Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

(1917 й ил 
ф евр ал ь и н қ и л об и -м уа л л и ф )
4-5 кун ўтиб, Мунаввар қори ўз 
уйида Туркистонда мавжуд барча турдаги мактабларнинг 
ўқитувчиларини тўплаб мажлис ўтказгани ҳақида ёзади. 
Мажлис якунига кўра иштирокчилар 8 кишидан иборат 
алоҳида комиссия тузганлар. Улар ўлкада 5 йиллик таълим 
тизими ва унда ўтиладиган фанлар ва дастурий режалари- 
ни ишлаб чиқганликлари ҳақида ахборот беради. И.Тоҳир 
мажлис аҳли бошланғич таълим йўлга қўйилганидан сўнг
140 “М.Ш.” Таъмини истиқбод/УҲуррият. №1.1917 йил 12 апрель.
141 Хуррият. №5.1 май 1917 йил.
142 М.Н.К.Ҳаётйулинда//Ҳуррият.№ 6 .4 май 1917йил.4б.
145 М .Ш ОҲМ УҲА М М АД ЗОД А . Туркистонда қахдт рижол// Ҳуррият. №6.
4 май 1917 йил.
92
www.ziyouz.com kutubxonasi


яна мадрасалар ислоҳотига киришиш масаласини муноза- 
ра этишга келишганликларини оммага маълум қилади144. 
Бу масала жадидларнинг яна бир йирик нашри “Улуғ 
Туркистон” газетасида ҳам кенг кўламда муҳокама этил- 
ди. Газетанинг вақтинча муҳаррири Содиқ Абдусатторов 
“Умумий таълимнинг асослари” мақоласида Туркистон 
минтақасида умумий таълимни йўлга қўйиш масаласи 
юзасидан ўз фикрларини баён этади* 145. Бироқ, сиёсий 
воқеаларнинг кейинги ривожи бу ишларнинг тизимли 
равишда амалга оширилиши учун имконият бермади.
Туркистонда сиёсий жараёнларнинг тезлашиб бо- 
риши билан “қадим” “жадид” муаммоси, яъни кутила- 
ётган сайловлар олдида уламолар ва жадид тараққий- 
парварларининг зиддиятлари кескин кўриниш олди. 
Натижада “Шўрои Ислом”нинг нашри бўлган “Нажот” 
газетаси тўхтатилиб, ўрнига Туркистон Ўлка мусулмонла- 
рининг Марказий Шўроси нашри сифатида Мунаввар қори 
ва Заки Валидийлар муҳаррирлигидаги “Кенгаш” газетаси 
иш бошлади. Мақсад жамиятнинг янада кенгроқ қисмини 
жадид ғоялари атрофида бирлаштириш, уларни Туркис- 
тонда ҳукмрон сиёсий кучга айлантириш эди. Улар қисқа 
вақтда “Турк адам Марказият” фирқасини туздилар. 
“Талабалар жамияти”, “Ҳўқанд муаллимлар Иттифоқи” 
каби қатор жамиятлар ташкил этилди. Шунингдек, татар- 
ларнинг “Иттифоқ”, қозоқларнинг “Ихтиёт жамият”лари, 
айрим рус жамиятлари билан ҳам маълум ҳамкорлик 
келишувларига эришдилар146.
Газета қанчалик сиёсий ғоялар асосида ташкил этил- 
ганига қарамай жадид матбуотига хос белгилардан асло 
узоқлашмади. Яъни, жадид тараққийпарварларининг 
таълим сиёсатидан воз кечмади. “Кенгаш” газетасининг 
илк сонида “Тошкентда муаллимлар курси” номли хабар 
босилган. Унда Туркистон мактаблари учун сув ва ҳаводек 
зарур бўлган муаллимларни тайёрлаш мақсадида икки 
ойлик ўқув курси ташкил этилиши, унинг дастурий 
режаси, ўтиладиган фанлар ҳақида маълумот берилди. 
1917 йилнинг 1 июлидан иш бошлаши кўзда тутилган бу
ш Ҳуррият. №10.19 май 1917 йил.
145 СО ДИ Қ . Умумий таълимнинг асослари // Улуғ Туркистон. № 4.1917 
йил 8 май. 16.
ш “Кенгаш” №1.25 июн 1917 йил.
93
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўқув курсини ташкил этишдан иккинчи мақсад - Турки- 
стон ўлкасининг турли бурчакларидан ташриф буюрган 
ёшларнинг қисқа муддатда сиёсий савиясини ошириш ва 
уларни сайловларда сиёсий ҳаракатга тортиш масаласи 
ҳам кўзда тутилган эди. 1917 йил ёзи икки инқилоб ораси- 
да Туркистон тарихида минг йиллардан буён орзу бўлган 
ғалати ҳолатлар юз бераётган эди. Тошкентда татар, ўзбек, 
қозоқ, қирғиз, туркман болалари ватан озодлиги йўлида 
қўлни қўлга берди, улар ҳақиқий қардошлардек ягона 
маслак атрофида бирлаша бошладилар. Бу нодир ҳодиса 
айни пайтда ниҳоятта мароқли эди. Газеталар Қримда, 
Қозонда, Истамбулда, Бокуда, Тошкентда нашр этилар, 
уларнинг мақсад, мафкурасию тили бир бирига шу қадар 
яқин эдики, уларнинг ҳеч бири таржимонга мухтож 
эмасди. Улар Қошғару Ҳиндистонда ҳам бемалол ўқилар 
эди. Ҳаммани ташвишга солган ягона маслак она юрт, 
туркийларнинг бешиги Туркистон озодлиги масаласи эди. 
Шундай мунозарали мақолалардан бири “Очиқ сўз" газе- 
тасида эълон қилинган Абдуваҳҳоб Муродий, Салимхон 
Тиллахонов, Абдуқаюм Рамазонлар томонидан ёзилган 
“Миллий матбуотимиз диққатина” номли мақола бўлди. 
Унда Тошкентлик ёшлар барча нашрларга мурожаат этиб, 
матбуотда халқимизни камситув маъносида ишлатилган 
“сарт” ва “сартия” сўзларини таъқиқлашни талаб этади. 
“Улуғ Туркистон”да муҳаррири Кабир Бакир “Қардошлик 
номина” мақоласида ўзининг Татаристонда вақтида ҳам 
“сарт” сўзидан фойдаланмаганлигини, аксинча Турки- 
стон турклари тарзида ёзганлигини айтади. Бироқ, Кабир 
Бакир мазкур масалага чуқурроқ тўхталиб, сарт сўзи 
Остроумов томонидан кашф этилмаган аксинча, Навоий 
ва ундан олдинги туркий манбаларда ҳам бу сўз учрашига 
эътибор қаратади. Миллатни улуғлаш ёки унинг обрўсини 
тўкиш, бу унинг қандай ном билан аталишига боғлиқ эмас. 
Бу миллат вакилларининг қаҳрамонлиги, шижоати ва 
ғайрати, илму урфони билан белгиланади, дейди147.
“Кенгаш” газетасининг 4-сонида ҳам “Тошкентда икки 
ойлик муаллимлар курси” номли хабар босилган. Унда 
Туркистон Ўлка мусулмонларининг Марказий Шўроси
147 “УлуғТуркистон”. №15.15 июл 1917 йил.
94
www.ziyouz.com kutubxonasi


қошида ташкил этилган ўқув курси ҳақида ўқувчиларга 
янада кенгроқ ахборот берилган. Курснинг мудири Қозон 
билим ҳайъатининг аъзоси, Америка университетида 
таҳсил олган Бурҳон Ҳабиб бўлиб, унинг ўзи ҳам дарс бер- 
ган. Курс ўқувчиларига Истамбул университетида таълим 
олган Муҳаммад Амин Афандизода, ўз замонасининг етук 
муаррихи Аҳмад Заки Валидий, Қозон билим ҳайъати 
аъзоси Азалиддин Сайфулмулк, Тошкентлик тажрибали 
мударрислардан Иброҳим Афанди Тоҳирий, Неъматулла 
Абдулла каби етук мутахассислар дарс бериши ёзилди148. 
Шунингдек, Бурҳон Ҳабибнинг “Туркистонда маориф 
ишлари” мақоласида ҳам Туркистонда маорифнинг ўткир 
муаммоларини ҳал этиш масаласидаги илғор қарашлари 
илгари сурилади149.
“Улуғ Туркистон”нинг 22-сонида Нуширавон Бвушев 
ўзининг “Ўқув йўлинда бир тавсия” мақоласида Туркис- 
тонлик қизлар учун Оренбург губернаторлиги Трилицк 
шаҳридаги Латиф Яушевнинг 5 йиллик қизларнинг ўрта 
махсус мактабини таклиф этади. Унда ўқиган қизлар ке- 
либ, албатта, Туркистон ўлкасида таълимнинг ривожига 
ҳисса қўшишига ишонч билдиради150.
“Ҳуррият” газетасинингҳамҳар бир саҳифасиўлканинг 
илм-фани равнақи ҳақидаги маълумотлар билан тўлган. 
Хусусан, Самарқандда мавжуд “Зарафшон” кутубхонаси- 
нинг китоблари ва сотув нархлари кўрсатилди151. Газетада 
таълим борасидаги турфа янгиликлар ҳақида, айниқса, 
Бухоро амирлиги ҳақида ҳам кўплаб хабарлар босиларди. 
Жумладан, Амирликнинг энг йирик диний уламоларидан 
“Қоракўл қозиси Ўроқ Икромиддин махдум судур рутба- 
сини олиб, Чоржўй вилоятига қози бўлган. Икромиддин 
махдум Бухоронинг яхши тараққийпарварларидан эски 
газеталарни ўқиб, ўз уйида татар ва ўзбек муаллимларини 
сақлаб болаларни усули жадида билан ўқитар эди. Эши- 
тишимизга кўра Икромиддин махдум Когондаги ёшларга 

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish