Умумий қисм


Банк фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати



Download 445,5 Kb.
bet12/44
Sana21.02.2022
Hajmi445,5 Kb.
#51827
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Bog'liq
bank huquqi

2.Банк фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати.
Банк тизимининг молиявий мустахкамлигини, миллий валюта барқарорлиги кредитор ва омонатчиларни манфаатларини таъминлаш банк фаолиятини тартибга солиш ва банк назоратини асосий вазифаларидир.
Банк фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати «ЎР Марказий банки тўгрисида»ги Қонуннинг УШ-бўлими ва ЎР МБнинг меъёрий хужжатлари билан амалга оширилади.
Банк фаолиятини тартибга солиш - бу ЎР МБнинг тижорат банклар учун бажарилиши шарт бўлган аниқ ҳуққий, иқгисодий, ташкилий ва техник талабларни ўрнатиш ва бажарилишини таъминлаш бўйича фаолияти.
Банк фаолиятини тартибга солиш қуйидаги тўрта йўналиш бўйича амалга оширилади:
1)мажбурий захира талаблари. Бу масалага ЎР МБнинг пул-кредит сиёсатини кўриб чиқилганда батафсил тўхтанилди. Бу ерда эса тижорат банклар бекор қилинган ҳолларда мажбурий захира талаблари сифатида ЎР МБга ўтказган маблағлар тижорат банкнинг тугатиш комиссияси ҳисоб-варағига ўтказилишига этиборни жалб қиламиз. 2)банк операцияларини лицензиялаш.
3)иқтисодий меъёрлар. Банк тизимини барқарорлигани ҳамда кредитолар ва омонатчиларни манфаатларини таъминлаш мақсадида ЎР МБ тижорат банклар учун қуйидаги иқтисодий талабларни ўрнатади:
-устав капиталининг минимал микдори;
-капитал етарлиги (адекватлиги) коэффиценти, яъни устав капиталининг хавфни ҳисобга олганда ҳолда банк активларига бўлган муносабати. Бу меъёрнинг минимал кўрсатқичи - 8%;
-ликвидлик кўрсатқичи, яъни банкнинг мижозларга кредит бериш мажбуриятларини бажариш қобилияти. Қуйидаги ликвидлик кўрсатқичлари ўрнатилган:бир зумдаги ликвидлик - 25%, жорий ликвидлик - 30%, қисқа муддатли ликвидлик - 100%;
-бир қарз олувчига бўлган максимал хавф, яъни катга қарз олувчига берилган кредит ва унинг олдидаги мажбуриятларининг 75%нинг устав капиталига муносабати. Максимал микдори - 25%;
-ҳамма катта кредитларнинг умумий микдори, яъни олдинги кўрсатқич, лекин ҳамма катта кредиторлар инобатга олинади. Максимал кўрсатқичи 300%дан кўп бўлмаслиги керака;
-бир кредитор (омонатчи) олдидаги мажбуриятларнинг масимал ҳажми. Бу кўрсатқич 75% ошмаслиги керак;
-ўз маблағларини қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш бўйича талаб, яъни қимматли қоғозлар нархини устав капиталига бўлган муносабати -25%;
-инвестициялар, яъни бошқа юридик шахслар устав капиталида иштироқи хажмига талаб - устав капиталини 50%, бир юридик шахс уставкапиталига эса - 15% кўп бўлмаслиги керак;
-банк билан боғлиқ шахслар билан иш олиб бориш бўйича талаблар. Банк раҳбарлари ва раҳбар органлари аъзолари ва уларнинг қариндошлари, катта акцияонерлари, уларнинг раҳбарлари ва уларнинг қариндошлари, банкнинг улуши 10%дан кўп бўлган юридик шахсларнинг раҳбарлари, раҳбар органларининг аъзолари ва уларнинг қариндошлари банк билан боғлиқ шахс ҳисобланадилар. Бу шахслар фойдасига банк операциялар банк кенгаши рухсати билан амалга оширилади.
4)банк назорати. Охирги пайтларда бутун дунё бўйича банк фаолиятини тартибга солишнинг бу йўналишининг аҳамияти тез ошиб кетди ва шу сабабли давлатлар банк назоратини марказий (миллий) банкларнинг алоҳида функциясига ажратадилар. Банк назорати - бу ЎР МБнинг банк фаолиятини қонунийлигини таъминлашга йўнатилган фаолиятидир. Банклар фаолиятини қонунийлигани назорат қили ахборотларни олшн, уларни тахдил қилиш ва уларни ўрнатилган талаблар билан солиштириш, талабларга риоя қилинмаган ҳолда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни ўз ичига киритади.
Банк назорати бевозита ва дистанцион назоратига бўлинади. Бевозита назорати ЎР МБнинг вакиллари томонидан тижорат банклар фаолиятини ўрнида текшириш шаклида олиб борилади. ЎР МБнинг вакиллари тижорат банкнинг ҳужжатларини, пул ва моддий бойликларини, техник воситаларни текшириб, маълумот йиғади. Бу маълумотлар асосида ЎР МБ тижорат банкка тегашли чоралар қўллайди.
Дистанцион назоратда ЎР МБ томонидан белгиланган муддатларда ЎР МБга тижорат банклар томонидан доимо етказиладиган маълумотлар асосида ЎР МБ тижорат банки фаолиятини назорат қилади ва керакли ҳолларда банк қонунчилигида кўрсатилган чораларни қўллайди.
Банк назоратини амалга оширганда ЎР МБ умидсиз бўлган активларни ўчиришнинг шароитлари ва тартибини, тижорат банклар раҳбарларига бўлган талабларни аниқлайди.

Download 445,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish