Умумий қисм



Download 445,5 Kb.
bet4/44
Sana21.02.2022
Hajmi445,5 Kb.
#51827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
bank huquqi

2-Маъруза. ЎР Банк тизими
1.ЎР банк тизимининг тикланиши.
Мустақил давлат иқтисодиетини етарли кредит ресурслар билан таъминлай оладиган, турли мулк ва ташкилий-хуқуқий шаклида пайдо бўлган корхоналар хўжалик фаолияти жараенида ҳисоб-китобларни услуксиз амалга оширишни таъминлайдиган, мустақилликнинг биринчи йилларида ЎР биринчи навбатда ривожланишини талаб қилган иқтисод соҳаларига инвестицияларни жалб этиш имкониятини яратадиган, ташқи савдо муносабатларини либериллаштириш шароитларда корхоналарнинг ташқи фаолиятига ҳизмат кўрсата оладиган банк тизимини бутунлай бошидан ташкил қилиши зарур эди.
Банк тизимидаги ислоҳотлар давлат мустақиллигига эришилгандан кейин олиб бориладиган иқтисодий ислоҳотларни ажралмас қисми эди. Халқаро стандарлар талабларига жавоб берадиган банк тизимини ташкил этиш молия соҳасини ислоҳотлаш мақсадларидан бири эди. Ўзбекистон Р^спубликаси Президенти И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» асарида «Марказий банк томонидан бошқараладиган ва ўз ичига мустақил ва хусусий банкларни киритадиган банк тизимини шакллав&иришни, Ўзбекистон Республикаси худудида чет давлатлар йириқ банкларининг бўлимлари ва ваколатхоналарини очилиши учун қулай шароитларни яратиб беришни» бозорга ўтишнинг биринчи босқичининг асосий тадбирлардан деб ёзади.
Банк тизимини ислоҳотлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарлиги остида амалга оширилмокда. 1992 йилнинг сентябр ойида собиқ Совет Иттифоқи Давлат банкининг Узбекистондаги жумхурият бўлими тўла Ўзбекистонда банк тизимини ташкил этиш ва бошқариш юклатилган Ўзбекитон Марказий банкига қайта ташкил қилинган.
Мустақилликка эришилган пайтдан бошлаб ҳозирги давргача банк ислоҳотларини икки босқичини ажратса бўлади. Биринчи босқичда замонавий банк тизимининг асослари яратилади: керакли меъёрий хужжатлар қабул қилинади, институцион ислоҳотлар ўтказилади, банк назорати ташкил қилинади, янги ташкил қилинган банклар моддий-техник таъминланди.
Банк соҳаси ислохотларида 1991 йил 15 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни муҳим рол ўйнади. У Марказий банкка ижро органларидан мустақиллик берди, республикада тижорат банкларнинг ташкил қилиш ва уларга фаолият кўрсатиш учун ҳуқукий асос яратди.
1994 йил 1 июльдан бошлаб республика уз валютасига ўтиши ҳам банк ислоҳотлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. ЎР Президенти И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида»ги асарида 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида муомилага миллий валютасини - сўмни ягона тўлов воситаси сифатида киритиши чиндан революцион қадам бўлди деб ёзади.
Миллий валютани киритилиши ЎР МБ кўл остида ўтказиладиган жудда кўп тадбирларни ўтказишни талаб қилди. Банк ташкилотлари томонидан мулкий ва ҳуқуқий-ташкилий шаклидан қатъий назар Ўзбекитон худудида рўйхатта олинган ҳамма юридик шахсларнинг ҳисобварағлардаги маблағлари, бутунлай асосий ва айланма фондлар ва бошқа моддий бойликлари, кредитор ва дебитор қарздорликлари, республика ва маҳаллий бюджет қолдиқларининг қиймати қайта ҳисобланган.
1995 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида икки поғоналик банк тизими шаклланади. Банк тизимини юқори поғонасини эганлаган Марказий банк банк тизимига раҳбарлик қилади, банк хизматлари соҳасидаги қоидаларни ўрнатади, тижорат банкларни назорат қилади.
Банк тизимининг иккинчи поғонасини турли тижорат банклар ташкил қилади. Бу - универсал, яъни банк операцияларини ҳамма турларини бажарадиган, ва ихтисослашган, яъни иқтисодни аниқ тармоқларига хизмат кўрсатадиган ёки банк операцияларини баъзи бир турларини кўп бажарадиган банклар; филиалларга эга бўлган ва филиаллари йўқ банклар; Ўзбекистон банклари, қўшма банклар ва чет эл банкларининг шўъба банклари ва ҳоказо банклардир.
Марказий банк ўзи ҳам кардинал ўзгарди. Унинг ҳуқуқий мақоми, мақсадлари ва вазифалари ўзгарди. Агар Совет Иттифоқи даврида ЎР МБ режавий иқтисодда иккинчи даражали элемент ҳисобланган бўлса, мустақилликка эришилгандан сўнг иқтисодий ислоҳотларда Марказий банкка асосий роллардан бири ажратилди.
Ислоҳотларга давлат томонидан раҳбарлик қилиш принципи ЎР Президенти томонидан таклиф қилинган ва жамиятда ислоҳотларни ўтказиш пайтида кўлланадиган бешта принциплардан биридир. Шу принципдан келиб чиқиб, Марказий банк молия соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларга раҳбарлик қилади, бошқа соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларда фаол қатнашади. Ислоҳотларни ўтказиш пайтида ўз маъмурий ваколатлари қаторида ЎР МБ бозор инструментларидан ҳам фойдаланади. Бу - унинг очиқ бозордаги операциялари (масалан, давлат қимматли қоғозларини олди-сотди операциялари), қайта молиялаш фоизлари (бу фоизлар тижорат банклар олган кредитлари учун тўланадиган фоизлардир), тижорат банклар учун ўрнатилган мажбурий резерв талаблари (тижорат банклар учинчи шахслардан қабул қилган маблағларини ЎР МБ томонидан ўрнатилган фоизда ЎР МБ ўтказиш мажбуриятлари)ни микдорини тартибга солиш бўйича чоралардир.
Ташқи алоқалар ривошланиши ва дунё иқтисодига ҳар томонлама интеграциялашга йўнатилган давлат сиёсатини амалга ошириладиган валюта операцияларини ва халқаро ҳисоб-китобларни бирдан кўпайиб кетишига олиб келди. «Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун меъёрларига биноан ЎР МБ валютани тартибга солувчи ва валюта назорати асосий органи ҳисобланади ва ташқи алоқаларни тартибга солиш бўйича фаолиятини янада фаоллаштирди.
ЎР МБ тузилмаси ҳам анча ўзгарди. Валютани тартибга солиш, банк назоратини амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича тузилмалар ташкил қилди. ЎР МБ ходимларининг тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича чоралар доимо амалга оширилмокда.
Агар банк ислоҳотларининг биринчи босқичида микдорий ислоҳотлар босқичи деб атайдиган бўлсак, 1995-1996 йилларда бошланган ислоҳотларнинг иккинчи босқичида асосий эътибор ислоҳотларнинг сифатига ажратилган.
Банк ислоҳотларининг иккинчи босқичи иккида банк қонунлари «Марказий банк тўғрисида»ги Қонун ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририда қабул қилиниши билан бошланди.Бу икки қонун банк фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича дунё тажрибасини ўрганиб чиқилгандан сўнг халқаро молиявий ташкилотларнинг етакчи мутахассислари иштироқида қабул қилинган.
Банк ислоҳотларининг иккинчи босқичи тадбирлари асосан банк хизматларини сифатини халқаро стандарларгача ошириш, дёнё тўлов муносабатларига интеграция килишга имконият яратиб берадиган тўлов тизимига ўтиш, банк соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этишга йўнатилган. Тижорат банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида, валюта бозорида фаолиятлари ривожланмокда, банклар банк операцияларини янги турларини - лизинг, факторинг,сейфлар ва махсус хоналарни ижарага бериш каби оерацияларни ўзлаштирмокдалар.
Етакчи дуне банкларининг Ўзбекситон иқтисодиётига бўлган қизиқишлари ошмокда. Улардан бир қанчаси Ўзбекистонда ўз ваколатхоналари ва шўъба банкларини очдилар. Ўзбекистон ҳудудида қўшма банклар ташкил қилинмокда.
Банк тизимини ахборот, илмий ва ходимлар билан таъминлашга алоҳида этибор берилмокда. Банк тизимида юқори раҳбарият учун мутахассисларни тайёрлаш учун Банк-молия академияси ташкил қилинди. Банк ва ҳисоб-кредит коллежи банклар учун ўрта бўғим мутахассисларини тайёрлайди. Ҳудудий банк ўқув марказий банк ходимларини аниқ йўналишлар бўйича қайта тайёрлайди.

Download 445,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish