Капиталистик мамлакатларда психология
Асримизнинг бошларидаёқ, гарчи ўтган эллик, етмиш йил мобайнидаги тарихий тараққиёт жараёнида холатини ўзгартирган бўлса ҳам, капиталистик мамлакатлардаги ҳозирги замон психологиясининг қиёфасини у ёки бу даражада белгилаб берадиган асосий йўналишлар ўзини кўрсата бошлаган эди. Булар жумласига биринчи навбатда бихевиоризм ва психоанализни киритиш мумкин.
Бихевиоризм — психологияда даставвал АҚШ да ҳайвонларда ўтказилган кузатишларнинг (Э.Торндайк, Д.Уотсон ва бошқалар) натижаси сифатида пайдо бўлган йўналишдир. Бихевиоризмнинг негизини психологик тадқиқот предмети сифатида психикани ва онгни инкор этиш ётади. Фақат хулқ-атворгина тадқиқот предмети деб тан олинар, психологияга эса хулқ-атвор ва муҳитнинг ўзаро нисбати қонуниятлэрини тадқиқ этиш тавсия қилинар эди. Бихевиористнинг фикрича, психологиянинг вазифаси ҳиссиёт органларига таъсир қиладигаи омил — стимул (S) ни, яъни қўзғатувчи (гап қистириш, ўқ отиш, картина кўрсатиш ва шу кабилар) ни билган ҳолда унга жавоб, таъсир — реакция (R) қандай бўлишини ёки таъсиротни билган ҳолда унинг қайси бир омилга жавоб тариқасида юз берганини олдиндан айтиб беришдан иборат эмиш. Классик бихевиоризмнинг формуласи — S→R дир. Бихевиористик психологиянинг механистиклиги изчилдир: одам — бу худди ҳайвонлар каби, психикага эгами, ё йўқлигидан қатъи назар, у қўзгатувчиларга жавоб берадиган ўзига хос бир машинадир.
Стимул билан реакция (S->R) ўртасидаги, яъни мияга «кириш» билан «чиқиш»да юз берадиган нарсалар ўртасидаги нисбатни рўкач қилиб, бихевиоризм «кириш» билан «чиқиш» ўртасида нима бору, нима йўқлигини бевосита кузатиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, уларни илмий таҳлил қилиб бўлмайдиган («қора қути») соҳа деб эълон қилган эди. Бихевиористлар ўз экспериментларини асосан ҳайвонларда (ҳаммадан кўпроқ оқ сичқонларда) ўтказиб, сўнгра шу тариқа чиқарилган хулосаларни одамга нисбатан жорий этишарди. Шунинг учун ҳам киши шахсининг фаоллиги амалда инобатга олинмасди. Бихевиоризм ўргатиш жараёнини ҳам худди шу хилда механистик тарзда таърифлаган эди. Бихевиористлар ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатини (масалан, экспериментда лабиринтдан чиқиш йўлини излашини) ўрганиб, проблеманинг ечимига «синаш ва адашиш» йўли билан эришилиши ҳақидаги хулосага (Э. Торндайк ва бошқалар) келишади. Бундай йўл кўпгина вариантларни танлаб чиқилгандан кейин исталганига эришилишини таъминлайдиган битта варианти қолмагунча тусмоллаб қилинган харакатларнинг «кўр-кўрона танланиши» деб талқин қилинарди. Бу хулоса одамнинг ҳайвондан сифатий фарқларини инкор этиш учун инсон ҳақидаги таълимотнинг таърифига ҳам жорий қилинган эди.
XX аср ғарб психологиясининг яна бир нуфузли йўналиши— психоанализдир. У кўпинча австриялик психиатр ва психолог. Фрейдшнинг номи билан фрейдизм деб ҳам юритилади.
Фрейдизм нуқтаи назаридан олганда, одам амалда ижтимоий ҳодиса эмас. Киши хулқ-атвори иккита принципга: «ҳузур-ҳаловат принципи» (бу ўринда асосан жинсий майлларнинг акс этиши назарда тутилади) ва «реаллик принципи» (жамиятнинг уятли ва тақиқланган нарса сифатида шаҳвоний ҳавасни бостириб туриш зарурлиги ҳақидаги талабларидан келиб чиқадиган) га бўйсундирилади. «Ҳузур-ҳаловат принципи» билан «реаллик принципи»нинг тўқнашуви натижасида англанилмаган соҳага «қондирилмаган майллар» ажралиб чиқиши рўй беради ва улар одамнинг хулқ-атворини шу ердан идора қилиб туради. Бихевиористларда бўлгани каби бу ўринда ҳам онгнинг роли озгина тан олинади, онг эса ҳар томонлама обрўсизлантирилади. Психоаналитиклар англанилмаган психик қўзгатувчилар билан аввал бошданоқ одамга душман бўлган социал муҳит ўртасидаги доимий қарама-қаршилик тўррисидаги тасаввурлардан келиб чиқиб, индивид, бир томондан, виждон, номус, қўркув ва шу кабилар («онг цензураси») шаклида ўзи бошидан кечирадиган қатағонларни яратувчи муҳитнинг талаблари, иккинчи томондан эса ҳукмини ўтказувчи англанилмаган майлларнинг бир-бирини сиғиштирмаслиги билан боғлиқ ички конфликт ҳолатига муқаррар тушади, деб даъво қилишган эди. Киши бундай вазиятлар оқибатида вужудга келган тангликдан шаҳвоний ғайратни социал жиҳатдан мақбул йўлга буриб юборадиган ҳимоя меҳанизмларини ишга солган тарзда қутилади. Катта ёшдаги одамнинг англанилмаган ҳолда йўналтирувчи хатти-ҳаракати унинг илк болалик даврида шаклланган мақсад-истагининг қарамлигида бўлади ва амалда унинг бутун умри бўйи сира ўзгармасдан, фақат онгнинг «цензураси» билан муроса қилиш заруратидан ниқобланиб қолиб кетади.
Фрейд психологларнинг эътиборини англанилмаганлик ва психологик ҳимоя муаммоларига, катта ёшдаги кишининг хулқ-атворига, болаликдаги воқеаларнинг таъсирига ва бошқаларга жалб қилди, лекин бу муаммоларни тубдан нотўгри, шахс психологиясини биологиялаштирган, шахсни ҳатто ноижтимоий куч деб таърифланган ҳолда англанилмаганликнинг онгдан устунлиги ва киши ҳулқ-атворининг шаҳвоний майлларга бўйсуниши тўғрисидаги тасаввурлардан келиб чиқиб талқин этган эди. Фрейд ўзининг психологик назариясини одам ҳақидаги,жамият ва маданият ҳақидаги умумий таълимотга айлантириб, ғарб мамлакатларида катта эътибор қозонди.
Психоаналитик асарларнинг номарксистик характери гўё ичидан туриб кишини идора қиладиган, уни инстинктив майлларнинг бошқарилмайдиган ҳолатидаги ўзини эплай олмайдиган қўғирчоққа айлантириб қўядиган қоронғи, онгсиз кучлар ҳақидаги фрейдистик таълимот хуш келадиган капиталистик жамиятнинг идеология қуролига айланишига имкон яратиб берди.
Ҳозирги пайтда бихевиоризм ва фрейдизм ибтидоий «классик» шаклидаги ўрнини аниқ-равшан ифодаланган бирон-бир фарқли белгиси бўлмаган турли хилдаги «шўъба» оқимларга (необихевиоризм, неофрейдизм ва шу кабиларга) бўшатиб бер¬ди. Улардаги механицизм ва идеализм ўз қиёфаларини жуда пухталик ва уддабурролик билан ниқоблаб олишган. Лекин бу оқимлар ташқи қиёфасини ўзгартирган бўлсаларда, ўзларининг идеологик кўрсатмалари характерини сақлаб қолгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |