Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


Меҳнат фаолияти — ижтимоий муносабатлар ривожланишининг шарт шароити ва натижасидир



Download 0,55 Mb.
bet28/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

Меҳнат фаолияти — ижтимоий муносабатлар ривожланишининг шарт шароити ва натижасидир
Ривож топаётган мехнат фаолияти ижтимоий муносабатларнинг, жамиятнинг ривожланишига, ижтимоий муносабатларнинг ривожи эса мехнат фаолиятининг такомиллашувига таъсир курсатди. Одамнинг аждоди тараккиётидаги бу силжиш яшаш шарт-шароитлари кескин узгарганлиги окибатида руй берди. Мухитнинг халокатли тарздаги узгариши эхтиёжларни кондиришда катта кийинчиликлар тугдирди — озик-овкатни осонгина топиш имкониятлари камайиб, иклим ёмонлашиб кетди. Одамнинг аждодлари ё йўқ бўлиб кетиши, ё ўз хатти-харакатини сифат жихатидан ўзгартириши лозим эди. Одамнинг маймунсимон аждодлари зарурат туғилиши билан биргаликда мубошир мехнат харакатларини бажаришга мажбур булди. Ф.Энгельс таъкидлаганидек, «дарахтларга тирмашиб яшайдиган маймунлар галасидан кишилик жамияти пайдо булгунча, эхтимол Ер тарихида одамлар тумушидаги бир секунддан ортик ахамиятга эга булмаган юз минг йиллар утгандир».
Одам аждодларининг тўда ичидаги инстинктив муомаласи аста-секин «ишлаб чиқариш» фаолияти негизидаги муомала билан алмаша борди. Тўданинг аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг ўзгариши биргаликдаги фаолият, фаолият махсулини ўзаро айирбошлаш — тўданинг жамиятга айланишига ёрдам беради. Шундай килиб, меҳнатнинг пайдо бўлиши ва кишилик жамиятининг тузилиши одамнинг одамсимон аждодларининг одамга айланиш сабаби бўлиб ҳисобланади.
Меҳнатда кишининг онги — акс эттиришнинг эволюцион йўналишидаги энг олий шакли — ашёвий фаолиятнинг объектив барқарор хусусиятларини ажрата олиш ва шу асосда атрофдаги реалликни тубдан ўзгартира олиш хусусиятига эга бўлган шакли ҳам ривожлана борди.
Қуролларни улар кейинчалик наф келтиришни ўйламасдан тайёрлаш, қўлланиш ва сақлаш — бу ҳаракатларнинг ҳаммаси инсонни мухитнияг бевосита таъсирига бўйсунишдан анча халос қилди. Авлоддан авлодга ўта борган сари ибтидоий одамларнинг қуроллари ўткир қиррали тош парчаларининг омад ёр келиб топилишидан тортиб, то коллектив тарзда тайёрланиб, ихтисослашганларига қадар тобора кўпроқ мураккаб тус ола борди. Бундай қуроллар билан доимий иш жараёнлари — санчиш, кесиш, чопиш жараёнларини бажариш одат тусига киради. Айнан шу муносабат билан одам яшайдиган муҳитнинг ҳайвон яшайдиган мухитдан сифат жиҳатидан фаркланиш юз берди. Юкорида айтиб ўтилганидек, ҳайвонлар тасодифий нарсалар оламида яшайди, одам эса ўзига доимий нарсалар оламини яратади. Одамлар яратган ўзидан олдинги авлодлар бажарган иш жараёнлари, хатти-харакатлар ва фаолиятнинг моддий ифодаси хисобланади. Қуроллар орқали бир авлод иккинчи авлодга иш жараёнлари, хатти-ҳаракатлар, фаолият тарзида ўз тажрибасини етказади.
Меҳнат фаолияти давомида одамнинг диққат-эътибори яратилаётган куролга ва, бинобарин, хусусан ўз фаолиятига қаратилган бўлади. Алоҳида бир кишининг фаолияти бутун жамиятнинг фаолиятига қўшилган бўлиб, шу боисдан ҳам киши фаолияти жамият эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади. Таркиб топган шароитларда кишининг ўз фаолиятига танқидий нуқтаи назардан муносабатда бўлиши зарурлиги намоён бўлади. Кишининг фаолияти онгли фаолиятга айланади.
Ижтимоий тараққиётнинг илк босқичларида одамлар тафаккурининг ривожланиши одамлар ижтимоий практикасининг ҳали паст даражадалиги муносабати билан чекланган характерда бўлади. Қуроллар ишлаб чиқариш қанчалик юқори даражада бўлса, акс эттириш даражаси ҳам шунга мувофиқ равишда юқори бўлади. Қуроллар ишлаб чиқаришнинг юксак даражасига эришилган шароитда қурол ясашга оид яхлит фаолият қатор бўгинларга ажратилади, хар бир бўғин жамиятнинг турли аъзолари томонидан бажарилиши мумкин. Операцияларнинг тақсимланиши пировард мақсадни — овқатнинг топилишини янада орқага суриб юборади. Бу қонуниятни фақат абстракт тафаккурга эга бўлган одамгина англаб етиши мумкин. Демак, меҳнатнинг ижтимоий ташкил этилиши жараёнида қурол ишлаб чиқариш даражасининг юксалиши ва онгли фаолиятни шакллантиришнинг энг муҳим шарти бўлиб хисобланади.
Табиатга таъсир кўрсатган ва уни ўзгартирган ҳолда одам шу билан бир қаторда ўзининг хусусий моҳиятини ҳам ўзгартиради. «Меҳнат,— деган эди Маркс,— аввало одам билан табиат ўртасида юз берадиган процессдир; одам бу процессда ўз фаолияти орқали ўзи билан табиат ўртасида моддалар айирбошланишига воситачилик қилади, бу айрбошлашни тартибга солади ва назорат қилади. Одамнинг ўзи, табиат кучи сифатида, табиат моддасига қарама-қарши туради. Одам табиат моддасини ўз ҳаёти учун яроқли формада ўзлаштириб олиш учун ўз танасидаги табиий кучларни: қўл ва оёқларини, бош ва бармоқларини ҳаракатга келтиради. Шу ҳаракат воситаси билан ташқи табиатга таъсир қилиб ва уни ўзгартириб, одам, шу билан бирга, ўз табиатини хам ўзгартқради. У ўз табиатнинг мудроқ кучларини тараққий эттириб, бу кучларнинг фаолиятини ҳам ўз ҳукмига бўйсундиради».
Мехнатнинг таъсири остида қўлнинг янги функциялари карор топди: қўл харакатлар қилишда гоят даражада энчиллик кашф этди, анатомик тузилиш секин-аста такомиллаша борган сари елка ва билакнинг ўзаро нисбати ўзгара борди, барча бўғимларнинг, айниқса қўл бармоқларининг ҳаракатчанлиги ошди. Бироқ қўл фақат ушлайдиган қурол сифатида эмас, балки объектив воқеликни билиш органа сифатида ҳам ривожланди. Меҳнат фаолияти шунга олиб келдики, фаол харакат қилувчи қўл секин-аста фаол (пайпаслаб) сезишга ихтисослашган органга айлана бошлади. Пайпаслаб сезиш — оламни билишнинг одамга хос бўлган алоҳида хусусиятдир. Қўлнинг бармоқлари,— деб ёзган И. М.Сеченов,—«нафис сезги органидир, ва бу орган қўлда на фақат қисқаришга узайигага ва турли хил йўналишда бир жойдан иккинчисига қараб кўчишга, балки шу хилдаги хар бир кўчишни муайян тарзда ҳис-этишга ҳам қодир бўлган асосий илдизга ўрнатилгандек туюлади». Қўл фақатгина кафт билан бармоқ учлари сурканишни ва эзилишни тананинг бошқа қисмлари (масалан, орқа, елка, болдир)га қараганда анча кучли сезувчанлиги сабабли эмас, балки меҳнат жараёнида шаклланган ва нарсаларга қараганда таъсир кўрсатишга мучэл бўла туриб, фаол сезишга қодир эканлиги учун ҳам сезги аъзоси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам қўл бизга моддий дунёдаги нарсаларнинг муҳим хоссалари ҳақида қимматбаҳо билимлар беради.
Шундай қилиб, кишининг қўллари унинг аждодлари оёқ-қўлларига мутлақо хос бўлмаган турли хилдаги функцияларни бажариш қобилиятига эга бўлдн. Худди шунинг учун ҳам Ф. Энгельс қўлнинг фақат меҳнат қилиш мучали эмас, балки меҳнатнинг маҳсули ҳам эканлиги ҳақида гапирган эди.
Қўлнинг ривожланиши бутун организмнинг ривожланиши билан ўзаро боғлиқ холда давом этди. Қўлнинг иш мучали сифатидаги ихтисослашуви тўгри юришнинг ривожланишиги ёрдам берди.
Ишлайдиган қўлларнинг ҳаракати доимо кўз билан назорат қилиб турилди. Оламни билиш жараёнида, меҳнат фаолияти жараёнида кўриш ва сезиш органлари ўртасида кўплаб богланишлар ҳосил бўлади ва бунинг натижасида қўзғатувчининг таъсир зтиш самараси ўзгаради — у киши томонидан аича чуқур ва анча ўхшаш тарзда англаб олинади.
Қўлнинг фаолияти миянинг ривожланишига айниқса катта таъсир кўрсатди. Ривожланаётган ихтисослашган мучал тарзидаги қўлнинг бош миядаги ваколати ҳам шаклланган бўлиши лозим эди. Бу миянинг фақат ҳажми ортишига эмас, балки унинг тузилиши мураккаблашувига ҳам сабаб бўлди.
Меҳнатнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши кишининг овқатга, бошпанага ва шу кабиларга бўлган эҳтиёжларининг беқиёс даражада муваффақиятли тарзда қондирилишига олиб келди. Лекин одамларнинг ижтимоий муносабатлари биологик эхтиёжларни сифат жиҳатидан ўзгартириб юборди ва янги, хусусан, инсоний эхтиёжларни келтириб чиқарди. Меҳнат маҳсулотларининг ривожланиши меҳнат маҳсулотларига эҳтиёжни яратди.
Шундай қилиб, меҳнат кишилик жамияти тараққиётига, инсоний эҳтиёжларнинг шаклланишига, фақат акс эттирувчи эмас, балки дунёни ўзгартирувчи инсон онгининг ривожланишига сабаб бўлди. Одамнинг эволюциясидаги ана шу барча ҳодисалар одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклининг тубдан ўзгаришига олиб келди. Узидан олдинги авлодлар тажрибасини кейинги авлодга етказиш, ўз қабиладошларига меҳнат ҳаракатларинй ўргатиш, айрим ҳаракатларни улар ўртасида тақсимлаш зарурати одамларда ўзаро бир-бирлари билан алоқа боғлаш эҳтиёжини туғдирди. Инстинктлар тили бу эҳтиёжни сира ҳам қондира олмасди.
Меҳнат жараёнида меҳнат билан бирга алоқа боғлашнинг киши тили ёрдамида амалга ошириладиган алий шакли ривож топди.
Онгнинг ва воқеликни акс эттиришнинг онгга хос шакллари ривожланиши билан биргаликда шахс сифатида одамнинг ўзи ҳам ўзгармокда.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish