Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


Хатти-харакатнинг инстинктив шакллари



Download 0,55 Mb.
bet21/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

Хатти-харакатнинг инстинктив шакллари
Чувалчангларнинг хатти-ҳаракатлари ковакичаклилардан кўра анча мураккаброқдир. Чувалчангларга фаол тарзда қидириш хусусияти хосдир.
Масалан, ёмғир чувалчанглари ерга тушган баргларни олдин ўткир учларидан қисиб олиб, сўнгра уларни инига торта бошлашади. Бир канча олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, чувалчангларнинг барг шаклидан бевосита таъсирланишидан кура кўпроқ барг учида мавжуд бўлган кимёвий , моддалардан таъсирланиши уларнинг «мақсадга мувофпқ» хатти-харакати ҳисобланади. Чувалчанг жинс хотираси анча аник ифодаланган бўлиб, у туғма шартсиз рефлексларда намоён бўлади. Чунончи халқали чувалчангларнинг айрим турларида она чувалчанглар ўз насабини парвариш қилади, бу хусусият уларда туғма бўлади. Кегез туркумига мансуб чувалчангнинг урғочиси ўзи яшайдиган найчасига тухум қўйиб у ёқдан бу ёққа фаол ҳаракат кила бошлайди. Бу билан у эмбрионларнинг нафас олиши учун зарур бўлган тоза сувни кўпайтиришга эришади. Чувалчангларнинг баъзи бир турлари ўзига жуфт топиш учун, маълум бир вақт давомида узоқ йўл босиб ўтади.
Бироқ шартсиз рефлекслар фақат ташқи муҳитнинг муқаррар тарзда қатъиян барқарорлиги шароитида ҳосил бўлади.
Ганглий функцияли нерв системасига эга бўлган хайвонларнинг акс эттириш имкониятлари шартсиз рефлекслар билангина чекланмайди. Хаёт кечириш жараёнида уларда тугма реакцияларга нисбатан янги, анча ҳаракатчан реакция шакллари—шартли рефлекслар пайдо бўлади.
Курсатиб ўтилганидек, ковакичаклилар хам муваккат боғланишлар, шартли рефлекслар хосил қила оладилар, бироқ чувалчангларда шартли рефлекслар даражаси юқорироқ бўлади. Гарчи уларнинг ҳосил бўлиши учун хамон катта миқдордаги қўзғатувчиларнинг бирикуви зарур бўлса хам, лекин муваққат боғланишлар муайян даражада мутаносибликни номоён этади. Чувалчанглар эксперимент шароитида Т шаклидаги лабиринтдан казгичлар ўнг томонга қўйилиб, уяга бораднган пул чап томондан қўйилган такдирда эса чувалчанглар қайтадан ўрганишга тушишарди. Айтиш керакки, қайтадан ўрганиш илк бор ўрганишга қараганда икки-уч баравар тезроқ юз берарди.
Шундай килиб ганглий функцияли нерв системасининг ўзиёқ чекланмаган миқдордаги таъсирларга жавоб килишнинг етарли даражада мураккаб воситасидан иборатдир. Етакчи ганглий билан идора қилинувчи ганглиоз нерв системасига эга бўлган хайвоннинг хатти-ҳаракати диффузияли, тўрли нерв системасига эга бўлган ҳайвонларнинг хатти-харакатларидан жиддий равишда фарқ қилади. Чувалчангларда хатти-ҳаракатларнинг наслий йўл билан қарор топган, программалаштирилган шакллари (генезисига кура, инстинктлардан ҳам аввал пайдо бўлган) юзага чиқади ва айни пайтда акс эттиришнинг анча нафис шакли — шартли рефлекслар намоён бўла бошлайди.
Ганглий функцияли нерв системасининг анча мураккаб тузилганлиги акс эттиришнинг имкониятларини шунга мувофиқ равишда оширади. Ганглий функцияли нерв системасига эга бўлган ҳайвонлар орасида биз ўргимчаксимонлар ва ҳашаротларда акс эттириш даражасининг анча юксаклишини кўрамиз. Бу ҳайвонларда тузилиши жиҳатидан турлича, жуда мураккаб сезги органлари мавжуддир. Ҳайвонот олами эволюциясида рецепторларнинг ихтисослашуви, муайян қўзғатувчилардан таъсирланишга мослашиш кузатилади. Жумладан, бўғимоёқлиларнинг кўпчилигида хеморецепция ҳид ва таъм билиш йўналишида табақалашган бўлади. Тегишли рецепторлар ўртасида сифатли тафовутлар қарор топади: таъм рецепцияси қўзғатувчи билан бевосита тўқнашув натижасида рўй беради, хид сезиш эса маълум масофадан туриб ҳам юзага келади.
Бундан ташқари, ҳашаротларда фоторецепторлар — яқин жойлашган кичик нарсаларнинг (йирик ва узоқда жойлашган нарсалар бундай органлар билан салпал фарқланади) ранг-баранг тасвирини акс эттирадиган мураккаб фасет кўзлар тобора ривожланиб бормоқда. Шунингдек, бошка ўзига хос рецепторлар, масалан, тегиб кетишни билдирадиган мосламалар ҳам мавжуд.
Бўғимоёқлиларда, айниқса ҳашаротларда, муҳитнинг муайян шароитларига муносабат билдиришнинг мураккаб туғма шакли — инстинктлар мавжуддир. Инстинктлар изчил равишда бир қанча мослашувчи харакатларни келтириб чикарган ҳолда халқасимон характер касб этади.
Жумладан, ўргимчакларнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми учун толалардан пилла ясайди. Бу пиллани урғочи ўргимчак кўриқлаб ва тез-тез кўчириб юради. Ўргимчак болалари пайдо бўлиши билан урғочи ўргимчак уларнинг ёнидан силжимасдан кўриклаб туради, Насл катталашган сари урғочи ўргимчак хам уларга шунча бефарқ бўла боради ва сўнгра эса ўргимчак болалари мустақил харакат қиладиган бўлиб колгандан кейин уларни ташлаб кетади.
Асалариларда биз группавий хатти-харакатлар билан боғлиқ бўлга «энг мураккаб инстинктларни кўрамиз.
Маълумки, асаларилар уясида битта она ари, бир неча ўнлаб эркак ва бир неча юзлаб бепушт ишчи ари (жинсий органлари етилмаган) лар бўлади. Ишчи ариларнинг хатти-ҳаракатлари жуда ҳам мураккабдир. Ривожлана боргани сари ҳар бир ишчи асалари уядаги вазифасини ўзгартира боради. Олдинига у асалари болаларини (ғумакларни) боқади, уяни тозалайди, сўнгра уяни қўриқлайди, озуқа топиб келади, катакчалар ясапдп. Ерда яшайдиган арининг инстинктлари хам жуда мураккаб харакатлар занжиридан иборатдир. У ўзига уя қазиб олиб, учиб кетишдан олдин хар гал уни озуқа тупроқ билан ниқоблайди. Ўлжани олиб келганидан кейин ари уни уяга кираверишга қўйиб, халиги тупроқни четга суриб, уяни текшириб кўради, шундан кейингина уни уяга олиб киради.
Бўғимоёклиларнинг бундай хатти-ҳаракатлари гўё мақсадга мувофиқдай бўлиб кўриниши билан кишини ҳайратга солади. Ленин бу «максадга мувофиклик» мақсадни англашдан холидир. У муайян ташқи қўзғатувчига ёки маълум бир қўзғатувчилар бирикмасига жавоб тарикасида рўй беради ва мазкур турнинг барча вакилларида бир хилда амалга оширилади. Инстинктив хатти-ҳаракат сақланади, лекин ҳар гал бирон-бир мухим бўғинда бузилиш юз бериши билан максадга мувофиқлигини йўқотади.
Рус зоопсихологи В.А.Вагнер (1849-1934) ургочи ўргимчакнинг номаъкул бўлиб қолган инстинктлари шароитида унинг хатти-харакатларини кузатгая ва тавсифлаб берган эди.
Чунончи, кўпинча ўргимчак пилласининг ичидагини зараркунандалар еб кетган бўлади, лекин урғочи ўргимчак бўшаб қолган пиллани кўриқлашда ва у ёкдан бу ёққа кўчиришда давом этади. Шундай холлар хам бўладики, урғочи ўргимчак пиллани ясаб ва одатда тухум қўйиш чоғида бажариладиган ҳаракатларни бир неча марта такрорлаб, амалда тухум қўймаслиги хам мумкин. Шундай бўлсада, у келгуси босқичга, яъни бўш пиллани қўриқлашга ва уни у ёкдан бу ёққа кўчиришга ўтади. Асаларилар реакцияларининг мақсадга мувофиқлиги хам нисбийдир. Агар мумкатакнинг орка томони тешиб кўйилса, асалари яроқсиз уяга маълум миқдордаги ширани тўкиб бўлгач, гарчи унинг иккинчи томонидан шира оқиб кетаётган бўлса хам, мум билан бекитиб кетади.
Француз тадқиқотчиси К.Фабр арининг бир қолипдаги, мақсадга мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатини кузатган эди. Ер ариси уясининг олдига чалажон чигирткани келтириб, барча арилар сингари уясини текшириш учун кириб кетганида тадқиқотчи унинг ўлжасини четроққа суриб кўйди. Ари уясидан чикиб, уни излаб топиб, яна уясининг олдига қўяди ва текшириш учун яна уясига кириб кетди. Фабр арининг уяси олдидан чигирткани қирқ марта четга суриб қўйди ва ари қирк мартасида ҳам ўлжасини топиб, уни олиб кириш учун уясини текширган.
Бу мисоллар инстинктнинг чекланганлигини кўрсатади. Инстинктив ҳаракатлар муайян шарт-шароитларга катъий боғлик бўлади. Инстинктнинг амал қилиш механизми шундан иборатки, ташқи шарт-шароитлар рефлектор муносабат билдиришга ундайди, энг охирида эса навбатдаги муносабат билдириш учун қўзғайди ва ҳоказо. Шу тарзда рефлексларнинг бутун бир занжирини ҳаракатга келтиради ва бу билан наслни йўл билан мустаҳкамланган программани амалга оширади. Инстинктив ҳаракатлар стандарт шарт-шароитлар ўзгариши биланоқ ўзининг максадга мувофиклигини йўқотади. Шундай қилиб, хатти-харакатларнинг Инстинктив шакллари факат доимий шароитлардагина мақсадга мувофикдир.
Шуни қайд қилиш керакки, баъзи бир инстинктлар мазкур турнинг барча вакилларига хос булса хам, лекин уларнинг намоён бўлиши айримларида бироз бошқачарок тарзда кечади. Инстинктнинг бу тарздаги нисбий ҳар хиллиги турнинг хаёт кечириш шароитлари кескин ўзгариб кетган тақдирда хам сакланиб қолишини таъминлайди. Ёш хайвонларда инстиктив харакатларни кузатаётиб, бу харакатларнинг стереотип тарзда, олдиндан ўргатилмасдан юз бераётганини кўриш мумкин. Бироқ бу ҳаракатлар ёш хайвонларда қариларига нисбатан анча бесўнақай тарзда юз беради. Жонзотнинг индивидуал ҳаёт кечириши жараёнида орттирилган ва туғма хатти-харакат программасининг пухта бажарилишини таъминлайдиган тажриба иистинктларнинг ривожланишига ёрдам беради.
Табиатшуносларнинг кузатувлари шуни кўрсатдики, хашаротларнинг хаёти давомида кўплаб шартли боғланишлар хосил бўлади. Бу боғланишлар турли хилдаги рецепторларнинг амал қилиши негизида пайдо бўлиши мумкин. Масалан, бу харакат сигналлари асосидаги табиий таъсирлар хотираси, нарсаларнинг ранги ёки шаклига нисбатан кўриш хотираси бўлиши ҳам мумкин.
Чунончи, агар асалари уяларини шарқдан ғарбга қараб икки метр нарирокқа кўчириб кўйилса, асаларилар шира йиғиб кайтганларидаи кейин бари ўзлари кириб-чиқиб юрган тешиклар ўрнида хавода тўпланишади. Улар шу тарзда бир неча минут давомида ўша жойда айланишиб, шундан кейингина уялар кўчирилган янги жойга караб учиб боришади, яъни асаларилар олдинига бўшликда фақат ҳаракатлантирувчи сигналларга биноан мўлжал олишган бўлса, эндиликда муваффақиятсизликка учрагандан кейин кўриб мўлжал олиш қобилиятини ишга солишди. Мўлжал олиш ҳашаротларда бенихоя муҳим роль ўйнайди. Улар ўзлари озиқ оладиган гулларнинг шакли билан шартли борланишга осонгина муваффақ бўлишади, шунингдек ёруғликларнинг нисбатларига, ёруғликнинг спектридаги маълум бир қисмига боғланишлар ҳам тез ҳосил бўлади (асаларилар, жумладан, сариқ, яшил-кўк, яшил ва ультрабинафша нурларни яхши ажратади).
Кузатишлар шуни кўрсатдики, хашаротларда шартли боғланишлар хатти-ҳаракатнинг инстинктив программаларини («ишга тушириш сигналлари») ҳаракатга келтириш ҳақида хабар берувчи қўзғатувчилар яхшироқ хосил бўлади.
Қуйидаги тажриба диккатга сазовордир. Бир хилдаги доираснмон тешикчалари бўлган қутиларга сув ёки қанд эритмаси қуйилган бир нечта банка жойлаштирилди. Бир ҳолда қанд эритмаси қуйилган банка жойлаштирилган қутига учбурчак расми, сувли банка жойлаштирилган қутига эса тўртбурчак расми туширилди. Бошқа бир ҳолда қанд эритмаси қуйилган банка жойлаштирилган қутига гулга ўхшайдиган жимжимадор безак расми туширилди, сувли банка жойлаштирилган қутига эса олтибурчакли юлдуз сур эти туширилди. Маълум бўлишича, асаларида содда геометрик шаклларни (учбурчак, квадрат) ажрата билиш қобилиятини хосил қилиш анча қийинроқ ва аксинча анча мураккаброқ шаклларни ажрата билиш қобилиятини ҳосил қилиш осонроқдир. Биринчи қарашда кутилмагандек бўлиб туюладиган бу натижалар мураккаб геометрик шаклларнинг биологик жиҳатдан аҳамиятига кура тамомила асослидир — улар асаларилар қўнадиган гулларнинг шаклига ўхшайди.
Бинобарин, ганглиоз нерв системасига эга бўлган ҳайвонларда биологик жиҳатдан аҳамиятга молик хабар етказувчи белгилари бўлган предметларга нисбатан мувақкат боғланишлар анча осон юзага келади; шартли богланишлар фақат феъл-атворнинг инстинктив хатти-харакатлар программалари доирасида хосил бўлади. Шуни хисобга олиш керакки, ганглиоз нерв системасига эга бўлган ҳайвонларда акс эттирншнинг асосий шакли инстинктив ҳаракатлар билан боғлиқдир.
Ҳаракатнинг инстинктив шаклларини фақат бўғимоёқлиларда эмас, балки юксак тараққий этган барча умуртқали ҳайвонлар (баликлар, амфибиялар, судралиб ёки ўрмалаб корадиган хайвонлар, кушлар, сут эмизувчилар) да кузатиш мумкин. Балиқларнинг айрим турларида, жумладан, наслини қўриқлашдек жуда мураккаб инстинкт намоён бўлади.
Чунончи, колюшка деб аталувчи балиқнинг эркаги сув остида чуқурча ҳосил қилиб, унга майда сув ўтларини тўшайди, ён атрофига йирикроқ ўсимликлардан девор ясайди ва уни танасининг шилимшиги билан сувайди. Сўнгра эркак балиқ урғочи балиқни уруғ ташлаши учун шу ерга хайдайди ва уруғдан баликчалар очилиб чикқунга қадар ён атрофини қўриқлайди.
Умуртқалиларнинг кўпчилигида наслни парвариш қилиш, шунингдек жинсий урчиш, озиқланиш, химояланиш билан боғлиқ жуда мураккаб инстинктларни учратиш мумкин. Қушлар ва сут эмизувчилардаги уя қуриш ва наслни парвариш қилиш бенихоя мақсадга мувофиқдай туюлади. Лекин бундай мақсадга мувофиқлик факат ташқи омиллар оқибати сифатида келиб чиққанлиги сабабли хайвоннинг хатти-ҳаракати муҳит ўзгариши натижасидагина бир оз ўзгаради. Инстинктив харакатларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларнинг маълум бир комплекси сал ўзгариши биланоқ бу харакатларнинг бир текис бориши дархол бузилади кушлар жўжаларини ташлаб кетишлари, сут эмизувчилар болаларини ғажиб ташлашлари мумкин.
Ҳайвонларнинг муҳофаза ҳаракатлари, агар фақат инстинкив тарзда юз берадиган бўлса, ўта тўмтоклиги билан ажралиб туради. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мана шулардан бири:
Америкада терисининг усти қора жун билан қопланган унча катта бўлмаган бир йиртқич ҳайвон яшайди. У амалда барча турдаги йиртқич ҳайвонларнинг ҳужумидан сақлангандир ҳайвонлар уни орқасидаги узун чизиғидан таниб олади. Бу хайвон скунс деб аталади. Табиат скунсга бир безни ато этганки, у бенихоя захарли хид тарқатувчи суюқлик чиқаради. Салгина хавф туғилиши биланоқ скунс душманига орқасини ўгириб, думини кўтаради ва ҳавога суюқлик пуркайди. Натижада энг катта йиртқичлар ҳам бир неча соат давомида «хушидан кетиб қолади». Америка қитъасидаги барча ҳайвонлар скунсни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Бу ҳайвонни янги иқлимга мослаштиришга қарор қилишди. Ёш ҳайвонларни олдинига ўралган майдонда сақлашди. Йиртқичларни парвариш қилишда хизматчилар кийналмасликлари учун ҳайвонлардаги мушк безлари олиб ташланди. Эркинликка қўйиб юборилган скунслар ўрмонларда бемалол юришарди. Қачонки, скунсларга ҳужум қила бошлаганида улар кочмасдан, орқаларини ўгириб туришаверди ва душманларининг енгилгина ўлжасига айланишди. Шундан кейин скунсларнинг безлари кесиб ташланмади — уларни боқишнинг бошқа усуллари топилди.
Инстинктив реакциялар хатти-ҳаракатларнинг туғма шаклларини ишга туширишга олиб келадиган оддий омиллар туфайли содир бўлади. Шу жиҳатдан хайвонлар хатти-харакатнинг турма шаклларини ўрганаётган этологларнинг тадқиқотлари катта қизиқиш уйғотади. Мазкур фаннинг вакиллари инстинктив ҳаракатлар мутлақо аниқ шаклланган сигналлар оркали қўзғатилишини кўрсатиб бердилар.
Жумладан, қурбақа агар рўпарасида ҳашарот кўринса, уни тутиш учун отилади. Тез ҳаракат қилувчи қўзғатувчига нисбатан реакция қилиш фактини текшириб кўриш осон. Агар қурбақанинг рўпарасига ингичка ипга боғланган қоғоз осиб қўйиладиган бўлса ва уни силкитнб, уёқдан-буёққа суриб турилса, қурбақа албатта қоғозга отилади. Сут эмизувчиларда ҳам инстинктив ҳаракатлар бирон-бир қўзғатувчига жавобан юз беради, бунинг устига ҳар хил турларнинг вакилларида бир хилдаги муносабат турли хилдаги ташқи омиллар орқали ҳосил бўлиши мумкин Масалан, эндигина турилган кучукча ҳам, эндигина туғилган қўзичоқ ҳам, маълумки, онасининг эмчагинн излай бошлайди, уни топганидан кейин эса зўр бериб эма бошлайди. Шу нарса аниқландики, бу ҳаракатлар программаси сигналлар орқали келиб чиққандир. Кучук боласи жуннинг иссиқлигига реакция билдиради. Агар унга онасининг ўрнига бошқа иссиқ нарса тутилса, қидирув реакцияси содир бўлмайди. Агар унга иситилган мўйна тутилса, у шу заҳотиёқ қидирувни бошлайди. Қўзичоқ эса бош суягининг устки қисмида қоронғилик бўлишига муносабат билдиради агар қўзичоқнинг оғзига мугузча тутилса, у сўришга бирон-бир ҳаракат қилмайди, лекин унга мугузча тутиш билан бирга бош суягининг устида қоронгилик ҳосил қилиниши ҳамоно у эма бошлайди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish