I. 2.4. Ҳозирги замон психологиясида тадқиқот методлари
Психологик тадқиқот методлари психология амал қиладиган зсосий назарий принципларга ва психология ҳал этаётган конкрет вазифаларга боғлиқ эканлигини кўрсатиб беради.
Психологиянинг назарий негизини диалектик ва тарихий материализм ташкил этади, шунинг учун ҳам психологик тадқиқотга принщшиал ёндашув диалектик метод талабларидан келиб чиқади. Диалектик метод предметни унинг барча алоқалари ва бевосита ифодалари орқали ўрганишни ва энг аввало ҳодиса ва қонуниятларнинг муҳим алоқалари ва муносабатларини аниқлашни, ўрганилаётган нарсани ривожланиш жараёнида деб қарашни, зиддиятларнинг, бирликнинг ва қарама-қаршиликлар курашининг, миқдорнинг сифатга ўзгаришининг очиб берилишини тақозо қилади. Психология методларига тарихий жиҳатдан ёндашмоқ даркор. Шу жиҳатдан психология методлари унинг предмети каби тарихан анчагина ўзгаришларга дуч келди. Психологик тадқиқотлар предметининг алоҳида хусусиятга эгалиги унинг алоҳида тадқиқот методларига эга бўлиши зарурлиги ҳақидаги фикрни илгари сурмасдан қўймасди.
Илмий психологик методларнинг объектив характери
Идеалистик психология ягона бир методни тавсия эта олган ва у шу метод ёрдамида киши «руҳи»га кириб боришга уринган. Уз-ўзини кузатиш (ёки интроспекция, яъни ичкаридан кўриш) ана шундай метод эди.
Руҳий ҳодисаларни тадқиқ қилишнииг амалда ягона методи сифатида ўз-ўзини кузатишнинг танланганлиги «руҳ» (психика, онг) нинг ташқи олам билан боғланмаган ва шунинг учун ҳам ичкаридан туриб кўришдан бўлак бошқа биронта ҳам усул билан ўрганиб бўлмайдиган алоҳида бир тор ички олам, алохида бир руҳий субстанция (бирламчи асос) эканлиги ҳақидаги тасаввурлар билан изоҳланади. Бунда субъектив метод сифатидаги ўз-ўзини кузатиш методи бошқа ижтимоий ва табиий фанлар қўлланиб келаётган методларга қарши қўйилади. Идеалист психологлар психик ҳодисаларни киши фақат ўзининг кузатиши орқалигина билиши мумкин, деб даъво қилишарди.
Шу аснода ўз-ўзини кузатиш психологиянинг ягона методи сифатида тан олиниши гўё фаолияти табиат қонунларига бўйсунмайдиган алоҳида номоддий руҳнинг психология ўрганадиган предмет сифатида тан олиниши хом хаёлдир. Фақат ўз-ўзини кузатиш йўли билан олинган маълумотлар, хатто бундай кузатиш махсус тайёрланган психологларга топширилган тақдирда ҳам, илмий аниқликдан маҳрумдир. Катта ёшдаги маълумотли кишининг ўз-ўзини кузатиш маълумотларига асосланиб, кичик ёшдаги боланинг ёки ҳайвониинг психикаси ҳақида мулоҳаза юритишга уринишлари эса илмийликдан яна ҳам узоқроқдир. Билъакс энг изчил интроспективист психологлар томонидан шундай уринишлар ҳам қилинган эди. Жумладан, америкалик олим Титченер ёзган эдики, психолог «қанчалик имконият туғилиши билан ўзини ҳайвоннинг ўрнига қўйиб, ўзининг хусусий ифодали харакатлари умуман ўшанақа тоифада юз бериши мумкин бўлгаи шароитни топишга интилади ва, сўнгра у ўзининг инсоний онги хусусиятларига қараб ҳайвон онгини тиклашга ҳаракат қилади».
Интроспекция методининг хом хаёллигини тасдиқлаш имконияти нималар бериши мумкин? Психикани диалектик-материалнстик нуқтаи назардан тадқин қилищ шундан далолат берадики, у психологияда бошқа табиий ва ижтимоий фанларда қўлланиладиган тадқикот усулларидан принципиал равишда фарқ қилмайдиган объектив методларга йўл очиб берган ҳолда тадқиқотнинг субъектив методларига сира урин қолдирмайди.
Илмий психологияда қабул тилинган онг билан фаолиятнинг бирлиги принципа психологик тадкикотда объектив методнинг негизини ташкил этади.
Психологияда психиканинг психик ҳодисалар ҳосил бўлишининг объектив шарт-шароитларини ва уларнинг объектив тарзда кўринишини тадқиқ қилиш объектив методга биноан амалга оширилади. Шундай қилиб, тадқиқотнинг объектив принципи психик ҳодисаларни аллақандай ички кўзлар билан бевосита кўриш методи бўлмай, балки уларни бевосита билиш (яъни уларни иг фаолиятда объектив тарзда кўринишларини таҳлил қилиш орқали тадкиқ этиш) йўлидир. Кишининг аник ҳисобга олинадиган шароитларда кечадиган фаолиятини ўрганар эканмиз, биз психик жараёнлар ҳақида хулоса чиқариш имкониятига эга бўламиз. Бунда хусусий психик жараёнларнинг объектив тарзда ўрганилиши хам принципиал жиҳатдан худди бошқа кишининг психик жараёнларига (ёдлаб олиш жараёни қандай кечгани ҳақида гап хусусий хотира ёки бошқа бировнинг хотираси хусусида бораётганлигидан қатъи назар, биз эслаш натижаларига қараб хулоса чиқарамиз) баҳо бериладигани каби бевосита йўл билан амалга оширилади.
Индивидуал психологик хусусиятлар (характернинг хусусиятлари, ақл сифатлари ва шу кабилар) ҳақидаги билимларга интроспекция йўли билан эришаётганлигимиз ҳақидаги тасаввурлар ҳам худди шу хилдаги хом хаёлликдан бошқа нарса эмас.
Кўп сонли тадкиқотлар шуни кўрсатадики, инсон шахсининг тўғри характеристикасини кишининг ўзи эмас, балки унинг атрофидаги ёки уни анча вақтдан буен биладиган одамлар беради. Бу фикрни, жумладан, ўсмирлик ёшидаги болаларни ўрганишдан олинган маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Бундан шундай хулоса чикадики "ўсмир олдин ўз ўртоқлари ва якин кишиларининг индивидуал-психологик хусусиятларини объектив баҳолашга ўрганади, сўнгра эса эмпирик тарзда эгаллаб олинган психологик билимлар тажрибасини иложи борича ўзига сингдириб, ўз фазилатлари ва хислатларини анчагина тўғри баҳолай бошлайди.
Шундай қилиб, қатор фактлар психологиянинг ўз билимлари фондини ўз-узини кузатиш ёрдамида эмас, балки объектив методлар ёрдамида бойитаётганлигина тасдиқлаб турибди.
Интроспекция имкониятларининг пуч хаёл эканлиги психик инъикос фаолиятининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятини тушунишдан ҳам келиб чиқади. Одам интроспектив равишда «ўзига назар ташлаш»га, ўзидаги психик жараёнларни, уларнинг алоқаларини, боғлиқлигини, механизмларини кўришга уринаркан, психик хусусиятлари билан миянинг ўзини эмас, барибир, «ташқарини», мияда акс этган объектив оламни кўради. Шунинг учун интроспекция ҳам идеалист психологлар тилга олишган руҳ каби хом хаёлга айланиб қолади.
Психикани тадқиқ қилишнинг махсус бевосита методи сифатида ўз-ўзини кузатишни инкор этиш умуман ўз-ўзинн кузатишни батамом инкор этишга олиб келмайди. Одам нимани кураётгани, эшитаётгани, ҳис қилаётгани, бошдан кечираётгани, истаётгани ва шу кабилар ҳақида оғзаки ҳисобот бери олади. Бу шаклдаги кузатиш тамомила ўринлидир. Бу хилдаги огзаки ҳисобот киши психик ҳолатининг ҳар қандай ташқи объектив ифодаси ва кўриниши сифатида қайд қилинади. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, бундай ҳолда биз тадқиқот методига эмас, балки объектига дуч келамиз. Шунингдек ўз-ўзини кузатиш йўли билан ўз қилишларимизни ва хатти-ҳаракатларимизни кузатиш, яъни принцип жихатидан уларни бундай қилиқларни ўрганувчи бошқа одамлар ихтиёридаги каби воситалар ёрдамида тадқиқ ва таҳлил қилиш имконияти хам мавжуддир. Бирок бу хилдаги ўз-ўзини кузатиш тадқиқотнинг бевосита эмас, балки бавосита методи бўлганлиги важидан уни интроспекция билан айнан бир хил деб бўлмайди. У субъектив талқинларга йўл қўйилиши эхтимоли борлиги сабабли оддий кузатишга нисбатан фақат ишончлилиги даражасииинг камлиги билан ажралиб туради. Ва нихоят, интроспекцияни ўз навбатида бавоситалик характерига эга бўлган ва оғзаки ҳисобот, хусусий қилиқларни ва шу хусусдаги хулосаларнинг тахлили маълумотларини ўрганишдан, хусусий фикрни бошка одамларнинг фикрлари билан солиштириб кўришдан ва шу кабилардан иборат рефлексия (ўзининг психикасига хос хусусий ҳолат ва хислатлар ҳақида мулоҳаза юритиш ва ташвишланиш) билан аралаштириб юбормаслик керак.
Психологияда тадқиқотнинг субъектив ва объектив методлари бир-бирини инкор этишади. Хақиқий илмий психология психикани ўрганишнинг объектив методларидан фойдаланиш ва фанда бундан бошқа методларнинг бўлиши мумкин эмаслигини тушуниш негизига қурилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |