ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
“ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ” МУЗЕЙИ
“ШАҲИДЛАР ХОТИРАСИ” ЖАМОАТ ФОНДИ
ЖАДИД
МАЪРИФАТПАРВАРЛИК
ҲАРАКАТИНИНГ ҒОЯВИЙ
АСОСЛАРИ
“Жадид маърифатпарварларининг миллий таълим,
матбуот, адабиёт ва санъатни ривожлантиришга
қўшган ҳиссаси ва унинг Миллий ғоя тарғиботидаги
аҳамияти” мавзуидаги Республика илмий-амалий
анжумани материаллари
2016 йил 15 апрелъ
“ Тошкент ислом университети”
нашриёт-матбаа бирлашмаси
Тошкент2016
www.ziyouz.com kutubxonasi
УЎК:316.75
КБК:63.3(5Ў)
Ж16
'Жадид маърифатпарварларинингмиллий таълим, матбуот, адабиёт ва санъатни
ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва унинг Миллий ғоя тарғиботидаги аҳамияти',
Республика илмий-амалий анжумани (2016; Тошкент).
"Жадид маърифатпарварларининг миллий таълим, матбуот, адабиёт ва санъатни
ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва унинг Миллий ғоя тарғиботидаги аҳамияти'
Республика илмий-амалий анжумани материаллари (15 апрель; 2016; Тошкент)
[Матн] / масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; таҳрир ҳайъати М.Зикруллаев [ва
бошқ.]; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Қатағон қурбонлари хотираси"
музейи 'Шаҳидлар хотираси' жамоатфонди. - ТЬшкент: Тошкент исломуниверситети,
2016.-2166.
КБК:63.3(5Ў)
Масъул муҳаррирлар:
Бахтиёр ҲАСАНОВ -т арих фанлари доктори
Н аим КАРИМ ОВ - филологт фанлари доктори, профессор
Таҳрир ҳайъапги:
Мурод ЗИКРУЛЛАЕВ,
Сирожиддин АҲМ ЕДОВ,
Баҳром ИРЗАЕВ
Тақризчи:
Хурш ида Ю НУСОВА - тарих фанлари доктори
Туркистон ўлкаси X I X аср охири - X X аср бошларида мустам лакачилик
сиёсати оқибатида сиёсий, м адани й , иқтисодий таназзулга юз тутди.
Ўлканинг илғор зиёлилари чоризм истибдодидан қутулиш , миллатни
уйғотиш , нафақат иқтисодий, балки маънавий-маърифий тарақкиёт сари
йўл очиш , халққа зиё тарқатиш м ақсадида маърифатпарварлик ҳаракатига
асос солдилар. Бу ҳаракат билан Туркистонда янги у йғониш даври бош ланди.
М азкур тўпламга киритилган мақолаларда Туркистон ж адидчилик
ҳаракати ва унинг маънавий-маърифий асосларининг м оҳияти, ж адид-
ларнинг халқ тафаккурини ўстириш , маънавиятини бойитиш йўлида олиб
борган кураш лари, ж адидчилик ғояларининг Туркистонга тарқалишида
миллий матбуот, бадиий адабиёт ва театрнинг аҳам ияти ва уларнинг
иж одида Миллий истиқлол ғоясининг ифодаланиш идаги ўзига хосликлар-
ни ўрганиш назарда тутилган. Ш унингдек, Ўзбекистон тарихининг ўта
м ураккаб ва зиддиятли даврининг сўнгги йилларда тарихчи, сиёсатш унос,
адабиётш унос, файласуф ва бош қа соҳа мутахассислари томонидан олиб бо-
рилаётган тадқиқотларни тўлдиради ва тарихан тўғри хулосаларга келишга
кўм ак беради.
Тўплам “ Қатағон қурбонлари хотираси” музейи илмий ходимлари том о-
нидан амалга оширилаётган “ Туркистонлик ж адидларнингянги таф аккур ва
маънавиятга қўшган ҳиссаси (1900-1930 йй.) мультимедиали ўқув дастури ”
м авзуидаги и лмий-амалий Давлат дастури доирасида нашр этилди.
18В^ 978-99-43-4604-5-4
© “Тошкент ислом университети”
нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2016
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг
25 йиллигига бағишланади
СЎЗБОШИ
Ўзбек халқи тарихининг XIX аср охири - X X аср бош-
ларидаги даври тарихан қисқа вақтни ташкил этган
бўлса-да, халқнинг тарихий тақдирида муҳим аҳамиятга
молик бўлган даврдир. Шу даврда майдонга келган жадид
маърифатпарварлик ҳаракати мактаб ва маориф, матбуот,
адабиёт ва санъат соҳаларида ислоҳотчилик ишларини
амалга оширибгина қолмай, халқнинг маданий, маъри-
фий ва руҳий ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди ёки шу
йўлда эътиборга молик катта ишларни бажарди.
Маълумки, “жадид” сўзи “янги”, “янгилик” маънолари-
ни англатади. Инсоният тарихида бирор макон ва замон
бўлмаганки, жамиятнинг бир маромда кечаётган ҳаётига
кириб келган янгилик катта қаршиликка учрамаган
бўлсин. Жамият ва инсон ҳаётининг бир маромда кечиши,
эртами-кечми, таназзулга олиб боради. Шунинг учун ҳам
халқнинг пешқадам зиёлилари жамият ва инсон ҳаётида
кеча бошлаган таназзулга қарши курашиш ёки унинг олди-
ни олиш учун янги ғояларни “ишлаб чиқишади”. Аммо шу
таназзулнинг “иссиқ бағри”да яшаётган, шунга кўникма
ҳосил қилган айрим кишилар бу ҳаётбахш ғояларни найза
билан қарши олишади. XIX аср охири - X X аср бошларида
Ўрта Осиёда шундай ҳолат юз берди. Туркистон, Бухоро ва
Хивада, шунингдек, айрим хорижий Шарқ мамлакатлари-
да жунбишга келган жадид маърифатпарварлик ҳаракати
катта тўсиқларга учради. Бугун биз, орадан 100 йил
ўтганидан кейин, Туркистонда М.Беҳбудий раҳбарлигида
В
www.ziyouz.com kutubxonasi
юзага келган жадид маърифатпарварлик ҳаракати тарихи-
ни ўрганганимизда, уларнинг қандай мураккаб шароитда
янги мактабларни очгани, миллий матбуотга асос солгани,
янги бадиий адабиёт ва театр санъатига тамал тошини
қўйганини ўйласак, уларнинг бу фаолиятларини фидойй-
лик ва жасорат деб баҳолаш лозим бўлади.
Аммо масаланинг ажабтовур томони шундаки, бу тари-
хий ҳақиқат узоқ даврлар мобайнида тан олинмай келди.
Жа дидлар чор Россияси да врида ҳам, совет ҳокимияти дав-
рида ҳам қораланиб келинди. Улар фаолияти билан боғлиқ
тарихий адолатни тиклаш жараёни узоқ чўзилди. Фақат
халқимиз мустақилликка эришганидан, жамиятда жадид
маърифатпарварлари фаолиятини ўрганишга иштиёқ пай-
до бўлганидан сўнггина бу ҳаракат кенг кўламда ўрганила
бошланди. Шу нарса қувонарлики, Туркистондаги жадид
маърифатпарварлик ҳаракатини ўрганишдек қутлуғ ишга
Европа ва Америка Қўшма Штатларидаги олимлар ҳам
завқ билан қиришдилар. Ҳозир жадид маърифатпарварлик
ҳаракати ва унинг намояндалари фаолиятини ўрганиш
халқаро миқёсдаги муҳим илмий-амалий лойиҳа даража-
сига кўтарилди.
Ўзбек олимлари жадид маърифатпарварлик ҳаракати-
нинг турли томонларини ўрганишда катта ютуқларни
қўлга киритдилар. Қарийб барча жадид ёзувчиларининг
асарлари нашр этилиб, халққа тақдим этилди. Янги усул
мактаби, миллий матбуот, адабиёт ва театр тарихини
ўрганишга бағишланган кўплаб асарлар майдонга келди.
Аммо турлисабабларга кўра, бу ҳаракатнингҳали “теша
тегмаган” қирралари, томонлари ҳам йўқ эмас. “Қатағон
қурбонлари хотираси” музейи шу ҳолни инобата олиб, 2016
йил 15 апрелда “Жадид маърифатпарварларининг миллий
таълим, матбуот, адабиёт ва санъатни ривождантиришга
қўшган ҳиссаси ва унинг миллий ғоя тарғиботидаги
аҳамияти” мавзуида Республика илмий-амалий анжу-
манини ўтказди. Анжуманда музей директори Б.Ҳасанов
билан ЎзФА вице-президенти Б.Абдуҳалимовнинг кириш
нутқларидан ташқари, 12 та маъруза эшитилди. Музей
ижтимоий-гуманитар
йўналишдаги
республикамиз
илмий ва ўқув юртларига шу ҳақда хат йўллаб, шу муас-
4
www.ziyouz.com kutubxonasi
сасалардаги жадид маърифатпарварлик ҳаракати билан
шуғулланган ёки шуғулланаётган ўқитувчи-профессорлар
ва магистрлардан илмий маъруза ёки ахборот матнларини
юборишни сўради. Музей маъмуриятининг бу мурожаа-
тига жавобан Республикадаги олий ўқув юртларидан 50
дан зиёд маъруза ва ахборот матнлари келди. Афсуски, бу
маъруза ва ахборот матнларининг катта қисми компиля-
ция характерида, иккинчиси чайналган гаплардан иборат,
учинчиси эса, пала-партиш, ёзилган матнлардан иборат
эди. Бу сингари мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан
тўпламга киритилмади.
Қўлингиздаги тўплам зикр этилган илмий-амалий
анжуманга келган ва анжуманнинг кун тартибига кири-
тилиб ўқилган маъруза матнларидан иборат. Ўйлаймизки,
тўпламдан ўрин олган аксар маъруза матнлари жадид
маърифатпарварлик ҳаракати ва бу ҳаракатнинг етакчи
вакиллари фаолиятига доир янги маълумотларга бойлиги,
ифодаланган фикрларнинг янгилиги, талқиннинг янги-
лиги билан ажралади. Тўпламга киритилган бу мақолалар
жадид маърифатпарварлик ҳаракатини ўрганиш, шу
ҳаракат тарихининг оқ саҳифалариниг тўлдириш ишига
ҳисса бўлиб қўшилади.
“Қатағон қурбонлари хотираси” музейи бундан кейин
ҳам Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврла-
рига оид муҳим масалаларни ўрганишда давом этади. Ва
келажакда ўтказилажак илмий-амалий анжуманларда
қатнашиш истагида бўлган кишилардан: а) тайёр китоб,
газета ва журналларда босилган фикр ва маълумотларни
кўчириб юбормасликни; б) анжуманнинг асосий мавзуси
бўлган масала ёки ижодкор ҳақидаги маъруза матнини
ёзиш учун бирламчи манбаларни чуқур ўрганишни; в)
маъруза матнини тил ва услуб жиҳатидан юқори илмий-
назарий савияда ёзиб юборишни илтимос қилади.
5
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |