Генетик метод
Хозирги замон психологиясининг илмий тадқикотга нисбатан яна бир мухим талаби психик фактларни генетик (тарихий) жиҳатдан ўрганиш принципини қилишни тақозо этади.
Генетик принципнинг моҳияти иборатки, ўрганилаётган психик ходисага жараён деб қаралади ва тадқиқотчи унинг диалектик ривожланишининг барча моментларини тиклашга, улар бир-бирларинн қай йўсинда алмаштиришларини кўриш ва тушуниб етишга ҳаракат қилади, ўрганилаётган психик фактни унинг конкрет тарихи жиҳатидан тасаввур этишга уринади.
Психологияда генетик принципдан фойдаланиш зарурати Я.Я.Блонский, Л.С.Виготский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьевларнинг асарлари туфайли келиб чиқди. Л. С. Виготский таъкидлаганидек, бу принципнинг ички моҳиятини киши психи-каси ҳодисаларининг «ҳодисаларни тадқиқ қилишга ривожланиш категориясининг кўлланилиши» сифатидаги тарихий тушунча ташкил этади.
Л.С.Виготский асарларида психологик тадқиқотда генетик принципни қўлланиш намуналари келтирилади. Унинг «боланинг эгоцентрик нутқи» деб аталмиш ва кичик ёшдаги болалар нутқининг муомала мақсадларига хизмат килмайдиган, бола хулқ-атворида ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган, балки фақат унинг фаолияти ва ташвишларига жўр бўлган тарзда кузатиб борадиган алоҳида бир турини ўрганиши айнан ана шундай характерда бўлди. Эгоцентрик нутқ — бу кичик ёшдаги боланинг ўзигагииа қаратилган нутқидир. Йилдан-йилга ривожлана борган сари бу нутқ атрофдагиларга тобора тушунилмайдиган бўлиб, мактаб ёши бошланишига қадар болаларнинг нутқий ўзгаришларидаги улуши («эгоцентрик нутқ коэффициенти») нулга қадар тушиб қолади. Баъзи бир психологлар (жумладан, швейцариялик таниқли психолог Ж. Пиаже) эгоцентрик нутқ мактаб ёшига етиш арафасида ўзидан-ўзи ўлиб, йўқолиб кетади, деб ҳисоблашарди. Л. С. Виготский бу масалага бошқача ёндашди. У генетик принципни қўлланиб, эгоцентрик нутқнинг йўқолиши эмас, балки ички планга кўчиб, кишининг хулқ-атворини идора қилишда муҳим роль ўйнайдиган ички нутққа айланиши ҳақидаги фаразни илгари сурди. Шундай қилиб ички нутқнинг энг муҳим хусусиятлари (уларни экспериментлар ёрдамида ўрганиш жуда ҳам қийин) генетик йўл билан, эгоцентрик нутқнинг ривожланиши ва ўзгаришларини таҳлил этиш орқали тушунилиши мумкин.
Тадқиқотларни амалга оширишнинг генетик принципи кейинги йилларда болалар психологиясида бола шахсини бўйлама кесими бўйича ўрганиш методи (лонгитюд методи) деб аталмиш метод сифатида анча кенг қўлланилмоқда. Бу метод ёрдамида психик ривожланиш пайтларга бўлиш йўли билан (яъни ривожланишнинг алоҳида ёш босқичларини таърифлаш ва уларни ўзаро бир-бирига таққослаш) эмас, балки бола шахсини унга таълим беришнинг махсус ташкнл этилган шароитларида қатор йиллар мобайнида узоқ вакт ўрганиш натижасида аникланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |