Психология фани ва унинг асосий принциплари (тамойиллари)
Собиқ совет психология фани ўз предметини Марксча диалектик-материалистик нуқтаи назардан тушуниш учун курашда ривожланди. Бу йўлда унинг кўпгина жиддий хатолар ва янглиш фикрлар (29- йилларда куп жиҳатдан бихевиоризмга яқин бўлган таълимот — рефлексология билан қизиқишлар) ни бартараф этишига тўғри келди.
1923 йилда Психоневрологларнинг биринчи съездила К. Н. Корнилов (1879—1957) психологияни марксизм негизида тузиш вазифасини илгари сурди. Марксистик психологларнинг психологияни диалектик материализм негизида тузиш учун олиб борган курашининг натижаси ҳисобланган ғоявий-назарий кураш жараёнида психологиянинг предмета ва унинг методлари илмий тушунчаси таркиб топди, психологик тадқиқотларнинг энг муҳим принциплари ва асосий проблематика аниқлаб олинди, билимнинг турдош соҳаларига муносабат ойдинлашди. Психология фанининг тараққиётида буюк роль ўйнаган Б. Г. Ананьев, П. П. Блонский, Л. С. Виготский, А. В. Запорожец, К. Н. Корнилов, Г. С. Костюк, А. Н. Леонтьев, А. Р. Лу-рия, С. Л. Рубинштейн, А. А. Смирнов, Б. М. Теплое, Д. Н. Узнадзе ва бошқа илмий кадрлар етишиб чиқди. Москва, Киев ва Тбилисидаги психология илмий-тадқиқот институтлари, Москва, Ленинград, Тбилиси, Пермь, Рязань, Владимир ва бошқа шаҳарлардаги университетлар ва педагогика институтларининг психология кафедралари илмий психологик ғояларнинг марказига айланиб қолди.
30- йилларнинг ўрталарига келиб психология фанининг асосий принциплари: детерминизм принципы, онг ва фаолиятнинг бирлиги принципы, психиканинг фаолиятда ривожланиши принципы аниқ ифодалаб берилди.
Детерминизм принципи психиканинг турмуш тарзи билан белгиланишини ва турмуш тарзи ўзгаришига қараб ўзгаришини англатади. Агар ҳайвонлар психикаси ҳақида гапириладигаи бўлса, у ҳолда бу психиканинг ривожланиши биологик қонун тарзидаги табиий танлаш билан белгиланади. Агар одамнинг психикаси ҳақида гапириладиган бўлса, у ҳолда кишида онг шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши пировард натижада тирикчиликнинг моддий воситаларини ишлаб чиқариш усулини ривожланиш қонунлари билан белгиланади. Киши онгининг ижтимоий-тарихий характерга эга эканлигини тушуниш киши онгининг ижтимоий борлиққа боғлиқлиги ҳақидаги умумий материалистик принципидан келиб чиқадиган энг муҳим хулосадир.
Онг ва фаолият бирлигининг психологияда кабул қилинган принципи онг билан фаолият бир-бирига қарама-қарши эмас, лекин улар бир-бирига айнан ўхшаш ҳам эмас, аммо бирликни ташкил этишиня билдиради. Онг фаолиятнинг ички планини, унинг программасини ташкил этади. Воқеликнинг ўзгарувчан модели айнан онгда ҳосил бўладики, одам ўзини қуршаб турган муҳитда шунинг ёрдамида мўлжал олади.
Собиқ совет психологиясининг позицияси онг тўгрисидаги кдеалистик тасаввурлардан, яъни илдизлари Декартга бориб тақаладиган ва ички психик оламни жисмоний сабабият қонунларига бўйсунадиган фаолиятдан, ҳаракатдан, қилиқлардан ажратилган тарзда тушунадиган тасаввурлардан тубдан фарқ қилади. Бу психологиянинг позицияси психологик тадқиқот предмети сифатида хулқ-атворнинг кўринишларнигина тан оладиган ва ҳаракат қилаётган кишининг миясида оламнинг бирон-бир манзараси борми, ё йўқлиги, онги борми, ё йўқлиги муҳим аҳамиятга эга эмас, деб ҳисоблайдиган бихевиористик қарашлардан ҳам тубдан фарқ қилади.
Онг ва фаолиятнинг бирлиги принципи психологларга хулқ-атворни, фаолиятни ўрганаётиб, ҳаракатнинг мақсадларига эришишнинг муваффақиятини таъминловчи ички психологик механизмларни аниқлаш, яъни психиканинг объектив қонуниятларини очиш имконини берди.
Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши принципи шуни англатадики, психика агар фаолият самараси ва ривожланиш маҳсули сифатида караладиган бўлсагина, у тўғри тушунилиши ва айнан бир хил тарзда изохлаб берилиши мумкин, Бу принцип психологлардан П. П. Блонский, Л. С. Виготский, А. Н. Леонтьев, С. Л. Рубинштейн, Б. М. Теплое ва бошқаларнинг илмий ишларида ўз аксини топди.
Психиканинг тараққиётини диалектик-материалистик нуқтаи назардан тушуниш психик тараққиёт одамнинг меҳнат фаолиятига, таълимга, ўйин фаолиятига боғлиқ эканлигини аниқлаб берди. Бунда ижтимоий тажрибани узлаштиришнинг юз бериши одам учун айнан хос бўлган психик таращиётнинг шакли сифатида хизмат қилади. Л. С. Виготский, таълим психиканинг Ривожланишини йўналтиради, деган фикрни айтиб, шу билан бирга бу жараёнда онгли фаолиятнинг янги, мутлақо бошқача шакллари яратилади, деб таъкидлайди. П.П.Блонский тафаккурнинг кичик мактаб ёшида ўнинлар билан, ўспиринлик ёшида ўқиш билан боғлиқ тарзда ривожланишини таҳлил қилди. С.Л.Рубинштейн онг фаолиятда пайдо бўлиб, ана шу фаолиятда шаклланади, деб ёзган эди. Б.М.Теплов одамнинг энг муҳим индивидуал-психологик фазилатларидан бўлган қоби-лиятни тадқиқ қиларкан, қобилият фақат ривожланишда мавжуд бўлади, деб таъкидлайди. Лекин ривожланиш фаолият жараёнидан бўлак бошқача муҳитда юз бермаганидек, «қобилият тегишли конкрет фаолиятдан ажралган ҳолда пайдо бўла олмайди».
Do'stlaringiz bilan baham: |