3. Банклар банки функцияси.
Тижорат банклар ўз мижозларига қандай банк ҳизматларини кўрсатсалар, ЎР МБ шартномалар асосларида тахминан шу ҳизматларни тижорат банкларга такдим этади. Тижорат банклар ўз мижозларига асосан қуйидаги уч банк операцияларини такдим этади - пул маблағларини қабул қилиб, уларни сақлаш, кредитлаш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
Тижорат банклар ўз маблағларини ЎР МБдаги корреспондент ҳисобварағларда сақлашлари керак. Бу ЎР МБ томонидан банк назоратини амалга ошириш, ҳисоб-китоб операцияларни амалга учун шароитларни яратиб беради.
ЎР МБ тижорат банкларга банк активлари (тилла, чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари) билан кафолатланган кредитлар беради.
Тижорат банклар ўз ҳисоб-китоб операцияларини, ҳамда мижозлар учун ҳисоб-китоб операцияларни ЎР МБдаги корреспондент ҳисобварағлардан амалга оширадилар. Тижорат банклар ўз мизожлари ҳисобварағларидан пул маблағларини ўчириш ва улар ҳисобварағларига пул маблағларни ёзиш принциплари асосида ЎР МБ тижорат банкларининг корреспондент ҳисобварағларидан пул маблағларини ўчиради ва уларга ёзувларни киритади. Агар икки тижорат банки ўртасида корреспондент муносабатлар ўрнатилга бўлса, бундай тижорат банклар ўз ҳисоб-китоб операцияларида ЎР МБ ҳизматларидан фойдаланмасликлари мумкин.
4.ЎРда пул муомиласини ташкил қилиш функцияси.
ЎР МБнинг кейинги муҳим функцияси пул муомиласини ташкил қилишдир. Бу функцияни амалга оширганда ЎР МБ пул муомиласини ва ҳисоб-китобларни амалга оширишни тартибга соладиган меъёрий ҳужжаттшрни қабул қилади.
ЎРнинг расмий пул бирлиги сўмдир. Сўм ЎРда ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Пул муомиласи ўз ичига пул массасини ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини киритади.
Ўз навбатида пул массаси ўз тузилмасига, яъни у нақт ва нақт бўлмаган (банклардаги ҳисобварағлардаги) пулларни бўлиниши, ва ҳажмига эгадир.
ЎР МБ ЎР ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомилага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. ЎР МБга банкоталарни босилиши ва тангаларни зарб қилиниши, муомилага чиқарилмаган пул белгилари сакданиши, шунингдек босма қолиплар ва бўёқларни сақланиши ҳамда йўқ қилинишини таъминлайди, накд пулларни сақлаш, ташиш ва инкассо қилиш, шунингдек уларни йўқ қилиб юбориш қоидаларини аникдайди.
ЎР МБ муомилага чиқарган банкнот ва тангалар ЎР нинг бутун ҳудудида тўловларнинг барча турларида ёзилган қиймати бўйича қабул қилиниши, шунингдек ҳисобвараққа, омонатга ўтказиш ва жўнатма сифатида ўтказиш учун қабул қилиниши мажбурийдир.
Нақсиз пул маблағлари банклардаги ҳисобварағлардаги ёзувлар бўлиб, ЎР МБ томонидан белгиланган ҳолларда ва тартибда нақт пул шаклида мижозларга берилиши мумкин.
ЎР ҳудудида ҳисоб-китоблар нақт ва нақт пулсиз тартибида амалга оширилиши мумкин. Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар фақат нақт пулсиз тартибида, юридик шахслар ва жисмоний шахслар ўртасида ҳамда жисмоний шахслар ўртасида нақт пул тартибида амалга оширилиши мумкин.
Нақт пулсиз ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали амалга оширилади. Нақт пулсиз ҳисоб-китоблар ЎР МБнинг 1998 йил 20 апрелдаги 60-сон Низоми билан тартибга солинади.
Нақт пулли ҳисоб-китоблар ЎР МБнинг 1998 йил 24 январдаги 376-сон Қоидалари билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |