Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар



Download 95,26 Kb.
bet1/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9
article-homaki tarjima, article-homaki tarjima, 0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9, 22.11.2020, 5-Laboratoriya ishi, 2 5195385401237310132, 1-маъруза (1), 2 5231236231991398135, Birlashgan Arab Amirliklari, aaaaa, ABAJANOV DILMURAD MUSTAQIL ISH

УЧИНЧИ БЎЛИМ

ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР





Мамлакатимиз мустақил тараққиётининг дастлабки босқичида иқтисодиётдаги марказлаштирилган маъмурий-буйруқбозлик тизими­дан воз кечиб, барча мулк шакллари тенг бўлган ва эркин муносабатларга асосланган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишни белгилаб олди ҳамда хусусий мулк дахлсизлигига алоҳида эътибор қаратди. Шу нуқтаи назардан Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Истиқлол йилларида мулкчиликнинг тузилишида туб ўзгаришлар рўй берди, кўп укладли иқтисодиёт амалда шаклланиб, унинг таркибида хусусий мулк устувор ривожланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз тараққиётида нафақат ҳал қилувчи ўрин эгаллади, айни вақтда бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, одамларнинг даромадлари ва фаровонлиги ошиб боришининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ўсишининг энг муҳим омилига айланди»1.


Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги 2012 йил 24 сентябрь қонунининг 4-моддасига мувофиқ, «Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан хўжалик фаолияти­ни ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ва (ёки) фойда­ланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин. Мол-мулкдан фойдаланиш фуқароларнинг, юридик шахслар ва давлат­нинг ҳуқуқ­ларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмас­лиги, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги керак. Барча мулкдор­ларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда тенг шароитлар таъминланади».
Ушбу қонуннинг 5-моддасига кўра, «Хусусий мулк ҳуқуқи муддат­сиздир. Мулкдорга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш муддати белгиланишига йўл қўйилмайди»2.
Маълумки, ҳар қандай ҳуқуқ бузилиши уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шунингдек зарур ҳолларда ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли санкцияларни қўллаган ҳолда бузилган ҳуқуқларни тиклаш заруратини англатади. Мулкдор ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг бузилган ҳуқуқларини жиноий-ҳуқуқий воситалар ёрдамида тиклаш айбдор шахснинг содир этган қилмиши учун Жиноят кодексида жавобгарлик белгиловчи жиноят таркиби белги­ларини тўғри аниқлаш, айбдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш, шунингдек етказилган зарарни ундириш орқали амалга оширилади. Шу сабабли жиноят қонунчилигида иқтисодиёт соҳасидаги жиноят­лар учун жиноий жавобгарликнинг ўрнатилиши мулкдор ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар – бу Ўзбекистон Респуб­ли­каси Жиноят кодексида белгиланган, миллий иқтисод, унинг тармоқ­лари ёки соҳаларига зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган ижтимоий хавфли қилмиш­лар­дир. Бу каби жиноятларнинг содир этилиши натижасида шахсларга, жамоат бирлашмаларига ёки давлатга моддий зарар етказилади.

Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti