Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди


www.ziyouz.com kutubxonasi Бахтиёр ҲАСАНОВ



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

86
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бахтиёр ҲАСАНОВ,
“ Қ атағон қурбон лари хо т и р а си ” 
м узей и ди ректори 
тар и х ф ан лари доктори
Ж АДИД МАТБУОТИ САҲИФАЛАРИДА 
ТУРКИСТОНДА ТАЪЛИМ 
МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Дастлабки жадид матбуоти 1883 йил Боғчасаройда 
нашр этилган И.Ғаспиралининг “Таржимон” газетасидир. 
“Таржимон” бутун туркий дунёга ёйилиб, Туркистондаги 
Россия империясининг мустамлакачилик зулмига қарши 
мақолалари билан ўлкада ўзликни англашни бошлаб бер- 
ди. 1905 йил октябрда “Қозон мухбири”, 1906 йил Аҳмад 
Ҳоди Мақсудийнинг “Юлдуз”, Фотиҳ Каримийнинг “Вақт”, 
Петербургда “Улфат” газеталари чиқди. Туркистондаги 
жадид матбуоти 1905 йилдан бошланади. Авлоний 1905-17 
йилларда Туркистонда 22 газета ва 8 журнал нашр этил- 
ганига гувоҳлик берса, 1927 йил Зиё Саид 1870-1927 йил- 
ларда 45 та газета ва 36 номда журнал нашр этилганини 
ёзганди. Юқоридаги матбуот нашрларининг аксар қисми 
жадид 
тараққийпарварлари 
томонидан 
чиқарилган. 
Туркистондаги илк миллий газета 1906 йил 27 июн куни 
татар тараққийпарвари Исмоил Обидий муҳаррирлиги 
остида чоп этилган “Тараққий” газетаси ҳисобланади. 
Газета чиқиши муносабати билан Исмоилбек Ғаспирали, 
Абдулла Тўқайлардек йирик тараққийпарварлар табрик 
номаларини йўлладилар, Мунаввар қори, Авлонийлар- 
нинг мақолалари бу газетани халқ ўртасида янада машҳур 
бўлишига ёрдам берди.
“Тараққий”нинг илк сонида муҳаррир Исмоил Оби- 
дий ўзининг “Тошкент 14 июн” мақоласида Туркистон 
мусулмонларига мурожаат қилиб, барчани ўзаро низо- 
ларга чек қўйиб бирликка чақиради. Газетанинг шиори 
ҳам мақсаддан келиб чиққан ҳолда “Нажот: маслакда 
сабот; тўғриликни ижобат” деб белгиланди. Муаллиф 
миллатнинг ёруғ жаҳонда яшаб қолиш-қолмаслиги, 
унинг тараққиёти ёхуд таназзули ёлғизгина мана шу то-
87
www.ziyouz.com kutubxonasi


тувликка, миллатнинг илму маърифатига боғлиқ дейди. 
У Россия империясида кечаётган курашлар ва инқилоб 
натижасида жорий этилаётган демократик ислоҳотлардан 
фақатгина маърифатли миллатлар фойдалана олишини 
уқтиради. Газетхонларга “Тараққий”нинг чоп этилиши 
учун рухсатноманинг олиниши ҳам айнан ҳуррият берган 
эркинликлар самараси бўлди, дейди. Бу мақола туркис- 
тонлик тараққийпарварлар томонидан жуда қизиғин 
қарши олинди. Айниқса, газетанинг мазкур сонининг 2-3 
бетларида Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг “Бизнинг 
жаҳл, жаҳли мураккаб” мақоласи босилган129. Бу мақолада 
ҳам бутун Туркистон халқларининг анъанавий турмуш 
тарзи таҳлил этилган. Унда айрим иллатларнинг жамият 
тараққиёти учун ғов бўлаётганлиги, буларга қарши кураш- 
га бутун миллатни жалб этади. Бу мақола ўз вақтида бутун 
Туркистон элининг илғор қисмини ларзага солди ва ҳали 
ҳамон Мунавварқори ғояларидан, унинг ақлий даҳосидан 
намуна бўлиб севиб ўқилади.
“Тараққий”нинг 3-сонида чоп этилган И.Обидийнинг 
“Тошкент 22 июн” деб номланган мақоласида ҳам муаллиф 
илму маърифатни Туркистон келажаги учун ягона нажот 
йўли сифатида таърифлашдан бошлайди. Бироқ, мақола 
давомида Обидий рус инқилоби ва унинг мустамлака 
халқлари фойдаси учун чиқарилаётган айрим имтиёзла- 
рини, қонун қарорларини Туркистон тупроғига ҳам жорий 
этиш масалаларини муҳокама қилади. У бу муаммони 
очиқчасига кўтармайди, чунки газетани очишда сиёсий ма- 
салаларга аралашмасликка хат берган эди. Шунга қарамай 
Туркистон халқининг сиёсий маданиятини ошириш, маъ- 
лум мақсадлар атрофида ташкилотлар атрофида уюшиш 
ва сиёсий партиялар зарурлигига аҳамият қаратади. Бу бо- 
рада туркистонликларнинг европа таълимини олган мута- 
хассисларга, илмга, тажрибали юристларга мухтожлигига 
эътибор қаратади. Шу соннинг ўзида “Қаламкаш” имзоси 
билан ёзилган “Ул бул нарсалар” мақоласида масала янада 
ойдинлаштирилади. Яъни, инқилоб натижасида қўрқувга 
тушиб қолган чор ҳукуматининг сиёсий чекинишларидан 
унумли фойдаланиб қолишга, бу йўлда маҳаллий куч- 
ларни сиёсий бирликка чақиради130. Айниқса, газетанинг * 1
5
0
129 “Тараққий” №1.1906 йил 14 июн.
150 “Тараққий” №3.1906 йил22 июн.
88
www.ziyouz.com kutubxonasi


сўнгги сонларидан бирида “Умумий ўқитув” номли 
мақолада муаллиф Россия империясининг руслаштириш 
сиёсатига қарши дадиллик билан бошланғич таълим энг 
аввало маҳаллий миллатларнинг она тилида бўлуви ло- 
зим, деган қарорни илгари суради131. Шунингдек, газетада 
Фансуруллохон Худоёрхоновнинг хати босилган эди. Унда 
маҳаллий бойларни “Хайрия жамияти” очишга, мусул- 
монларнинг етим болаларини ҳомийликка олиш ва улар 
учун мактаблар очишга чақиради132. Умуман, “Тараққий” 
газетаси Туркистондаги илк жадид газетаси бўлишига 
қарамай бутун минтақани жадид ғоялари атрофида жипс- 
лаштиришга эришди. Мустамлакачи маъмурлар газетани 
зудлик билан ёпиш чораларини қидира бошлайди ва кўп 
ўтмай бунинг уддасидан чиқдилар. Шунга қарамай бу 
газета ўзбек миллий матбуотининг тамал тоши сифатида 
залворли ўрин эгаллаган.
1906 
йил 6 сентябрида Мунаввар қорининг “Хуршид” 
газетаси, 1907 йил 1 декабрида Авлонийнинг “Шуҳрат” 
газетаси, 1908 йил Аҳмаджон Бектемировнинг “Осиё” 
газеталари дунё юзини кўрди. 1909-1913 йиллар давомида 
Россия империясида мустамлакачи маъмурлар томонидан 
деярли барча жадид матбуоти нашрлари ёпиб ташланди. 
Жадидлар ҳаракати намояндаларига қарши таъқиб авж 
олдирилди. Бунда энг аввало, маҳаллий консерватив куч- 
лар, уламолардан ҳам фойдаланилди. “Қадим” “жадид” 
муаммоси ўйлаб топилди ва улар ўртасидаги кўпдан буён 
маълум бўлган зиддиятлар атайлаб авжолдирилди.
Жадид маърифатпарварларининг ғояларининг тарқа- 
тувчиси бўлган бу газеталар бутун Туркистон халқи 
томонидан қизғин қарши олинди. Абдулла Авлоний- 
нинг “муллалар ғазит ўқувчиларни “жадидчилар” деб 
атар эдилар” деган сўзи ҳам жадид матбуотининг халқ 
ўртасидаги мавқеидан далолат беради. 1913 йилдагина 
Маҳмудхўжа Беҳбудий “Самарқанд” газетасини нашр 
этишга рухсат олди. Туркистондаги илк жадид журнали
1913 йилда Беҳбудий томонидан нашр этилган “Ойна”дир.
1914 йил У.Асадуллахўжаевнинг “Садои Туркистон”и, 
О.Маҳмудовнинг “Садои Фарғона” газеталари ҳам Тур- 
кистондаги жадид матбуоти тарихидан мустаҳкам ўрин
и1 “Тараққий” №16.1906 йил 9 август.
ш “Тараққий”. №17.1906 йил 12 август.
89
www.ziyouz.com kutubxonasi


олди. 1917 йил февралдан сўнг “Нажот” (Мунаввар қори), 
“Шўрои Ислом” (А.Баттол), “Турон” (Авлоний), “Ҳуррият” 
(Фитрат), “Кенгаш” (Мунаввар қори, Заки Валидий), 
“Эл байроғи” (Б.Солиев, А.Зоҳирий), “Улуғ Туркистон” 
(К.Бакир)лар чоп этилди.
Туркистонда жадидчилик ҳаракати X X асрнинг бошла- 
рида ўз тараққиёт чўққисига кўтарилди. Жадидчилик иж- 
тимоий, сиёсий, маърифий ҳаракат сифатида “жадид” - “ 
янги”гина эмас, ҳақиқатан “янги тафаккур”, “янги инсон”, 
“янги авлод” мафкурасига айланди. Дарҳақиқат, мазкур 
даврда Туркистон халқларининг ижтимоий-сиёсий онги, 
маданияти, санъати ва миллатнинг маънавий юксали- 
шидаги барча ижобий ўзгаришларни жадид тараққий- 
парварларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. 
Жадидлар Туркистоннинг ўрта асрчилик жаҳолатларини 
очиб ташлади ва тарихан қисқа даврда миллий матбуот
маориф, театр соҳаларини дунёга келтирди.
Бироқ, Туркистонда жадид тараққийпарварларининг 
фаолияти учун ҳар доим ҳам етарли шароит бўлмади. 
Улар доимий равишда таъқиб ва тазйиқлар остида иш 
олиб бордилар. Россия империясининг Туркистонда 
фаолият олиб борган масъуллари, хусусан, Н.Остроумов 
раҳбарлигидаги миссионерлик тарафдорлари ва уларнинг 
империяпараст матбуоти, айниқса, салбий роль ўйнади. 
Бу масалада Туркистон тараққийпарварларидан, “Турон” 
жамияти аъзоси Салоҳиддин Муфтизода жадидларнинг 
“Нажот” газетасида ўзини тараққийпарвар (жадид ва 
тараққийпарвар сўзлари бир маънода қўлланган-муаллиф) 
деб 
таништирган 
У.Ҳусайиновнинг 
“Туркистанский 
куръер” газетасини тараққийпарварлар учун хизмат 
қилган газета сифатида таништиришига қарши чиқади. 
Муфтизода “Туркестанский куръер”нинг Туркистондаги 
миссионерлик фаолиятига оид мақолаларини мисол кел- 
тириб, Ҳусайиновнинг садоқатини “таҳқиқсиз садоқат” 
деб баҳолайди. У фикрини “Тараққийпарварлик дин ва 
шариат ила қойимдир” деб якунлайди153. “Нажот”да Шо- 
киржон Раҳимий ҳам “Ҳурриятдан нечук фойдаланамиз” 
мақоласида Салоҳиддин Муфтизодани қўллаб, миссионер
153
МУФ ТИЗОДАС.Таҳқиқсизсадоқат.Нажот. 1917йил6май.№ 12.-Б. 1.
90
www.ziyouz.com kutubxonasi


Остроумов бобой Туркистонни қалин кўрпага ўраб ухла- 
тишда ўзига қадимчи уламоларни дўст этдиш , деган эди.
Барча жадид матбуоти вакиллари қатори “Нажот” 
газетаси ҳам ўзининг ҳар бир сонида таълим ва тарбия 
масаласига кенг ўрин берди. Жумладан, “Нажот”нинг 
биргина 15-сонида Тошкентда ўрта мактабларга кира- 
диган ёрдамга мухтож ёшлар учун моддий, маънавий 
ёрдам бериш мақсадида “Гулистон” жамияти ташкил 
этилганини1
5
4
155, Самарқанд ёшларининг 

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish