8-Маъруза. Банк операциялари. 1. Банк операциялари моҳияти ва аҳамияти.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги банк операциялари тушунчаси бермай, банклар амалга оширилиши мумкин бўлган операцияларини оддий санаб ўтиш билан чегараланиб қолади.
Банк операцияси- бу ЎР Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида амалга ошириладиган пул маблағларини жалб этиш, кредитлаш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш боғлиқ бўлган юридик аҳамшпта эга бўлган ва техник ҳаракатлар йиганидир.
Банк операцияларини ошириш тижорат банкларнинг асосий фаолиятидир. Банк операцияларини оширмайдиган ташкилот банк деб тан олиниши мумкин эмасдир.
Тижорат банклар банк операциялари ҳисобланмаган бошқа ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Масалан, банклар кўп ҳолларда банк операцияларини ташкил қилмайдиган фуқаролий-хуқуқий шартномалар имзолашлари мумкин (компьютер техникасини сотиб олиш, биноларни қайта таъмирлаш, коммунал ҳизматларидан фойдаланиш бўйича ва ҳоказо шартномалар). «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига биноан тижорат банкларга фақат ишлаб чиқариш, чавдо ва суғурта фаолияти билан бевосита шуғурлаш тақиқланади.
Банк фаолиятидан ташқари ҳаракатларини бажаришларига қарамай, банк операциялари банклар учун асосийдир. Фаолиятнинг бошқа турлари банк операцияларини амалга ошириш учун шароит яратиб беришга йўнатилган бўлиши керак.
Банк операциялари тижорат характерга эгадир. Ўз мижозларига хизмат такдим этганда банклар аввалам бор фойда олишни кўзда тутиб ҳаракат киладилар. Банк хизмати банк ва мижоз ўртасида имзоланган шартномаларда белгиланган тўловлар эвазига амалга оширилади.
Банк операциялари қўйидаги аломатларга эгадир:
1) банк ва михоз ўртасидаги муносабатларни давомийлиги;
2) банк ва мижознинг тенг эмаслиги;
3) банк операцияларини ишочли характери (масалан, банк мижозга ишонмаган
ҳолларда кредит беришдан бош тортиши мумкин);
4) банк операцияларининг стандарт шакллари, яъни банк операциялари ҳамма
мижозларга бир шакдда такдим этилиши;
5) турли давлатларда банк операцияларини бир хил ҳуқуқий тартибга
солиниши.
Россиялик хуқуқшунос олим О.Олейнинг банк операцияларига қизиқарли таъриф беради. Унинг фикрича банк операцияси - бу авваламбор пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва валюта қийматлари билан операциялардир. Пул маблағари билан бўлган операциялар банк операцияларини кўп қисмини ташкил қилса ҳам, ҳамма пул операциялари банк операцияларга кирмайди. Пул учта функцияни - товар ва хизматлар учун тўлов воситаси (муомала воситаси) функцияси, қиймат ўлчаш воситаси (қиймат ўлчови) функцияси, маблағларни сақлаш воситаси бажаради. О.Олейникнинг фикрича пул маблағлари фақат муомила воситаси (ҳисоб-китоб операциялари) ва сақлаш воситаси (омонат ва кредит операциялари) функцияларини бажаргандагина банк операциялари тўғрисида гап юрутса бўлади.