б.Тижорат банкларни бекор қилиш асослари. Тижорат банкни бекор қилиш ЎР банк тизимдан бир банк ташкилоти чиқиб кетишини билдиради ва бу ЎР банк тизимининг умумий ҳолатига таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли банк қонунчилиги банкларни бекор қилиниш жараёнини батафсил тартибга солади ва бу жараён ЎР МБнинг назорати остида амалга оширилади. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 19 моддасига биноан тижорат банклар фаолияти қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
- акциядорлар мажлиси қарорига кўра;
- ЎР МБ томонидан банк лицензияни чақириб олинса;
- банкни банкрот деб элон қилинса.
Банк фаолиятини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни фақат акциядорларнинг умумий мажлиси қабул қилиши мумкин. «Акциядорлик жамиятлар ва акциядорлар хуқукдарини ҳимоя қилиш тўгрисида»ги Қонуннинг 66-моддаси б-қисмига кўра кворум овоз берувчи акциядорлар эгаларининг 60% бўлганда бундай қарор учун 3/4 овоз йиғилиши керак.
Лицензияни қайта чақириб олиш банклар учун охирги чора бўлиб, ЎР МБ бу чорани банклар банк қонунчилиги ва ЎР МБ талабларини бажармаган ҳолларда қўллаши мумкин.
ЎР МБ томонидан 1998 йил 9 ноябрда тасдиқланган 240-сон Низонинг 4-бўлими 2-бандига кўра ЎР МБ қуйидаги асосларга кўра банк лицензиясини чақириб олиши мумкин:
1)банкнинг пассивлари активларидан кўп бўлиб, банкнинг тўловга қобилиятсизлиги келиб чиқиши;
2)лицензия бериш учун асос бўлган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар борлиги аниқланиши;
3)банкнинг кредит ва омонатчилар олдидаги ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги аниқланиши;
4)ҳисоботларни мунтазам равишда бузиб кўрсатиш;
5)банк қонунчилиги ва лицензия шартларига зид банк операцияларини амалга ошириш;
6)банк лицензияси берилган пайтдан 1 йил давомида банк операцияларини амалга оширилмаганлиги;
7)антимонипол қоидалирини бузиш;
8)ЎР ҳудудида шўъба банк ташкил қилган банк норезидент декор қилиниши;
9) ЎР Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 53-моддасида кўрсатилган асосларга кўра, яъни кредитор ва омонатчилар манфаатларига аниқ хавф туғдирадиган тижорат банклар томонидан банк қонунчилигини ва иқтисодий меъёрларини бузилган ҳолларда.
Банкротлик - бу хўжалик суди томонидан эътироф этилган ёки қарздор ихтиерий равишда тугатилаётганида унинг ўзи эълон кдлган қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслиги, шу жумладан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга соликдар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги. Бу - банкротликнинг умумий таърифи. Банклар банкротлиги банкнинг кредитор ва омонатчилар олдидаги пул мажбуриятлари, бюджет ва бюджет ва бюджетдан ташқари фодларга тўловларни вақтида таъминлашга қодир эмаслиги.
Банкнинг банкротлиги фақат суд томондан ва фақат ЎР МБ томонидан банк лицензияси чақирилиб олингандан сўнг эътиров этилиши мумкин.
Банкнинг фаолияти бекор қилиниши банкни қайта ташкил қилиниши ва тугатилиши шаклида бўлиши мумкин. Тижорат ЎР МБнинг банкларни рўйхатга олиш китобига керакли ёзувлар киритилгандан сўнг бекор қилинган ҳисобланади.