисобланади.
СФУлар нима? Улар бугунги кунда қандай вазифаларни бажаради ва унинг бошқарув тизими қандай тартибда амалга оширилади?
Сувданфойдаланувчиларуюшмаси(СФУ) бир ёки ундан ортиқ сувдан фойдаланувчиларнинг хоҳиш истаги билан тузиладиган нодавлат-нотижорат ташкилотдир. СФУга қишлоқ хўжалигида ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари кириб, уларга бериладиган сувларни адолатли тақсимлаб, ирригация ва мелиорация тармоқларини, магистрал каналлар ва сув йўлларини таъмирлаш учун тақсимлаш ва ундан ўз вақтида фойдаланишдан иборатдир.
СФУ аъзолигига ерга эгалик ҳуқуқини қўлга киритган юридик ёки жисмоний шахслар киради.
Уюшма аъзоларининг бевосита ўзлари ёки уларнинг ваколатлари СФУ фаолиятини демократик тамойиллар ва унинг Низоми асосида бошқарадилар. СФУнинг бошқарув ташкилий тузилмаси қуйида акс эттирилган.
Бошқарувчи
СФУнинг олий бошқарув органи умумий йиғилиш қарори бўлиб, унда барча уюшма
аъзолари ёки сувдан фойдланувчилар вакиллари қатнашади. Уларнинг ҳар бири бир овозга эга ҳисобланади. Умумий йиғилиш ваколатига СФУ фаолиятига боғлиқ бўлган ички ҳужжатларни тасдиқлаш, ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларини белгилаш, бадал тўловлари ҳамда жорий ва узоқ муддатли иш режаларини тасдиқлаш киради.
Умумий йиғилишда кенгаш ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари эшитилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
СФУ кенгаш аъзолари эсакиши (жамоатчилик) асосида (иш ҳақисиз) фаолият юритади ва ҳар ойда ўз йиғилишларини ўтказади.
Тафтиш комиссияси Уюшма ва кенгашнинг молиявий ҳамда хўжалик фаолиятини
(таҳлил) назорат қилади ва бу тўғрисида умумий йиғилишга ҳисобот беради.
Ижро органи ва бошқарувчи СФУнинг кундалик фаолиятини амалга оширади. СФУнинг молиявий манбалари, уюшма аъзоларининг бадаллари, шартнома асосида кўрсатилган бошқа хизматлар учун тўловлардан ташкил топади.
Фермер хўжаликлари учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
берилган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;
ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни амалга ошириш;
олган даромадларни, банк муассасасидаги ўзининг ҳисоб варақларида бўлган пул маблағларини тасарруф этиш;
акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни олиш;
кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ҳамда мол-мулкларини шартнома асосида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилиш;
кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш;
кичик ҳамда хусусий корхоналар учун берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг барча турларидан фойдаланиш;
зарур асбоб – ускуналар, ишлаб чиқариш воситалари ҳамда бошқа мол-мулкни олиш, ижарага олиш, бинолар ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожат этиш.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.