Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари



Download 2,49 Mb.
bet38/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

6.2. Моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари


Фермер хўжалигини моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминлашга катта этибор берилмоқда. Бу сарфланадиган мехнат ҳамда маблағ харажатлари камайиши, мехнат унумдорлигиюксалиб, фойда суммаси кўпайиши учун имконият яратади. Фермер хўжалигини моддий-техника воситалари билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш жараёнини билишни талаб этади. Шунинг учун қуйидаги кўрсаткичлардан фаойдаланиш мумкин.
1. Моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:



Бунда: МТРТД-моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси, сўм.
Ек-қишлоқ хўжалик ерларининг қиймати (сўмда);
Афк-асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати (сўмда);
Ас-асосий воситаларнинг ўртача йиллик эскириш суммаси (сўмда);
Афк-айланма воситаларнинг ўртача йиллик суммаси (сўмда);
БГк-боғлар, токзорларнинг ўртача йиллик суммаси (сўмда);
Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир фермер ихтиёридаги фойдаланилаётган 1 га қишлоқ хўжалик ерига ёки экин майдонига қанча сўмлик моддий-техника ресурслари тўғри келаётганлиги аниқланади. Унинг миқдори талаб, яъни меёр даражасида бўлиши керак.
Фермер хўжалигининг МТР таъминланганлик даражасини, масалан, асосий ва айланма фондлар ёки ҳайдов, чопиқ тракторлари билан таъминланганлик даражасини шу кўрсаткични таркибидаги бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам алоҳида-алоҳида аниқлаш мумкин.
2. Энергетик ресурслар билан таъминланганлик – энергетик ресурсларни экин майдонига нисбати билан аниқланади.

Бунда: Эрт-энергетик ресурслар билан таъминланганлик.
ЭРк-жами энергетик ресурслар қуввати (от кучида);
Эм(Кхе)-жами экин майдони (қишлоқ хўжалик ерлари).
3. Меҳнатни энергетик ресурслар билан қуролланганлик даражаси. Жами энергетик ресурсларни (от кучида) меҳнат қилган кишиларнинг ўртача йиллик миқдорига (кишилар) нисбати билан аниқланади. Бунда ушбу тенгликдан фойдаланиш мумкин:

Бунда: Эрк-энергетик ресурслар билан қуролланганлик.
Мр-ишлаган меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сони (киши).
Бу кўрсаткичлар фермер хўжалигида бажариладиган барча ишларнинг қай даражада механизациялашаётганлигини ёки автоматлашаётганлик ҳолатини ўрганишга ёрдам беради.
4. Ишлаб чиқариш жараёнларининг механизациялаш даражаси –трактор, машиналар ёрдамида бажарилган жами иш (эталон гектарда) миқдорини фермер хўжаликлари бўйича бажарилган жами ишлар ҳажмига (эталон га) нисбати ва юзга кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Бунда: Мд-ишлаб чиқаришни механизациялашганлик даражаси, фоизда;
Ми-машина, тракторлар механизмлар ёрдамида бажарилган иш (Эт.га);
Жи-жами бажарилган иш миқдори (Эт.га);
5. Янги техника ва технологиялардан фойдаланиш даражаси янги техника, технология жорий этилмасдан аввал қилинган харажатлардан улар жорий этилганидан сўнг қилинган харажатлар миқдори, суммаси айирилиб, аниқланган рақам дастлабки харажатларга тақсимланади ва 100 фоизга кўпайтирилади:

Бунда: Х1-янги техника, технология жорий этилмасдан олдинги харажатлар (сўм);
Х2-янги техника технология жорий этилгандан сўнги харажатлар (сўм);
6. Машина-трактор ҳамда автомашиналар паркидан фойдаланиш коэффициенти – хўжаликда фойдаланилган машина-таркторлар сонини, мавжуд бўлган машина-тракторлар сонига нисбатидир.

Бунда: МТПФк-машина-трактор паркидан фойдаланиш коэффициенти.
Фс-фойдаланилиган машина-тракторларнинг сони (дона);
Мс-мавжуд бўлган машина-тракторларнинг сони (дона);
7. Машина-тракторлар ҳамда комбайнларнинг ишлаб чиқариш жараёнида қатнашганлик даражаси – ишлаган машина кунлари сонини ишлаган машиналар сонига тақсимлаш натижасида аниқланади.

Бунда:
к-битта машинанинг 1 ойда, мавсумда, йилда ишлагн (қатнашган) ўртача куни;
-жами ишлаган машина кунлари;
-жами ишлаган трактор кунлари;
-комбайнларнинг ишлаган жами кунлари;
Мс-ишлаган машиналар сони;
Тс-тракторлар;
Кс-комбайнлар сони.
Бу кўрсаткич ёрдамида хўжаликда 1 трактор, комбайн ёки машина йил давомида неча машина-кун ишлаганлиги аниқланади.
8. Ўртача ва алоҳида ҳар бир машина-трактордан, юк машинасидан дон комбайни, пахта терувчи машинадан фойдаланиш даражаси – машиналар (т/км), тракторлар (эт.га), комбайнлар (гектар, тонна) ёрдамида алоҳида–алоҳида жами бажарилган иш ҳажмини шу ишларни бажаришда қатнашган юқорида кўрсатилган техникаларнинг ўртача сонига тақсимланади.

Бунда:
ТМКи-трактор, машиналарнинг ўртача бажарган иши (1 сменада, 1 кунда, мавсумда, 1 йилда эталон гектарда, тоннаҒкм, тоннада, гектарда).
, Ми, Ки – тракторлар, машиналар, комбайнларёрдамида бажарилган жами иш ҳажми (эталон гектарда, тоннаҒкм, тоннада);
-шу ишларни бажаришда қатнашган тракторлар, машиналар, комбайнларнинг ўртача сони (дона).
Бу кўрсаткичлар ёрдамида, 1 та трактор маълум муддатда бажарган иши миқдори аниқланади.
9. Моддий-техника ресурсларидан фойдаланишни самарадорлиги – 1 эт.гектарнинг, 1 тонна км, 1 кВт соатнинг таннархи исботланади.
;
Бунда:
ЭГТН-1 эталон га, таннархи (сўмда);
-механизация ёрдамида бажарилган ишларга қилинган жами харажат (минг сўм);
-жами бажарилган иш ҳажми (эталон га).
Янги техника-технологияларга қилинган инвестицияларнинг самарадорлиги ҳам шу туртибда аниқланади. Бунинг учун уларни жорий этиш туфайли тежалган харажатлар натижасида қўшимча олинган соф даромад суммасини уларга қилинган инвестициялар суммасига бўлиш йўли билан аниқланади.
Юқорида кўрсатилган кўрсаткичлар ҳолатини аниқлаб, моддий-техника ресурслари ҳолати, даражаси, самарадорлиги таҳлил қилинади. Натижада уларга таъсир этувчи омиллар аниқланиб, яхшилаш чора-тадбирлари белгиланади.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish