З.ЎР Мбнинг бошқарув органлари. УР МБ ягона марказлашган бошқарув тизимдир. ЎР МБнинг бошқарув органлари, уларнинг ваколатлари, функция ва вазифалари, хуқуқ ва мажбуриятларини «ЎР Марказий банки тўгрисида»ги Қонуннинг Ш-бўлими билан тартибга солинади.
Бошқарув ЎР МБнинг олий органи хисобланади. Бошқарув ЎР МБнинг сиёсати ва фаолиятини асосий йўналишларини белгилаб беради ва ЎР МБни бошқаради.
Коллегиал орган сифатида ЎР МБ Бошқаруви 11 кишидан иборат.Бошқарув таркибига ЎР МБ Раиси, унинг ўринбосарлари, шунингдек банкнинг асосий бўлимларининг раҳбарлари киради. Бошқарув аъзоларини ЎР МБ Раисининг такдимномасига кўра Олий Мажлис тасдиқлайди.
Бошқарув қўйидаги ваколатларга эга:
-пул-кредит сиёсати ва пул муомиласини ташкил қилишнинг асосий йўналишларини белгилайди;
-тижорат банклар учун иқгисодий меъёрларни ўрнатади;
-банк операцияларини лецензиялайди;
-Ҳукуматга бериладиган қарзларнинг ҳажми ва шартларини аниқлайди;
-ЎР МБнинг тузилмасини аниқлайди, ЎР МБнинг тузилмавий бирликларни, муассаса ва корхоналарини ташкил, қайта ташкил ва тугатади, улар раҳбарларини тасдиқлайди;
-ЎР МБ ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
ЎР МБ Бошқарувининг мажлислари ойига камида бир марта ва коидага кўра, ёпиқ тарзда ўтказилади. Бошқарув мажлисларида ЎР МБ Раиси, у бўлмаган пайтларда эса, ўринбосарларидан бири раислик қилади. Бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган Бошқарув мажлиси ҳақақий хисобланади.Бошқарув қарорлари қатнашаетган аъзоларининг оддий кўггчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келган такдирда ЎР МБ Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. • ЎРМБРаиси. ЎР МБнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади.
ЎР МБ Раиси:
-ЎР МБ ва унинг Бошқаруви фаолиятига рахбарлик қилади, унинг фондларини тасарруф этади ва ЎР МБга юқлатилган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
-ЎР МБ фаолияти масалаларини ҳал қилади, Бошқарув ваколатларига киритилган вазифалар бундан мустасно;
-Бошқарув Қароларини имзолайди, буйруқ ва фармойишлар чиқаради;
-банкнинг жорий фаолияти ва операцияларини оператив тарзда бошқариш бўйича ҳаракатларни амалга оширади;
-ҳамма банк масалалари бўйича бошқа давлат органларида, халқаро ва чет эл ташкилотларида ЎР МБ номидан ҳаракат қилади;
-амалдаги қонунчиликка кўра бошқа мажбуриятларни ва ваколатларни амалга оширади.
ЎР Конституцияси 93-моддасининг Ю-хатбогцига кўра ЎР МБ Раиси ЎР Президенти такдимномасига кўра Олий Мажлис томонидан тасдикданади. ЎР МБ Раисининг ваколат муддати - 5 йил.
ЎР МБ Раиси қуйидаги асосларга кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин:
-ваколат муддати тугагани;
-истеъфога чиқиш тўғрисидаги шахсий аризаси;
-ўрнатилган тартибда жиноат содир қилишда айбдор/ деб топилиши;
-давлат тиббий комиссияси хулосасига кўра ўз вазифаларини саломатлигига кўра бажара олмаса;
-эгаллаб турган лавозимига муносиб бўлмаган хатга ҳаракат қилганида, шу жумладан ЎР Марказий банки тўғрисида»ги Қонунини қўпол равишда бузса ва ЎР МБ манфаатларига катга зарар етказса.
ЎР МБ Раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосарлардан бири бажаради.
ЎР МБнинг Раисининг ўринбосарларини ЎР МБ Раиси тақдимига кўра Олий Мажлиси Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилади. Ўринбосарларнинг бири биринчи ўринбосар хисобланади. ЎР МБ Раисининг бўйруғига кўра ўринбосарлар ЎР МБ фаолиятини турли томонларига раҳбарлик қиладилар.