З.Банк ҳуқуқи тизими.
Ҳуқуқ соҳаси сифатида Банк ҳуқуқи турли банк операцияларини тартибга соладиган ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига киритади. Уларнинг ҳаммаси жамиятдаги муносабатларнинг катта бир гуруҳини ёки уларнинг бир компонентини ҳуқуқий тартибга солувчи ҳуқуқий институларга бирлаштирилади. Банк ҳуқуқининг ҳуқуқий институтлари иккита кичик ҳуқуқ соҳаси - банк тизими ва банк операциялари соҳаларига бирлаштирилади.
Биринчи кичик банк ҳуқуқи соҳаси ўз ичига иккита ҳуқуқий интситутни киритади - 1) Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, мақсади, ваколатлари, вазифалари, фаолиятини тартибга солувчи меъёрларни ўз ичига киритган ҳуқуқий институт ва 2) тижорат банкларнинг ташкил қилинишини, кайта ташкил қилинишини ва бекор қилишини, уларнинг ҳуқуқий мақомини, бошқаришни, бошқарув органларини ваколатларини, филиал ва ваколатхоналарини ҳуқуқий мақомини тартибга соладиган ҳуқуқий меъёрларнинг ўз ичига киритган ҳуқуқий интститут.
Иккиничи кичик ҳуқуқ соҳаси банк операцияларини амалга ошириш бўйича жамиятдаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига киритади. Бу кичик ҳуқуқ соҳаси ўз ичига кредитлашни, омонатларни қабул қилшпни, ҳисоб-китобларни, банк сирини ва хоказоларни тартибга соладиган бир неча ҳуқуқ интситутларини ўз ичига киритади.
Банк ҳуқуқи меъёрлари ўртасида Банк ҳуқуқининг ҳамма институтларига тегашли баъзи меъёрларни ажратса бўлади. Бу меъёрлар Банк хуқуқининг Умумий қисмини ташкил қилади ва банк назорати, банк операцияларини лицензиялашни тартибга солади ва банк тизимига ва банк операцияларига тегашли умумий қоидаларни аниқлайди.
Банк муносабатларини тартибга соладиган бошқа меъёрлар Банк ҳуқуқининг Махсус қисмига киради. Бу ерда Марказий банкнинг ҳуқуқий мақомини, ваколатларини бошқариш тартибини, тижорат банкларнинг ташкил этишни, қайта ташкил этишни ва бекор қилинишини, уларни бошқариш тартибини ҳуқуқий тартибга соладиган меъёрлар бирлаштирилган. Махсус қисмнинг кўп меъёрлари банк операцияларини ҳуқуқий тартибга солшга бағишланган.
Банк ҳуқуқининг тизими Банк ҳуқуқи курсининг тузилишини аниқлайди. Банк ҳуқуқи қурси ҳам Умумий ва Махсус қисмга бўлинади. Банк хуқуқи курсининг Умумий қисмида Банк ҳуқуқи предмети ва услуби, банк банк тизими (Узбекистон Республикаси банк тизимининг шакланиши ва хусусиятлари, поғоналари ва поғоналар ўртасидаги муносабатлар ва ҳоказо) ва банк операциялари (уларнинг моҳияти ва аҳамияти, ҳуқуқий таърифи ва турлари ва ҳоказо) умумий қоидалари, банк ҳуқуқий муносабатлар,банк қонунчилиги каби саволлар кўриб чиқилади. Банк ҳуқуқи курсининг Махсус қисми банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, ваколати, вазифалари ва бошқаруви, тижорат банкларнинг ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва бекор қилшп, банк операцияларини алоҳида турларини амалга ошириш ҳуқуқи тартибга солиш, банк сири, банк соҳасида ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик каби масалаларга бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |