З.Банк тизими поғоналари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш. ЎР МБ банк соҳасида марказий ижро органи ҳисобланади. Тижорат банкларга нисбатан ЎР МБ маъмурий ваколатларга эгадир. Банк қонунчилигида белгиланган доирада ЎР МБ тижорат банклар бажариши шарт бўлган меъёрий ҳужжатларни қабул қилиши, банклар учун мажбур бўлган талаблар ўрнатиши, ҳуқуқбузар банкларга нисбатан чоралар кўриши мумкин.
Лекин ЎР МБ тижорат банклар билан бўлган баъзи бир муносабатлар фуқаролий-хуқуқий услуб билан тартибга солинади. Масалан, УР МБ бўш маблағларини пул-кредит сиёсати талабларидан келиб чиқиб аукцион орқалй тижорат банкларга кредит сифатида сотиши мумкин. Аукцион якуни бўйича Марказий банк ва аукционда ғолиб чиққан тижорат банки ўртасида фуқаролий-ҳуқукий битим - кредит шартномаси имзоланади. Бу шартномада томонларни хуқуқ ва мажбуриятлари, уларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун жавобгарлик аникданади. Бундай муносабатларда ЎР МБ тижорат банкларига нисбатан ўз маъмурий ваколатларидан фойдалана олмайди ва тижорат банклар ЎР МБ билан тенг ҳуқуқ ҳисобланади.
Тижорат банклар ўртасидаги муносабатлар тенг хуқуқли муносабатлар бўлиб, фақат фуқаролий-хуқукий услубда тартибга солинади. Ҳеч қандай ҳолларда тижорат банклар бир бирларига нисбатан маъмурий ҳаракатлар бажара олмайдилар. Улар бир бирларидан имзоланган шартномадан келиб чиққан мажбуриятларни бажаришни талаб қилишга ҳақлари бор.
Тижорат банклар нафақат мижозларга, балки бир бирларига ҳам ҳизмат кўрсатишлари мумкин. Банклараро келишувлардан энг тарқалганларидан бири корреспондент муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги шарномадир. Бундай шарномани имзолаган икки банк бир бирларига корреспондент ҳисобварақ очади ва ЎР МБ хдсоб марказини ҳисоб-китоблар жараёнидан чиқариб ташлайдилар.
Шундай қилиб, икки поғона банк муассасалари ўртасидаги муносабатлар вертикал (баъзи бир ҳоллар бундан истисно), яъни мамурий, муносабат субъектларининг бири иккинчисига бўй синадиган муносабатлар бўлса, иккинчи поғоналари банклари (тижорат банклар) ўртасидаги муносабатлар горизонтал, тенг хуқукли муносабатларди. Банк қонунчилиги. Қонунчилик деганда давлат органлари томонидан ўрнатиган тартибда ва шаклда чиқарилган ва ҳамма учун мажбур бўлган ҳуқуқий (меъёрий) ҳужжатлар йиғинини тушуниш керак. Олий Мажлис ва марказий ижро органлари ўз ваколатлари доирасида Конституция ва қонунларга риоя қилинган ҳолда ҳуқуқ меъёрларини ўз ичига киритган меъёрий ҳужжатларни чиқаради.