Умумий қисм


Тижорат банклар филиал ва ваколатхоналари



Download 445,5 Kb.
bet18/44
Sana21.02.2022
Hajmi445,5 Kb.
#51827
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Bog'liq
bank huquqi

3. Тижорат банклар филиал ва ваколатхоналари.
Филиал тижорат банкнинг тузилмавий бўлинмаси бўлиб, у банк номидан банк операцияларини банк номидан амалга оширади. Филиал банк кенгаши қарорига кўра ташкил қилинади, юридик шахс ҳисобланмайди ва филиал тўғрисидаги низом асосида фаолият кўрсатади. Тижорат банклар фақат Узбекистон ҳудудида филиаллар очишлари мумкин.
Филиал фаолиятига банк Бошқаруви тайинлаган бошқарувчи раҳбарлик қилади. Бошқарувчидан ташқари, банк Бошқаруви бош ҳисобчи ва бошқарувчининг ўринбосарини Яайинлайди.
Бошқарувчи ишончнома асосида ҳаракат қилади, филиал ходимларини иш қабул қилади ва ишдан бўшатади, уларга раҳбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди, филиал номидан ҳамма давлат органлари, ташкилот, муассаса ва корхоналарда ҳаракат қилади, филиал номидан битимлар ва келишувлар имзолайди. Бошқарувчи йўқлигида ўнинг вазифаларини ўринбосар амалга оширади.
Тижорат банкнинг ваколатхонаси банкнинг тузилмавий бўлинмаси хисобланиб банк жойлашган ҳудуддан ташқари жойда банк манфаатларини ифодара ва ҳимоя қилади. Ўзбекистон худудида фақат чет эл банкларининг ваколатхоналари, Ўзбекистон банклари эса чет элда ваколатхона очишлари мумкин. Ўзбекистон банкларини ваколатхоналари фаолияти улар жойлашган мамлакатлар қонунчилиги билан тартибга солинади.
Чет эл банклари ваколатхоналари ЎР МБда аккредитациядан ўтадилар ва банк операцияларини ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмаслар. Ҳозирги пайтда ЎРда дунёдаги энг катга банкларнинг ваколатхоналари очилган.
Тижорат банкларни ташкил этиш ва бекор қилиш.
1.Тижорат банкларнинг таъсисчилари, акциядорлаи ва раҳбарларига
ўрнатилган талаблар.
Юқоридаги меъёрий хужжатдар тижорат банкларни ташкил қилишда омонатчилар ва кредиторларни маблағларини бошқариш билан боғлиқ бўлган қўшимча талаблар ўрнатади.
Тижорат банклар таъсисчилари - бу тижорат банкнинг ташкил қилиш учун керакли ҳаракатларни бажарадиган юридик ва жисмоний шахслар. Банк акциядорлари - банкларни акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар.
ЎР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24-сон Қарорига кўра бир акцияонернинг улуши тижоарт банкнинг устав капиталида 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб 20%, 2001 йилнинг 1 январидан бошлаб 13%, 2002 йилнинг 1 январидан бошлаб 7% кўп бўлмаслиги керак. Бундан банклар устав капиталидаги давлат улуши, чет эл инвестициялик (қўшма) ва хусусий банклар истисно.
1999 йилнинг 1 январидан бошлаб тижорат банклар бир бирларининг устав капиталида иштироқ этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар. Бундан қўшма ва хусусий банклар истисно.
Таъсисчиларга тижорат банкининг ташкил топган пайтидан бошлаб бир йил давомида акциядорлар сафидан кетиш тақиқланган.
Қўйидаги юридик шахслар тижорат банкларга таъсисчи ва акциядорлари бўла олмайди:
1)ноликвид ва тўловга нолойиқ юридик шахслар; 2)(Ьффшор\худудларда рўйҳатга олиган юридик шахслар;
3)давлат органлари, жамоа бирлашмалари ва фондлар, бюджет ташкилот ва муассасалар.
Жисмоний шахслар-таъсисчилар доғ тушмаган ишбилармонлик ва касбий обруга эга бўлишлари керак. Агар жисмоний шахс 1) банкротликка учраган юридик шахсда раҳбарлик лавозимини эганлаган бўлса ва унинг ҳаракатлари бу юридик шахсни банкротликка олиб келган бўлса, ёки 2) у ўз фаолиятида ёки шахсий хулқида нотўғри бошқаришни ёки ишни ноҳалол олиб боришни кўрсатган бўлса бу шахс юқорида кўрсатилган обруга эга эмас деб топилади.
Банк кенгаши раиси ва аъзолари, бошқарув раиси ва аъзолари, бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари, филиал раҳбари ва бош ҳисобчиси банк раҳбарлари тоифасига киради. Бу шахслар доғ тушмаган ишбилармонллик ва касбий обруга эга бўлишлари керак. Бу шахслар ўз мансабларига фақат ЎР МБ розилиги олингандан сўнг тайинланишлари мумкин.
Банк бошқаруви раиси ва унинг уринбосари, банк бош ҳислбчиси ва унинг ўринбосари, филиал раҳбари ва бош ҳисобчиси ўз мансабларини эганлаш учун қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: 1) олий маълумотга эга бўлиш; 2)банк ва хўжалик қонунчилигини етарли даражада билиш.

Download 445,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish