“туркистон вилоятининг газети” билан миллий матбуот орасидаги мафкуравий кураш садуллаев зафарбек



Download 40,76 Kb.
Sana13.04.2022
Hajmi40,76 Kb.
#547484
Bog'liq
jurn.tarixi.“ТУРКИСТОН ВИЛОЯТІ

“ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ” БИЛАН МИЛЛИЙ МАТБУОТ ОРАСИДАГИ МАФКУРАВИЙ КУРАШ САДУЛЛАЕВ ЗАФАРБЕК

Туркистонда хукм юритаётган мустабидлар махаллий ахолининг кузи очилишидан, онги юксалишидан, бинобарин, узларининг истибдод занжирига солинганини англаб уни узиб ташлашга, эрк, озодлик учун кураш майдонига чикишларидан хамиша каттик хавфсирашарди.Махаллий тилда чикиб турган яккаю-ягона нашр - “Туркистон вилоятининг газети” атайлаб ахоли орасида бидъатни,хурофотни, жахолатни кучайтиришга каратилган материалларни, тубжой халки миллий-озодлик курашидан чалгитувчи турли-туман чупчаксимон “макола”ларни усталик билан бериб борди.

XX аср бошига келиб миллий газеталар пайдо булиб, махаллий халкнинг “кузини очиш”га, онгини, дунёкарашини юксалтиришга, чор Россиясида хукм юритаётган салтанат “устунлари”нинг асл киёфасини очиб ташлашга, улкан салтанатнинг чирий бошлаганини англаб етишга, улкада олиб борилаётган мустабидлик сиёсати устидаги никобни сидириб ташлаб, мохияти кандай булса, шу холича тасвирлашга киришганини курган мустабид маъмурият бор имкониятларни ишга солиб миллий матбуотнинг “овоз”ини учиришга, уларни тубжой ахоли олдида обрусизлантиришга киришди.

Бу йулда, энг аввало, Н .Остроумов сингари пихини ёрган миссионерлардан, уларнинг тубжой ахоли тилида чикувчи матбуотидан фойдаланишга харакат килди. (Дарслик муаллифи “ТВГ” билан миллий матбуотимиз орасида булган мафкуравий курашнинг кандай кескин кечганини талабалар туларок, тасаввур этишсин деган ниятда уларнинг бахс мухокамани муфассалрок баён килишни лозим деб хисоблади).

“Тараккий”нинг дастлабки сонлари чикиши хамоно “Туркистон вилоятининг газети” унга карши отланди. “ТВГ” мухаррири узга маккор киши булганидан бу курашда узини четда тутиб, махаллий ахоли вакилларини ишга солди. Бунда, энг катта масъулият унинг ёрдамчиси мулла Олим Абулкосимов зиммасига юкланди. Негаки, у махаллий халкнинг рухиятини, менталитетини яхши тушунар, мадрасада тахсил олгани боис мусулмонларнинг диний хамиятини жунбишга келтириш йулларини яхши биларди

Жадидларнинг мактаб ва мадрасаларни ислох,килиш йулига тиш-тирноги билан карши булган мутаассиб домла ва мударрислар хам керакли доираларда усталик билан ишга солинди. Бунда исломшуносликдан кенг билим ва тажрибага эга болган миссионер Н. Остроумов уларга зарур йул-йурикларни бериб турди. Бу “Тараккий” газетасида элон килинган бир карашда унчалик ахамият талаб Килмайдиган бир хабарга булган муносабатда яккол кузга ташланади.Газетанинг I- сонидаги “Тошканд хабарлари” сарлавхаси остидаги материалда ёзилишича, “Воскресинский бозорининг (Халк, уша пайтда уни “Пиён бозор” деб атаган.) оксоколи Абдулмажид Абдулмалик угли сотувчилардан бирини койиб, уни хар хил кабих сузлар билан хакорат килган.

Энг ёмони — “динингга ..., жумла мусулмонларнинг динига...” деб хакоратлаган. Бу кабих хакорати учун дастлабки жазо сифатида оксоколликдан туширилган.Тошкентнинг ахди хамиятлари унга каттик жазо берилишини сураб харбий губернаторга ариза берганлар. Агар харбий губернатор куриб чикиш учун аризани козиларга оширса, дейилади хабарда, у бадбахтга жазо берилмайди.

Сабаби: “... бу бединни(нг) аксар тарафдорлари узи каби бехамият бой кишилардур. Козиларимиз булса, бу кишиларнинг жонажон дусти ва Хамафкоридурлар. Чунки бу кишилар козиларимизга сайлов вактларида элликбоши йигиб бермок учун нихоятда зарур ва кераклик кишилардур. Бас, бу кишиларнинг хилофига юрмок ... козиларимизга нихоятда огир ва куч иш ўлса керак.

Бовужуд (шунга карамай) умидимизни Катъ килмокга (узмокка) виждонимиз кабул этмас”. Хабар охирида у "бехамият”га,албатта, каттик жазо берилади, деб умид килинган.“ТВГ” 1906 йил 22 июнь сонида мулла Мухаммад Олимнинг “По поводу газеты “Тараккы” (“Тараккий” газетаси хусусида) сарлавхали материали эълон килинган. Унда шу йил 14 июнда “Тараккий” деган газета кайтадан босилиб чикибди, илгариги мухаррири И. Гейер ўрнига энди ношир ва мухаррири Исмоил Обидов булибди, муборакбод Киламиз, дейилган.

САДУЛЛАЕВ ЗАФАРБЕК


Download 40,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish