6.3. Фан-техника тараққиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар
Фермер хўжалиги моддий-техника ресурслари билан таъминланиши ва самарали фойдаланиши асосан фан-техника тараққиётига бевосита боғлиқ. Фан-техника тараққиёти – қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган барча фанларнинг ривожлниши, тараққий топиши, билимли, малакали кадрлар тайёрланиши натижасида самарали янги техникалар яратилиши, мавжудлари эса такомиллаштирилишини назарда тутилади.
Фермер хўжалиги учун зарур бўлган қулай ва самарали машина, трактор, механизм, ускуналар яратилиши, мавжудларини такомиллаштириш, серҳосил тезпишар экин навлари, сермаҳсул чорва зотлари, илғор технологияларни яратишдан иборат.
Республикада фан-техникани тараққий этиши қишлоқ хўжалиги учун янги, сифатли ҳайдов, ишлов берувчи тракторлар, пахта териш машиналари, кимё саноатида полиэтилен қувурлар, пленкалар ишлаб чиқарилмоқда ҳамда ёмғирлатиб, тупроқ оситидан томчилатиб суғориш учун янги самарали техникалар, илғор технологиялар жорий этилишини таъминламоқда.
Фан–техника тараққиёти ягона давлат сиёсати асосида олиб борилмоқда.
Фан–техника тараққиётининг асосий мақсади янги, самарали қишлоқ хўжалик техникаларини, экологик талабларга жавоб берадиган кимёвий воситаларни, янги навларни, зотларни яратиш, мавжуд воситаларни такомиллаштириш, меҳнатнинг характерини ўзгартириб, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, уларни қайта ишлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш орқали аҳоли, корхоналар ва ниҳоят давлатнинг иқтисодиётини юксалтиришдир.
Фан-техника тараққиёти фермер хўжалигида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
янги ерларни комплекс ўзгартириш, зах ва шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув билан таъминланиш тадбирларини таъминлайдиган ишлаб чиқариш воситаларини яратиш, такомиллаштириш; тезпишар, кам сув талаб этадиган, сифатли ва серҳосил уруғ навларини, сермаҳсул чорва моллрини яратиш; фермер хўжалик ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, электрлаштириш, кимёлаштириш ҳамда механизациялаштиришни таъминлайдиган воситаларни яратиш, мавжудларини такомиллаштириш; фермер хўжалигига сервис хизматларини кўрсатиш, маҳсулотларни қайта ишлаб, сақлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш, тадбиркорлик субъектларини шакллнтириш; фермер хўжалиги иқтисодиётини эркинлаштирилишини таъминловчи иқтисодий механиҳмларни яратиш ва уларни жорий этиш; фан-техника тараққиёти натижаларини фермер хўжалиги ишлаб чиқаришининг барча соҳаларига ўз вақтида жорий этиш қобилиятига эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётганларининг рағбатлнтиришни такомиллаштириш имкониятига эга бўлган механиҳмларни яратиш. Фан-техника тараққиётини шу йўналишлар бўйича амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини яратиш, мавжудларини эса такомиллаштириш таъминланади; фан-техника тараққиёти натижасида яратиладиган моддий техника ресурслари фермер хўжалигида янги, самарали технология вужудга келиши, бу жараён ривожлантирилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |