Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


Психиканинг рефлекторлик характери



Download 0,55 Mb.
bet4/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

Психиканинг рефлекторлик характери
И. М. Сеченов «Бош мия рефлекслари» (1863) асарида «онгли ва онгсиз ҳаётнинг барча ҳаракатлари рўй бериш усулига кура рефлекслардан иборатдир», деган хулосага келган эди.
Шундай қилиб, онгнинг ҳаракати (психик ҳодиса) руҳнинг танасиз моҳият хусусияти эмас, балки Сеченов тили билан айтганда, «рўй бериш усулига кура» (тузилишига, рўй бериш типига қараб) рефлексга ўхшаш жараёндир. Психик ходиса кишига ўз сезгиларини, ғояларини, хис-туйғуларини кузатиш чоғида бериладиган нарсалардангина иборат эмас. У худди рефлекс каби ташқи қўзговчининг таъсирини ва унга жавобан харакат реакциясини ҳам ўз ичига олади. Олдинги назария-ларда онгимизда образлар, тасаввурлар, фикрлар тарзида юз берадиган ходисаларни психологиянинг предмети деб хисобланарди. Сеченовнинг таъкидлашича, бу организмнинг мухит билан ўзаро ҳаракати («хаётий учрашувлари»)нинг алохида шаклидан иборат бўлиб, яхлит психик жараёнларнинг айрим моментларидир. Психик жараёнлар онгнинг ўзида пайдо бўлиб, онгнинг ўзида тугалланади, деган фнкрни Сеченов мутлақо нотўғри фикр деб хисоблаган эди.
И. М. Сеченов рефлекснинг мия қисмики унинг табиий бошланғич (сезги аъзоларига таъсир) ва тугалловчи манбаа (жавоб ҳаракати) ларидан алоҳида бир нарса, деб хисоблаш нотўғрилигини уқтирган эди. Психик ходиса яхлит рефлектор харакатда юз берган ва унинг маъсули бўлган холда айни пайтда хали юзага келмаган натижа (таъснр ўтказиш, ҳаракат қилиш) дан дарак берувчи омил вазифасинн хам бажаради.
Психик жараёнларнинг роли нимадан иборат? Бу организмнинг сигнал ёки бошқарув функцияси бўлиб, харакатни ўзгарувчан шарт-шароитларга мослаштиради ва шу билан фойдали, мослашувчан самарага эришилишини таъминлайди. Психик жараён, маълумки, ўзича эмас, балки миянинг моҳияти, унинг тегишли бўлмалари функцияси сифатида ташқи олам хақидаги ахборотнинг каёқца кетиши, каерда сақланиши ва кайта ишланишини курсатувчи жавоб фаолиятининг бошкарувчисидир.
Шундай килиб, кишининг билимлари, теварак-атроф ҳақидаги тасаввурлари, яъни индивидуал тажрибанинг бутун бойликлари рефлектор ҳаракатга киради. Психик ходисалар — бу миянинг ташқи (теварак-атрофдаги мухит) ва ички (физиологии системаси сифатидаги организмнинг холати) таъсирларга жавобидир. Психик ҳодисалар — бу фаолиятнинг хозир таъсир этаётган (сезгилар, идрок) ёки качонлардир, яъни ўтмиш тажрибада (хотира) юз берган кўзғатувчига жавоб тарзида рўй берадиган, ана шу таъсирни умумлаштирадиган, улар пировардида олиб келадиган натижаларни (тафаккур, хаёл) олдиндан кура билишга ёрдам берадиган, бир хил таъсиротлар натижасида фаолиятни (ҳис-туйғу, ирода) кучайтирадиган ё сусайтирадиган, умуман активлаштириб юборадига ва бошқа хилдаги таъсуротлар оқибатида уни тормозлаштирадиган, одамлар хулқ-атворидаги (темперамент, характер ва бошқалар) тафовутларни аниклайдиган доимий бошкарувчиларидир.
И. М. Сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг психик жихатдан бошқарилиши ғоясини илгари сурди. Бу мухим назарий қоидалар И. П. Павлов (1849—1936) томонидан тажриба йўли билан тасдиқланди ва конкретлаштирилди. У ҳайвонларнинг, шунингдек, одамнинг ташқи мухит билан ўзаро харакати мия томонидан бошқарилиши қонуниятларини кашф этган эди. И. П. Павловнинг ушбу қонуниятларга нисбатан жами қарашлари одатда икки хил сигнал системаси ҳақидаги таълимот деб аталади.
Нарсанинг тимсоли (кўриниши, эшитилиши, ҳид тарқатиши ва шу кабилар) хайвонлар учун бирон-бир шартсиз қўзғатувчи сигнал бўлиб хизмат қиладики, бу улар хатти-харакати шартли рефлекс тарзида ўзгаришига олиб келади.
Маълумки, шартли рефлекс бирон-бир шартли қўзғатувчининг таъсири (масалан, ёниб-ўчиб турадиган лампочка) бошқа шартсиз қўзратувчининг таъсири (жумладан, озуқа берилиши) билан боғланганда ҳосил бўладн. Натижада бош минда иккала марказ (кўриш ва озиқлаииш) ўртасида вақтли нерв боғланиши рўй беради, ҳайвонларнинг икки хил фаолияти—кўриш ва озиқланиш фаолиятлари бирлашади. Лампочканинг ёниб-ўчиши ҳайвонлар учун озиқланиш сигнали бўлиб, уларда сўлак ажралишига туртки беради.
Ҳайвонлар ўз хатти-харакатларида И. П. Павлов биринчи сигнал системасининг сигналлари («биринчи сигналлар») деб атаган сигналларга амал қилади. Ҳайвонларнинг бутун психик фаолияти биринчи сигналлар системаси даражасида юз беради. Одамда хам биринчи сигнал системасининг сигналлари (конкрет тимсоллар, тасаввурлар) унинг хулқ-атворини бошкариш ва йуналтиришда жуда мухим роль уйнайди. Масалан светафорнинг кизил чироғи автомашина хайдовчиси учун сигнал кузғатувчи бўлиб, катор харакатлантирувчи жараёнларни хосил киладики, натижада шофёр тормозни босиб, машинани тўхтатади. Шу нарсани таъкидлаш муҳимки, одамнинг хатти-ҳаракатини сигнал қўзғатувчилар (мисол учун светофорнинг қизил, сариқ ва яшил чироқлари) ўзича механик тарзда бошқармасдан, балки ўша қўғатувчиларнинг миядаги тимсоллари — сигналлари бошқаради. Бу тимсолий сигналлар предметлар ҳақида сигнал юбориб, шу билан одамнинг хатти-ҳаракатини бошқариб туради.
Ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, одамда биринчи сигналлар системаси билан бир қаторда унинг алоҳида бойлиги ва афзаллиги бўлган иккинчи сигналлар системаси хам мавжуддир. Иккинчи сигналлар системасининг сигналлари талаффуз этилган, эшитилган, ўқилган сўзлар («иккинчи сигналлар») дан иборатдир. Биринчи сигналлар системасининг сигналлари, тимсолий сигналлар, сўз билан хабар қилиниши ва алмаштирилиши мумкин. Сўз уларнинг ўрнини босади, умумлаштиради ва биринчи сигналлар ҳосил киладиган барча ҳаракатларни ҳосил қилиши мумкин. Шундай қилиб, сўз — «сигналлар сигнали»дир. Сигнал кўзгатувчилар (нутқ товуши, ёзма ахборот матни) билан уларнинг мияда сўзларнинг маъноси тарзида акс эттирилишини бир-биридан фарқ қилиш зарур. Агар сўз маъноси одамга тушунарли бўлса, унинг хатти-ҳаракатларини бошқаради, теварак-атрофдаги муҳитга мувофиқлашувида ёрдам беради. Агар сўз маъноси тушунарсиз бўлса, одамга у фақат биринчи сигналлар системасининг сигналлари тарзида таъсир қилади ёки одам учун батамом аҳамиятсиз нарса бўлиб қолаверади.
Айтилганларнинг ҳаммаси психикани объектив оламнинг субъектив тарзи, воқеликнинг миядаги акси деб ҳисоблаш имконини беради.
Идеализм психикани материядан ажратиб олиб, уни қуршаб турган воқеликка боғлиқ бўлмаган ёпиқ ички оламга айлантиради. Механицизм психиканинг материядан сифат жиҳатидан фарқ қилишини кўрмайди, психикани асабий жараёнлардан иборат нарса деб ҳисоблайди. Гносеология — билиш наза-рияси, билиш мадбалари, форма ва методлари, ҳақиқатни аниқлаш йўллари ҳакидаги таълимот бўлиб, психикани ўрганишга субъект ва объектнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини (кишининг Олам тўғрисидаги билимларининг чинлиги проблемаси, инъикоснинг ўхшашлиги проблемаси ва бошкалар) аниқлаш нуқтаи назаридан ёндашади.
Психология психикани ўрганишнинг ўз конкрет илмий вазифаларига, ўзининг конкрет тадқиқот мавзуига эгадир. Психология таъсир кўрсатувчи объектлари бўлган субъектнинг ички, психик холатига ташки таъсиротлар натижасида рўй берадиган ўзгаришлар жараёни қандай кечишини ўрганади. У акс этувчи нарсанинг субъектнинг фаолиятини бошқаришни, режалаштиришни, жавоб фаолиятини йўналтиришни таъминлайдиган ўша инъикосга айланиш жараёнини амалга оши-ришга ёрдам берадиган механизмларни тадқиқ қилади.
Психика фаоллиги билан ажралиб туради. Унинг зарур жиҳати майллар, энг мақбул ечимни фаол излаш, эҳтимолдаги хатти-харакат вариантларини хаёлдан ўтказишдан иборатдир. Психик инъикос айнан ўзини акс эттирадиган, суст нарса эмас, балки у ҳаракатнинг турли вариантларини изланиш, танлаш, солиштириш билан боғлиқ бўлган шахс фаолиятининг зарур жиҳати ҳисобланади.
Хулқ-атворнинг фаол тарзда бошқарилиши тескари алоқа аппаратининг ишлашини тақозо этади. Тескари алоқа тушунчаси ҳозирги замон психологиясида, физиология ва кибернетикада кенг қўлланилади. Психология билан физиологияда бу ҳар бир жавоб ҳаракати ҳал қилинаётган вазифа нуқтаи-назаридан мияда баҳоланишини билдиради. Демак, организмда маълум цикл билан иш бажарувчи яхлит система мавжуд деб таҳмин қилинади. Бу системада марказдан жавоб ҳаракатига буйруқ берилишининг биронта ҳам моменти тескари йўналишда (перифериядан марказга қараб) ҳаракатнинг натижаси ҳақида зудлик билан ахборот (тескари алоқа) юборилмагунча тугалланмайди. Тескари алоқа аппарати ёрдами билан организм ўз ҳаракати натижасини образ билан таққослаб кўради. Образ бу натижага нисбатан олдинроқ пайдо бўлиб, воқеликнинг ўзига хос модели сифатида унинг юз бериши ҳақида олдиндан хабар беради.
Психиканинг мавжудлиги изчил ҳаракат программасини тузиш, олдинига ички планда иш бажаршн (масалан, хулқ-атворнинг эҳтимолдаги вариантларини танлаш) ва шундан кейингина ҳаракат қилиш имконини беради.
Биологик эволюция жараёнида киши психикаси хулқ-атворни бошқаришнинг алоҳида аппарати сифатида пайдо бўлиб, сифат жиҳатидан ўзгариб кетади. Одамлар ижтимоий ҳаёт қонунларининг таъсири остида шахслар бўлиб етишади, уларнинг ҳар бирида уларни вояга етказган тарихий шароитнинг излари сақланиб қолган бўлади. Аслини олганда киишнинг хулк-атвори, хатти-харакатлари ҳам шахсий характер касб этади.
Айтилганларнинг ҳаммаси эндиликда психология фанига юқорида берилган таърифни бир қадар конкретлаштириш имконини беради: психология — еоцеликнинг миядаги образи сифатида содир бўлувчи психик фактлари, қонуниятлари ва психика механизмлари тўгрисидаги фандир. Кишининг шахсий характерга зга бўлган хулк-атвори ва фаолияти воқеликнинг миядаги образи асосида ва шу образ ёрдамида бошқарилади.
I. 1.2. Мия ва психика
Психика миянинг хусусиятидир. Сезги, фикр, онг махсус тарзда ташкил топган материянинг олий маҳсулидир. Организмнинг психик фаолияти тананинг куп сонли махсус аъзолари воситасида амалга оширилади. Улардан баъзи бирлари таъсиротларни қабул қилса, бошқаси уларни сигналларга айлантиради, хатти-харакат режасини тузади ва унннг ижросини назорат қилади, учинчи бир хили хатти-ҳаракатга куч-ғайрат ва шиддат бағишлайди, тўртинчи хили мушакларни ҳаракатга келтиради ва хоказо. Ана шу мураккаб ишнинг хаммаси организмнинг ташки мухитга фаол мувофиқлашувини ва ҳаётий вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди.
Органик дунёнинг амёбалардан то одамга кадар узок, давом этган эволюцияси давомида хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларнинг физкологик механизмлари тўхтовсиз мураккаблашиб, табақаланиб ва шулар туфайли организм мухит ўзгаришларига тез реакция қила оладиган ва мослашувчан бўла борди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish