Умумий қисм


ЎР МБ фуқаролий муомила иштирокчиси сифатида



Download 445,5 Kb.
bet9/44
Sana21.02.2022
Hajmi445,5 Kb.
#51827
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
bank huquqi

2. ЎР МБ фуқаролий муомила иштирокчиси сифатида.
Фуқаролик муомила иштирокчиси сифатида ЎР МБ аввалам бор юридик шахс мақомига эга («ЎР МБ тўғрисидаги Қонуннинг 1-моддаси). Юридик шахс сифати ЎР МБ тўгрисида Фуқаролия кодекснинг қоидаларидан фойдаланиб қуйидагиларни айтса бўлади.
Аввалам бор ЎР МБ ташкилотдир, яъни аниқ ташкилий тизимга эгадир. Ўнинг раҳбарлиқ қиладиган органлари (Бошқарув, Раиси), департаментлари, бошқарма ва бўлимлари бор. Бу органлар ва тизимий бўлинмаларни ваколатлари, функция ва вазифалари «ЎР Марказий банки тўгрисида»ги Қонун ва ЎР МБнинг цчки Меъёрий ҳужжатларида аникданган. «ЎР Марказий банки тўғрисида»ги Қонун ва ички меъёрий хужжатлар ЎР МБнинг раҳбар ва бошқа ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлайди.
Юридик шахс сифатида ЎР МБ алоҳида мол-мулкига эга. ЎР МБнинг мулки унинг балансида кўрсатилади ва турли фондлар (устав фонди, захира фонди, ижтимоий ривожланиш фонди ва ҳоказо)дан иборат. ЎР МБнинг фойдаси унинг мулки ҳисобланиб, ўрнатилган тартибда фондларга тақсимланади. Ўз фондларини тўлдиргандан сўнг фойданинг колгани ЎР давлат бюджетига ўтказилади. Бундан ташқари, УР МБ махсус ҳисобварағларда тижорат банкларининг мажбурий резерв талаблари сифатида ўтказган маблағларини сақлайди ва ўз хоҳишига кўра ундан фойдаланиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг тилла-валюта захцралари ҳам ЎР МБнинг тассаруфидадир.
УР МБ юридик шахс сифатида ўз номидан шартномаларни имзолаш, ўз зиммасига мажбуриятларни олиш, бошқалардан шартномалардан келиб чиққан ЎР МБ олдидаги мажбуриятларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. ЎР МБ номидан шартномаларни унинг Раиси ёки Раис кўрсатмасига биноан Раис ўринбосарларидан бири имзолайди. Шартномалар ва амаддаги қонунчиликдан келиб чиққан ўз мажбуриятларини бажармаса ёки етарли даражада бажармаса ЎР МБ мустақил жавобгарликка тортилиши мумкин. Давлат ёки бошқа ижтимоий ташкилот ЎР МБ мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ниҳоят, ЎР МБ юридик шахс сифатида судлар ва хўжалик судларда ўз номидан ҳаракат қилиши мумкин. Олдин айтиб ўтилгандай, ЎР МБ хўжалик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Лекин хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёни ЎР МБ фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб кўймайди. ЎР МБнинг хўжалик фаоли5гги унинг ўз функция ва вазифаларини бажариш доирасида амалга оширилади ва аввалам бор ЎР МБ олдидаги масалаларни ечишга йўнатилган бўлади.
«ЎР Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, қуйидаги фаолият турлари ЎР МБ учун тақиқланган:
1)молиявий ёрдам кўрсатиш. Бу ЎР МБ ўз функцияларини бажариш учун пул маблағларини етмай қолишига олиб келиши ва ЎР МБ томонидан асосиз кўшимча эмиссияни амалга оширишни талаб қилиши мумкин; 2)тижорат фаолиятини амалга ошириш. Тижорат фаолият ЎР МБнинг пул маблағларини, моддий ва техник воситаларини унинг вазифалари ҳисобланмаган ҳаракатларига жалб этилиши, зарарларга олиб келиши, ЎР МБ ўз ваколатларидан фойдаланиб товар, ҳизмат ва ишлар бозорида рақобатни бўзишига олиб келиши мумкин;
3)бошқа банклар ва юридик шахслар устав капиталида қатнашиш. Бундан ЎР Халқ банки, ЎР МБнинг вазифаларини бажариш мақсадида ташкил қилинадиган юридик шахслар истисно.
Хўжалик фаолиятини амалга оширганда ЎР МБ фуқаролиК муомилада тенгхуқук субъекти сифатида ҳаракат қилади. Ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар билан бўлган муносабатларини фуқаролий-ҳуқуқий шартномалар билан тартибга солади, ўз зиммасига аниқ мажбуриятларни олади, уларни бажармаганлиги ёки етарли даражада бажармаганлиги учун контрагентлар олдида жавоб беради.
Шундай қилиб, ЎР Мбнинг ҳуқуқий иккилик характерга эгадир. Бир томондан, у ўз функция ва вазифаларини бажариш учун етарли ваколатларга эга бўлган давлат бошқаруви органи бўлса, иккинчи томондан ўз функцияларини бажариш доирасида фуқаролик муомиланинг тенгҳуқуқли субъекти бўлиб, контрагентлар билан бўлган ўз муносабатларини фуқаролий-ҳуқуқий принциплари асосида амалга оширади.

Download 445,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish