5. ЎР МБнинг ЎР Ҳукумати билан бўлган муносабатлари. Замонавий давлатларнинг марказий (миллий) банклар кўпчилиги сингари, ЎР МБ ижро органларига бўй синмайди. Бу ЎР Ҳукумати томонидан ЎР МБга нисбатан маъмурий таъсир кўрсатишга тўсқинлик қилади. ЎР МБнинг ижро органларидан мустақиллиги принципи ЎР МБ ва ЎР Ҳукумати ўртасидаги муносабатларига асос сифатида ҳизмат қилади. Аввал айтиб ўтилгандек, пул-кредит сиёсати соҳасида ЎР МБ иқтисодни тартибга солувчи асосий давлат органи бўлиб, иқтисодни пул-кредит тартибга солишни йиллик монетар сиёсати дастурига асосан мустақил равишда амалга оширади.
ЎР Ҳукумати ижро органлари бошқарувчи давлат органи сифатида давлатнинг умумий иқтисодий сиёсати амалга оширади.ЎР МБнинг пул-кредит сиёсати иқтисодга жуда қаттиқ таъсир қилганлиги сабабли ЎР Ҳукумати ўз иқтисодий сиёсатини амалга ошириш жараёнида ЎР МБ билан яқиндан ўзаро ҳаракат қилади. Шу сабабли баъзи бир замонавий рифожланган давлатлар (АҚШ ва ҳоказолар)да ҳукумат ва марказий (асосий давлат) банкларни сиёсатларини мувофиқлантириш ва марказий банклар чора-тадбирлари Ҳукумат чора-тадбирларига зид бўлишига йўл қўймаслиги мақсадида марказий банкларни ҳукуматларга бўйсиниши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикрлар айтилмокда.
ЎР Ҳукумати ва МБ хўжалик субъектларининг ташқи иқгисодиёт фаолиятини ва валюта операцияларини амалга оширишда, иқтисодни баъзи бир соҳаларини кредитлашда ва бир қатор ҳолларда жуда яқиндан ҳамкорлик қиладилар.
ЎР МБ ва Ҳукумати ўртасидаги баъзи бир муносабатлар фуқаролий-ҳуқуқий шартномалар асосида тартибга солинади. Масалан, ЎР МБ бюджетга кредит берганда ЎР МБ ва Ҳукумати ўртасида шартнома тузилади. Давлат қимматли қоғозлари (масалан, давлат қисқа муддатли облигациялари)ни жойлаштирганда ЎР МБ Молия вазирлиги агенти сифатида ҳаракат қилади.
«ЎР Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 44 -моддасига биноан ЎР МБ Ҳукуматнинг банкири, маслаҳатчиси ва фискал агенти (хазина вакили) сифатида иш тутади. ЎР Ҳукумати сифатида ЎР МБ давлат муассасаларини хисобварақларини юритади, уларда керакли маблағларни жамлайди ва улардан тўловларни амалга оширади; давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга оширади, Ҳукуматга кредитлар беради, Ҳукумат топшириғига кўра тилла ва чет эл валюталари билан операцияларни амалга ошииради.
ЎР Ҳукумати билан ички ва ташқи манбалардан кредитлар олиш тўғрисида ЎР МБ билан маслаҳатлашади. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ҳамма давлат органлари олган кредитлари тўгрисида ЎР МБ маълумот беради. Бу ҳоллардаги маслаҳатларнинг сабаби бундай кредитлар ЎР МБ пул-кредит сиёсатининг асосий объекти ҳисобланган пул маблағлари ҳажмига таъсир қилишидир.
Фискал агенти функциясига кўра ЎР МБ Ҳукуматнинг молиявий операцияларида ёрдам кўрсатади, Ҳукуматга бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича маслаҳатлар беради, давлат қиммат қоғозларини жойлаштиришда, хукумат ҳисоб-варағларини юритганда ва бошқа бир қатор ҳолларда агент сифатида ҳаракат қилади.