Психология ва табиатшунослик
Психологиянинг табиатшунослик билан тобора мустаҳкамланаётган иттифоқи унинг мустақи фанга айланишига ёрдам берди. Бу жараён XIX асрнинг иккинчи ярмида бошланган эди. Эксперимент методининг (Г.Фехнер) психологияга жорий этилганлиги ана шу жумладан бўлиб, бу И. М.Сеченовнинг «Бош мия рефлекслари» китоби босмадан чиққанидан кейин айниқса кенг туе олгаи эди. Бу китобда психик ҳодисалар хам худди одам организмининг бошқа барча функциялари каби табиий ҳодисалар эканлиги, улар сабабсиз юз бермасдан, балки нерв системасининг рефлектор акс этиш фаолияти натижаси эканлиги кўрсатиб берилган эди. И.М.Сеченовнинг рефлектор назарияси психологик билимларнинг табиий-илмий негизини ташкил этди. Бу назария кейинчалик шартли рефлекслар ҳақидаги И.П.Павловнинг таълимотида, Павловнинг шогирдлари — Л.А.Орбели, П.К.Анохин, К.М.Биков, Н.И.Красногорскийларнинг асарларида, шунингдек А.А.Ухтомский, Н.А.Бернштейн, И.С.Бериташвили ва бошкаларнинг асарларида янада ривожлантирилди. Ҳозирги пайтда психология фанининг табиий-илмий жиҳатдан бу хилда асосланганлиги олимлар томонидан мия фаолиятининг нейрофизиолошк механизмлари чуқур ўрганилаётганлиги ҳисобига тобора кучайтирилмоқда. Шу тариқа психик фаолиятнинг мураккаб физиологик механизмлари системасини тадқиқ қилиш борасидаги ютуқлар психология билан табиатшунослик ўртасидаги алоқаларнинг конкрет натижаси сифатида юз берди.
Бўғимоёқлилар турида хатти-ҳаракатнинг (сезгининг) ирсий ўзгаришлари (инстинкт-прогрессив тарзда эволюциялаша бошлади, уларнинг юксак тараққий этган вакиллари бўлган ҳашаротларда эса хаёт тарзининг барча икир-чикирларига мослашган, ғоят мураккаб ва мукаммал инстинктив ҳаракатлар пайдо бўла бошлади. Лекин инстинктив фаолиятнинг бу мураккаб ва мукаммал аппарата айни чоғда ўта қолоқ ҳамдир: ҳайвонлар муҳитнинг тез ўзгаришларига мослаша олмайдилар. Хордалилар турида эволюция бошқа йўлдэн борди: инстинктив фаолият жуда катта юксакликка эришмаса ҳам, лекин хатти-ҳаракатни индивидуал тарзда ўзгартириш орқали мослашув жадалроқ ривожлана бошлади ва организмнинг ўзгарувчанлигини жуда ҳам ошириб юборди. Ирсий мослашувчанлик устида хатти-ҳаракатнинг индивидуал тарзда ўзгарувчанлигидан иборат устқурма пайдо бўлди. Шундай қилиб, эволюцион таълимот хулқ-атворнинг ирсият билан программалаштириладиган инстинктив шаклларининг ҳам, ҳаёт кечириш давомида шартли рефлекслар мураккаб системасининг пайдо бўлиши натпжасида орттириладиган шаклларининг ҳам келиб чиқишини тушунтириб бериш имконини туғдиради.
Ҳайвонлар ва одам нсихикасига эволюцион таълимот нуқтаи назаридан ёндашув, психиканинг диалектик материализмга қарама-қарши позицияда турган баъзи бир физиологлар ва пси-хологлар даъво қилганларидек, физиологик жараёнларнинг шунчаки ҳаракатсиз ўсимтаси (эпифеномени) эмаслигини тушуниб етишга ёрдам беради. Психик ҳодисалар мураккаб оламнинг киши ҳаёти ва фаолиятида ҳеч кандай роль ўйнамайдиган физиологик жараёнлар эпифеномени тарзида мавжуд бўлиши эволюция принциплари ва қонунларига очиқдан-очиқ зид бўлур эди (табиий танлаш, маълумки, тирик мавжудотга керак-сиз барча харакатсиз, самарасиз нарсаларни бартараф этади).
Тиббиёт психологияси асосларини тадқиқ этган клиницист психологлар (В. М. Бехтерев, С. П. Боткин, С. С. Корсаков, А. Р. Лирия, В.Н. Мясишчев ва бошқалар) тадқиқотларининг киши хулқ-атворида психиканипг қандай роль ўйнашини аниқлашдаги ўрни каттадир. Психология билан тиббиётнинг туташган жойида пайдо булган тиббиёт психологияси психология фанининг ютуқларини касалликларни диагностика қилиш ва даволашда, сихат-саломатликни тиклаш ва касалликларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни ўрганишда қўлланиб келаётир. Касалликнинг зўрайиши, бир томондан психик омилларга (тушкунликка берилиш, васвасага тушиш, хадиксираш ва шу кабиларга) боглиқ бўлса, иккинчидан, дарднинг ўзи хам, жумладан терапевтик муолажанинг самарадорлигини пасайтириб юбориши мумкин булган алоҳида психик ҳолатларни келтириб чиқарадики, бу ҳол врач ва психологнинг куч-гайратлари бирлаштирилишини зарурат ҳилиб қўяди. Шу билаи баробар мия кобиғининг баъзи бир жойлари, масалан, чакка қисми лат еганда психиканинг бузилишини клиник-психологик тадқиқ қилиш натижасида идрок ва хотиранинг конуниятларини тушуниш имконини берадиган янги маълумотлар олинди. Психолог-клиницист беморнинг огзаки ёки ёзма нутқи психологик житатдан бузилиши хусусиятини аниқлаб, дарднинг манбаи киши бош мияси катта ярим шарларининг муайян бўлмасида эканлигини қайд қилади ва бу билан нейрохирургга кўмаклашади.
Шу тариқа ҳозирги замон психологияси ўз тараққиётида мустақил фан сифатида мустахкам табиий-илмий негизига эга бўлди. Табиатшуносликнинг қонуниятлари (умумий биология, физиология, неврология, эволюцион таълимот ва бошқалар)ни билиш психология томонидан жиддий ўрганишни тақозо этади. Психологиянинг қатор соҳалари ва энг аввало, қиёсий психология, зоопсихология, этология, тиббиёт психологияси, патопсихология ва яна баъзи бир хил соҳалари айни чоғда табиатшунослик ва табобатнинг ҳам бўлимлари бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |